Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.36K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2024-04-10 12:05:45
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Подписаться на канал
https://t.me/pravoinf
31.8K views09:05
Ochish/sharhlash
2024-04-10 09:03:44
#Биласизми

Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
32.9K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-04-10 06:02:39
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37.7K views03:02
Ochish/sharhlash
2024-04-09 16:21:02
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Ҳукумат томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37.5K views13:21
Ochish/sharhlash
2024-04-09 12:05:45
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.6K views09:05
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:32:55
#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.8K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-09 07:00:01
#Кун_тарихи

9 апрель (1336 йил)

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.9K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:24:04
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинган:

солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қуйиш.

Бундан ҚҚС суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари мустасно.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
17.2K views13:24
Ochish/sharhlash
2024-04-07 12:00:00
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-04-07 09:00:00
#Биласизми

Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.5K views06:00
Ochish/sharhlash