Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.71K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-05 14:35:40
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2024-04-04 16:19:01
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.3K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-04 12:01:44
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.0K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:32:01
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.1K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-04 07:35:01
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши белгиланган.

Бунда:

ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;

касаначилик асосида кўчат етиштириш белгиланган схема бўйича амалга оширилади;

касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.1K views04:35
Ochish/sharhlash
2024-04-01 12:04:14
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.1K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-03-31 15:23:11
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (170 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.3K views12:23
Ochish/sharhlash
2024-03-31 13:03:29
#Биласизми

Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
55.3K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-03-31 09:00:00
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.6K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-03-30 18:57:28
Ундиришдан озод қилишгача: Алимент ҳақида ҳаммаси

Болаларга тўланадиган алимент миқдори қанча, алимент тўловчи чет элга ишлагани кетиши мумкинми, алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади, алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай, ажрашга эр ва хотиндаги қандай ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлар бор? Шу ва алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео




Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
46.1K views15:57
Ochish/sharhlash