Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
219.71K
Kanalning ta’rifi
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 10
2024-03-29 06:01:02
#Адлия_хабари
Тошкент шаҳрида
ҳар ой бир кун давомида
"Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.
Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.5K views03:01
2024-03-28 07:35:17
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра,
“Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади.
Унга кўра, медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб,
жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши
50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири
50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views04:35
2024-03-27 16:34:10
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
иш берувчи қуйидагиларни дастлабки
(меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий
(меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:
18 ёшга тўлмаган шахсларни;
умумий белгиланган
пенсия ёшига етган шахсларни;
ногиронлиги бўлган шахсларни;
меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда,
тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;
озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг,
мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26.5K views13:34
2024-03-27 12:03:18
#Амал_қилинг
Қонунчиликка кўра,
фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини
асраб-авайлаши шарт.
Агар давлат муҳофазасига олинган
моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги
жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда
жарима; 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.5K views09:03
2024-03-27 07:32:33
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра, тегишли манзилларда
“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
тегишли кўчаларда
чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор
БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.4K views04:32
2024-03-26 14:12:48
#Амал_қилинг
Тақиқланган экинларни, яъни
кўкнор ёки мойли кўкнор,
каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган
экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги
жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда
жарима;
360 соатгача
мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача
озодликни чеклаш;
3 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53.1K viewsedited 11:12
2024-03-26 07:32:26
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача
меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг
камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун
дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар
бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга –
2 миллион сўм; юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга –
1 миллион сўм. Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.8K views04:32
2024-03-25 16:31:30
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси 16 ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи
ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
17.8K views13:31
2024-03-25 09:27:22
#2024_йил_1_апрелдан
Қонунчиликка кўра,
шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича
ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:
туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
ҳудудий инспекциялари инспекторлари. Бунда, мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси
Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.5K views06:27
2024-03-24 15:05:12
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги томонидан
аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича
махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.
Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
Батафсил: youtube.com/adliya
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.7K views12:05