Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.71K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-04-16 16:30:49
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.4K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:23:07
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51.7K views11:23
Ochish/sharhlash
2024-04-16 12:04:58
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.6K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:33:05
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:

бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;

ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;

кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;

чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
40.9K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:31:47
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.7K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-04-15 19:00:47
Экостикерлар: Эски автомобиль бу – қизил стикер дегани эмас

Автомобиллар учун экологик стикерлар ўзи нима, улар қандай тартибда берилади, бу бўйича хориж тажрибаси қандай, бу амалиёт шошилинч ва тезкор хизмат транспорт воситалари ҳамда жамоат транспортига нисбатан қандай қўлланилади, автомобиль эски бўлса, у фақат қизил стикер олади деганими? Шу ва шу каби муҳим жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео



Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
43.1K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 16:19:56
#Биласизми

Тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали қуйидагилар ижарага берилади:

давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-15 14:02:35
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15.5K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-04-15 12:03:56
#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26.2K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:33:03
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Қонунчиликка кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш, ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача).

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
30.9K views06:33
Ochish/sharhlash