Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.36K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-03-31 13:03:29
#Биласизми

Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
55.3K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-03-31 09:00:00
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.6K views06:00
Ochish/sharhlash
2024-03-30 18:57:28
Ундиришдан озод қилишгача: Алимент ҳақида ҳаммаси

Болаларга тўланадиган алимент миқдори қанча, алимент тўловчи чет элга ишлагани кетиши мумкинми, алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади, алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай, ажрашга эр ва хотиндаги қандай ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлар бор? Шу ва алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео




Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
46.1K views15:57
Ochish/sharhlash
2024-03-30 13:05:21
#Амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
55.8K views10:05
Ochish/sharhlash
2024-03-30 10:52:42
#Биласизми

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
82.2K views07:52
Ochish/sharhlash
2024-03-30 08:02:01
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
24.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-03-29 12:11:50
#Биласизми

Тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши белгиланган.

Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.4K views09:11
Ochish/sharhlash
2024-03-29 09:32:53
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;

2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;

1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.8K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-03-29 06:01:02
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-03-28 07:35:17
#2024_йил_1_апрелдан

Қонунчиликка кўра, “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади.

Унга кўра, медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views04:35
Ochish/sharhlash