Get Mystery Box with random crypto!

✨Хозир ва шу ерда✨

Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨ Х
Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨
Kanal manzili: @hozir_shuyerda
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-04-25 18:22:59
Бир киши айтиб беряпти.

Эндигина 6 ёшга кирган ўғлимнинг чизган расмини кўриб, унга айтдим:

- Ўғлим эркакларнинг юраги қора рангда бўлмайди, у ҳам қизил бўлади!

- Биламан дада,

- Унда нега ўзингни ва мени юрагимни қорага бўядинг?

- Бувим айтдилар, бошқаларни йиғлатадиган одамларнинг юраги қора бўлар экан, сиз ойимни ҳар куни йиғлатасиз-ку.

Бу жавобдан бутун баданим музлаб қолди. "Унда сенинг юрагинг нега қора?" деб сўрасам, ўғлим:

- Чунки, сиз доим айтасиз-ку, сен доим менга ўхшашинг керак ўғлим деб! Шунинг учун менинг ҳам юрагим қора бўлишини xоҳладим...


Ибрат учун, болалар Ота оналаридан намуна олишади Азизлар!

https://t.me/hozir_shuyerda
90 viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:24:49 Ўкинма!
Сени Эшитаётган бор. Сен ўзингни севишингдан аввал У сени севди. Сени ўзинг билмай чўкиб қолган қудуқлардан ҳам У чиқариб олди сени. Сен тортаётган изтироб ва дардларни билмайдиган ва эшитмайдиган сўқир ва кар эмас У. Юрагинг оташда ҳар сафар қоврилганида Унга бир қадам яқинлашиб бораверасан. У йўқотганларингнинг ўрнини тўлдиришга ваъда беради. Сени ҳаммадан яхши тушунади. Сени ўзингдан кўп билади. Унга йўллаётган истакларингни кўз ёши билан имзолайсан. Ҳаётингнинг ҳар томонга сочилган синиқлари орасидан умид заррасини топиб, уни тоғларга айлантиради У!
89 views10:24
Ochish/sharhlash
2023-04-25 04:30:56 Учта нарсани ёдда тутинг, бахтли бўласиз:

1. Агар бир неъматга эришсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг!
2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни кўпайтиринг!

Ҳамма нарса агар кўпайса, арзонлашади.
Фақат Одоб~ ундай эмас..!
У кўпайган сари қимматлашиб бораверади..!

Намозга дўзахдан қўрқиб эмас,
Жаннатга муштоқ бўлиб туринг!

Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради.
Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.
Барча подшоҳларнинг эшигига:
“Яқинлашиш ва расмга олиш
тақиқланади!” деб ёзиб қўйилади. Лекин подшоҳларнинг Подшоҳи эса биз бандаларига:

---“Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!” деб айтади...!

Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади,~ дейишади...
Кимда нима бўлса, шуни инсонларга тарқатади, сочади...!

“Сен учун” деб ёзилган нарса заиф бўлишингга қарамай сенга келади...
“Сен учун эмас” деб ёзилган нарсага кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан...

Гоҳида ~ сукут бошқаларга суҳбат одобини ўргатиб қўйиш учун фойдали дарс вазифасини ўтайди...

Бало~мусибат сенинг жисмоний
қувватингни эмас, Аллоҳдан
ёрдам сўраш қувватингни " Синаш" учун берилади...

Агар эшакка ҳам кўп эътибор бериб юборсангиз, у ўзини араб отиман деб,~ ўйлайди...

Ҳаётдаги кўп муаммоларимизнинг асосий икки сабаби қуйидагилардир:
1. Ўйламасдан иш қиламиз.
2. Иш қилмасдан ўйлашда давом этаверамиз.

Ёлғончи билан дўстлашишдан эҳтиёт бўл! Чунки, у саробга ўхшайди. Яқинни узоқ қилиб кўрсатади, узоқни эса яқин
қилиб...

Оптимист стаканнинг сув бор қисмига қарайди... Писсимист стаканнинг сув йўқ қисмига қарайди...

Луқмони Ҳакимдан сўрашди:
---“Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” У киши шундай жавоб бердилар:
---“Жоҳиллардан. Ҳар сафар улардан бир айбни кўрганимда, ўша айбдан четландим” !

Менга дин ҳақида қуруқ гап гапирма...! Мени ўз ҳолимга қўй, мен динни сенинг хулқингда, муомалангда, ҳаёт тарзингда
кўрай...

Қанчадан қанча гаплар тил камонидан ўйламасдан отилади... Натижада ўзидан минг чандон катта~катта жароҳатлар
қолдиради...

Шикоятни кўпайтирма, чунки, яна ғам келади... Ҳамдни кўпайтир, "Бахт" олиб келсин!

Одамлар сенинг шикоятларингни биринчи бор эшитиб, далда бўладилар. Кейинги сафар эса малоллана бошлайдилар...

Албатта, қалбларда темирнинг зангидек занг бўлади...
Уни кетказадиган нарса
истиғфордир...

“Иложи йўқ” деган сўзни инсон ўз ожизлигини оқлаш ўйлаб топган...

Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:
беморлик ва мусофирлик...

Ҳаёт ишлари сизга машаққат туғдираётган бўлса, хафа бўлманг! Атроф қанчалик қоронғу бўлса, Ой ҳам шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб кўринади...

Қалб қалбни севса, кўз айбни кўрмайди...

Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро келишишади” деб ўйламанг.
“Улардан бири иккинчисининг
айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг...

Ўзингни хатоларингга ~ АДВОКАТ,
Бошқаларнинг хатосига эса~ ПРОКУРОР бўлма!!!
111 views01:30
Ochish/sharhlash
2023-04-24 20:21:40
Ким кўп гапирса, кўп адашади, ким кўп кулса, ундан ҳаё ва одоб йўқолади.
Умар ибн Хаттоб р.а

https://t.me/hozir_shuyerda
109 viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:18:16 Сиз ҳақсиз!

Айнан мана шу жумла сухбатдошингизни ғалаба ҳиссига етаклайди.
Ғалабага эришган одам эса уни нишонлаш учун ўзини бўш қўяди.

Сухбатдошингизга шу гапни тез- тез айтиб туринг. Натижада сухбатдошингиз сизни активроқ тинглашни бошлайди.
Аслида уни диққат билан қулоқ солишга ундовчи нарса бу, онг остида яна ўша комплиментингизни эшитишни ҳоҳлашидир!

Комплимент жуда кучли қуролдир!

https://t.me/hozir_shuyerda
123 viewsedited  13:18
Ochish/sharhlash
2023-04-24 09:22:55 Биласизми?
Аллоҳ бир нарсани истамаса ортга суради, нега шундай, чунки яна бир бор ўйлаб кўр, шошилма деб...
Биз эса, буни англамай, яна ўша қарорда тураверамиз ва эртага, қадаримда шу бор экан, тақдир деймиз...
Арзимаган нарсаларда улкан мўжизалар бор...
Фақат англаш ва билиш керак...
Биз эса доим мана шу нуқтага келганда адашамиз.
Нега?
Чунки биз ғафлатдамиз.
Биз нарсаларни моддиятига аҳамият берамиз, маънавий ҳолатига боқмаймиз, ичига кириб бир бор назар солмаймиз.
Ташқаридан ҳар нарса гўзал, аммо ичида нима бор ўйлаб кўрмаймиз.
Кўнгил кўрганини ёлғон демади.
Кўнгилимизни англамасак, кўнгилларни кўра олмаймиз...

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар...

Инсон бахт учун яратилган, фақат бахтини англаб, топа олса бўлди...

https://t.me/hozir_shuyerda
136 viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2023-04-23 20:04:45 Тупроққа йиқилсанг, янгитдан гул бўлиб бош кўтаришингни кут.
Ўтмишда неча бор тупроқ бўлганингни эмас, неча бор гул бўлиб унганингни хотирла.

Жалолиддин Румий
130 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-04-23 12:34:53 Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши:
“Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
Ким Пайғамбар алайҳиссаломни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир.
Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир”, дедилар.

https://t.me/hozir_shuyerda
135 viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2023-04-23 08:17:57 Тақдир қулфи жудаям буюкдир.
Уни фақатгина Аллоҳ оча олади. Шунинг учун сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.
Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо ва қадар калитини, Аллоҳдан ўзгаси очолмайди.

Эй Аллоҳ!
Сени, етарлича идрок этолмаяпмиз!
Сен, жонда ва кўнгилдасан.
Аммо жон ҳам, кўнгил ҳам Сендан бехабар (ғафлатда)

"Ла" қиличи ила Аллоҳдан ўзга ҳар нарсани кесиб ташла. "Илла" дан сўнгра зотан фақатгина "Аллоҳ" қолади...

Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин!
Бу Кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат ҳоҳлайди.
Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
134 views05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-22 13:30:56 Ўзингизга қулоқ солинг. Нима ҳақида гапирасиз, нималар ҳақида ўйлайсиз, қандай қўшиқлар айтасиз?

Америкалик руҳшунос, эзотерик айтади: “Агар кишилар сўзнинг кучини билсалар эди, фақат ижобий ниятлар ҳақида гапирган бўлардилар”.

Ҳеч қачон: 
“Бу мен учун эмас. Бу нарса бойлар учун” деб айтманг. Бу билан сиз учун келаётган тўкинликка “йўқ” деган бўласиз. Ўзингизни ўзингиз бахтли, бадавлат, ҳаётдан рози эканлигингизга ишонтиринг!

Аслида пуллар ўз-ўзидан бахт олиб келмайди. Аввал одамнинг ўзи бахтли бўлади, кейин тўкинлик унинг ҳаётига кириб келади. Айнан шунақа!

https://t.me/hozir_shuyerda
148 viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash