2022-07-07 09:29:56
Кўпчилик қилмоқчи ёки қилиши керак бўлган ишлар амалга ошмаётганида ўз дангасалигини айблайди. Баъзилар ялқовликдан ўз сусткашикларини оқлашда фойдаланишади.
Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз – дангасалик қаердан келиб чиқади?
Навбатдаги сирни билишга тайёрмисиз?
Дангасалик – ҳаётий қувват етишмаслиги оқибати.
Бунда одамнинг тириклик қуввати шу даражада тушиб кетадики, у ҳатто кундалик юмушларни қилиш учун ҳам ўзида шижоат топа олмайди.
Тана ўз функцияларини бажариш учун ҳаётий қувватни иложи борича тежашга уринади – шундан мушаклар бўшашган, иштаха паст ва ақлий фаолият секин кечади.
Энг қизиғи, бундай ҳолатга етиб бориш учун катта меҳнат қилиш керак.
Яъни ҳаётий қувватни шу даражада тушириб юбориш учун, уни роса сарфлаш керак.
Кимдир буни нотўғри ҳаёт тарзи билан қилса, кимдир нотўғри овқатланиш ортидан бунга эришади.
Яна кимдир кучли руҳий зўриқишдан кейин роса ялқов бўлиб қолади.
https://t.me/hozir_shuyerda
82 viewsХуршида, 06:29