Get Mystery Box with random crypto!

✨Хозир ва шу ерда✨

Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨ Х
Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨
Kanal manzili: @hozir_shuyerda
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-05-06 07:38:19 Бир куни бир аёлга шундай савол берилди:

«Эрингиз сизни бахтли қилдими?»

Шу пайтда, Эри аёлини «ҳа» деб жавоб беришига ишониб, мағрур ўтирар эди. Чунки аёли ҳечқачон ҳаётидан шикоят қилмаган эди.

Aммо, унинг аёли бу саволга баланд овоз билан «ЙЎҚ» - деб жавоб берди.

«ЙЎҚ, эрим мени бахтли қилмайди».

Эр ҳайратланди, аёли эса давом этди:

"Эрим ҳеч қачон мени бахтли қилмаган ва қилмайди ҳам.
МЕН ЎЗИМ БAХТЛИМAН".

"Мен бахтлиманми ёки йўқми, бу унга боғлиқ эмас; менинг ЎЗИМ бахтга боғлиқ бўлган ягона шахсман".

Мен ҳар бир вазиятда ва ҳаётимнинг ҳар бир дақиқасида бахтли бўлишга қарор қилганман! Чунки агар бахтим Ер юзидаги бошқа одамга, нарсаларга ёки шароитларга боғлиқ бўлса, мен фақат жиддий муаммолар ичида бўлар эдим.

Бу ҳаётдаги ҳамма нарса доимо ўзгариб туради: инсонлар, бойлик, танам, иқлим, қувонч, дўстлар, жисмоний ва руҳий саломатлигим. Буларнинг барча-барчаси доимо ўзгаради!Мен бунга мисол қилиб чексиз рўйхатни келтира оламан.

НИМA БЎЛИШИДAН ҚAТЪИЙ НAЗAР МЕН БAХТЛИМAН!
Менда жуда кўп нарса борми ёки оз нарса борми, бунинг мутлақо аҳамияти йўқ! МЕН БAХТЛИМAН! Мен инсонлар билан кўришаманми ёки уйда ёлғиз қоламанми аҳамияти йўқ! МЕН БAХТЛИМAН! Мен бойманми ёки камбағалманми, МЕН БAХТЛИМAН!

Мен ҳозирда турмуш қурганман, лекин ёлғиз бўлганимда ҳам бахтли эдим. МЕН ЎЗИМ УЧУН БAХТЛИМAН!

«БУГУНГИ КУНДA МЕН БAХТЛИ БЎЛA ОЛМAЙМAН ЧУНКИ:
мен касалман, пулим йўқ, жуда иссиқ, жуда совуқ, мени хафа қилишди, мени севмай қўйди, мен ўзимни қандай севишни билмайман, фарзандларим мени хурсанд қилмайди, дўстларим мени хурсанд қилишмайди, менинг ишим қийин ва бошқалар.

Бундай инсонлар ўз ҳаёти учун
1 % ҳам жавобгарликни ҳис қилишмайди! Улар ўзларидаги куч, энергия ресурси қанчалар чексизлигини англашганда эди, ўша заҳотиёқ ҳаётларида кичик-кичик ижобий ўзгартиришларни кўришарди!

Менинг ҳаётим бошқалардан кўра оддий бўлгани учун эмас, балки ИНСОН СИФAТИДA БAХТЛИ БЎЛИШГA ҚAРОР ҚИЛГAНИМ УЧУН ҲAЁТИМНИ ЯХШИ КЎРAМAН! Мен бахт учун жавобгарман.

Мен бу жавобгарликни эримни ёки бошқа бировнинг елкасига қўйсам, мен уларни ҳам, ўзимни ҳам ҳеч қачон бахтли кўра олмаган бўлар эдим!

Бахтли бўлиш жавобгарлигини ўзингизни қўлингизга олинг!
Бу ҳар бир кишининг ҳаётини анча осонлаштиради.

«Қандай олинади жавобгарлик» - дейсизми? Ушбу постни камида 5 марта қайта ўқиб чиқинг, албатта жавоб топасиз!

Бахтли бўлинг!
62 views04:38
Ochish/sharhlash
2023-05-05 19:31:03 Рух ўсиши учун , тугилмасидан олдин маълум тақдир ва ота онани танлайди тўлиқроқ маълумот жонли сухбатларда берилиши мумкун Иншаоллоҳ!
86 viewsedited  16:31
Ochish/sharhlash
2023-05-05 15:12:34 Қабул қилинг, миннатдор бўлинг, қўйиб юборинг

Нимани ўтказган бўлсангиз барчасини қабул қилинг.

Ҳаётингизда содир бўлган ҳамма нарсани очиқ юрак билан, севги билан қабул қилинг.

Ҳаётда ҳеч нарса тасодифий эмас.

Сиз ўтаётган барча нарсаларни: оғриқларни, ташвишларни ва шубҳаларни қабул қилинг, миннатдор бўлиб қўйиб юборинг.

Ўтишингиз керак бўлган ҳамма ҳолатларни очиқ юрак ва севги билан қабул қилинг.
Ҳа, Сиз буни қила оласиз.

Тўғри, бу оғриқли ва осон эмас.
Лекин шуни билинг-ки, ҳаммасини қабул қилиш ва қўйиб юбориш муҳим. Бу ердан бошқа йўл билан ўтиш мумкин эмас.

Ҳамма нарса Сизда тўпланган!

Ўтиш жараёнларининг ҳеч бири тасодифий эмас. Уларнинг барчасини «ақл» ўчган даврда (туғилишингиздан олдин)ўзингиз белгилагансиз. Юракни тингланг

Ишонинг, барча тажрибалар муносиб тарзда ўтади,
Қабул қилинг ва қўйиб юборинг.

Сиз фақат табассум қилинг ва жараёнларни муҳаббат билан қабул қилинг.

Сиз қабул қилиб қўйиб юборсангиз ички тинчликка келасиз, ўзингиз билан уйғунлашасиз!

Шу онда, ҳамма нарсани енгил қабул қила олиш КAЛИТИНИ топасиз!

Тасаввурингиздагидан-да юқори бўлган НУР ҳолатига тушиб қоласиз!

Бу бутунлай енгиллик, севги, ҳотиржамлик ҳолати

Aтрофингиздаги ҳамма нарса Сиз билан бирга ўзгаради.

Биз СЕВГИДA ЯШAЙМИЗ ва ўз дунёйимизни илоҳий севгининг тўлқинида яратамиз
102 views12:12
Ochish/sharhlash
2023-05-05 05:49:30 ⸺Одамларни қандай қилиб тарбиялаш мумкин? ⸺ деб сўрадилар Луқмони Ҳакимдан.
⸺ Муҳаббат билан! ⸺ деб жавоб берди Луқмони Ҳаким.
⸺Қанақасига?..
⸺Чунки одамлар ҳақида яхши фикрда бўлганингиздагина, улар бунга муносиб бўлишга ҳаракат қилишади...
----- Агар фойда бермасачи?
------ Мухаббатни микдорини ку‌пайтиринг!

Ассалому алайкум Қалби гўзалларим! Кунингиз барокатли бўлсин

https://t.me/hozir_shuyerda
215 viewsedited  02:49
Ochish/sharhlash
2023-05-04 12:07:30 Хато қилишдан қўрқманг, тажрибалар қилишдан чўчиманг, кўп ишлашдан қўрқманг.
Балки сизда ҳеч нарса ўхшамас,
балки, вазият сиздан устун келар, лекин сиз шу ишларни қилиб кўрмасангиз, кейин жуда ҳам ачинишингиз мумкин.

Нимагаки, сизда иккита вариант бор:
Ўхшайди ёки ўхшамайди.
Агар сиз тажриба қилиб кўрмасангиз сизда фақат битта вариант бўлади.
• Шундай экан қўрқманг!
• Ишланг!
• Тажрибалар қилинг!
• Ўқинг, изланинг!
Сизга тўғри ёрдам берадиган одамларни топинг!
Ва яна бир бор ўз устингизда ишланг!

https://t.me/hozir_shuyerda
131 viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2023-05-04 08:08:49 Баъзида шундай бўладики, сиз ҳақиқатан ҳам бирор нарса қилишни хоҳлайсиз.

Лекин доимо нимадир ҳалақит қилади.
Бир вақт йўқ, кейин бошқа муҳимроқ вазифалар чиқиб қолади. Ва оҳир-оқибат, мен нима қилишни хоҳлаган бўлсам ҳам, ҳеч нарса қилишни бошламадим, дейсиз. Нима учун бундай бўлади?
Чунки бизнинг ичимизда қўрқув «яшайди».

У бизларни олдинга ҳаракат қилишимизга имкон бермайди.
Бу борада ушбу техникани қўлланг

1. Ўйлаб кўринг, сизни нима тўхтатмоқда? Қўрқувларингиз амалга ошса нима бўлади?

2. Кўзингизни юминг ва қўрқувни ҳис қилинг. Эҳтимол, сизга қандайдир тасвир ёки белги кўринар.

Бу қўрқув негадир керак. У бирор нарсадан ҳимоя қилаётгандир, бирор нарсада ёрдам бераётгандир. Бу шунчаки эмас, шунинг учун:

3. Унга раҳмат айтинг. «Сен менда борлигинг учун раҳмат», деб айтинг.

4. Қаршингизда намоён бўлган тасвирни жойлаштиринг. Уни суҳбатдошингизга айлантиринг. Унга шундай деб айтинг:

Энди сени озод қилдим. Мен сенга ўзгаришга ва ҳис-туйғуларингни очишга рухсат бераман.Мен сени қабул қиламан.

https://t.me/hozir_shuyerda
135 viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2023-05-03 20:54:08 ТОШ...

Йуловчи тошга шунчаки  туртилиб утиб кетади..
Ёвуз инсон тошни улоктириб юборади..
Тадбиркор тошдан пул топади..
Чарчаган одам тошни устида дам олади..
Болалар тошларни уйнашади..
Курувчи тошдан иморатлар куради..
Микеланжело тошни чиройли хайкалга айлантирди..

Гап тошда эмас, инсонда. Сизнинг йулингизда усиш учун пойдевор сифатида ишлатиб булмайдиган тошнинг узи йук. Вазиятлар хам шундай: ёки туртилиб утиб кетасиз, ёки ундан санъат асари яратасиз.

Хайрли тун Азизларим!

https://t.me/hozir_shuyerda
226 viewsedited  17:54
Ochish/sharhlash
2023-05-03 06:40:21 Эй кўнгил!
Нега майда-чуйда  бунча нарсаларга ғам чекасан?
Ғам билан нега сиқасан жонни, жононни?

Ёзган Ҳақдир.
Ёзилган ҳақингдур!

Сабр, шукр,дуода бўл..
Сабринг саломатликка, шукринг ҳидоятга,дуоинг  эса рахматга айланади, ин шаа Аллоҳ........

Азизларим кунингиз  хайрли бўлсин...

https://t.me/hozir_shuyerda
142 viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2023-05-02 20:36:15 Ҳаёт бамисоли бир китоб бўлиб, умр саҳифаларини ёрқин ва гўзал лаҳзалари кўп бўлишини хоҳлиймиз. Аммо...
Мана шу "аммо"ларни ҳам бир неъмат деб қабул қила олсак эди...

Қадрдоларингизга албатта вақт топиб ширин сўзларингиз ва табассумингизни дариғ тутманг... Токи умр саҳифаларимизда афсуслардан дил озорланмасин... Хайрли тун Жонлар!

https://t.me/hozir_shuyerda
138 viewsedited  17:36
Ochish/sharhlash
2023-05-02 13:03:31
Ортиқча вазннинг илк сабаби: кеч уйқуга ётиш!


Кеч уйқуга кетиш салбий оқибатларга олиб келади, жумладан:

Депрессия, диққатнинг йўқолиши ва ортиқча вазн;
Танангиз етарли даражада лептин ишлаб чиқара олмайди;
Бу метаболизмни бузади ва вазн ортишига олиб келади.

Идеал уйқу соати 22:00 га қадар, яъни сиз 22 да ухлаётган бўлишингиз керак.

Ишонинг, шу вақтда ухлашни бошласангиз, соғлиғингизда кўп яхши натижаларни сезасиз.

https://t.me/hozir_shuyerda
144 viewsedited  10:03
Ochish/sharhlash