2023-04-15 07:50:51
Қачон бахтли бўлгансиз?!
Оқ либос кийган кунингиз бахтли кунингизмиди?!
Ёки ёнингизда худди шундай оқ либосдаги фаришта маҳрамингизга айланган кун-бахтлимидингиз?!
Биринчи фарзандингизни қўлга олган кунингизчи?!
Одамдан-одам келмоғи осонми?!
Кимдир бу бахтга етди, кимдир бу бахтнинг армонида кетди...
Болаларингиз ўртасида, юлдузли осмонга боқиб ётган- кунингиз, жозибали ёз оқшоми, найсонлар томчилаган ва сиз ҳоли жой топиб- уйқунгизни бузган бу ёмғирдан қочган тунингиз бахтлимидингиз?!
Келин туширган кун- сиз "бир тоғдан ошдим" деган кунингиз бахтиёрмидингиз?!
Ёки қиз узатган кун?!
Бахт қачон сизга ўзини сездирди?!
Бахт қачон сизга тутқич берди?!
Ўзи уни тутолдингизми?!
Ўйланманг, эслашга уринманг, булар-ҳаммаси сиз "бахт" деб тушунсангизда- умрнинг ёрқин лаҳзалари эди ҳолос...
Шукр...
Хақиқий бахт эса- Сиз Аллоҳга ёруғ юз билан рўпара бўлган кунингиз бўлади.
Яъни унга қайтган кунингиз!
Шу бахтга интилиб яшанг...
https://t.me/hozir_shuyerda
135 viewsХуршида, edited 04:50