Get Mystery Box with random crypto!

✨Хозир ва шу ерда✨

Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨ Х
Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨
Kanal manzili: @hozir_shuyerda
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-04-18 07:47:31 Ассалому алайкум!


Aтрофимиздагилар бизнинг ички оламимизни акс эттиради

Ҳар биримизнинг атрофимиздаги инсонлар, вазиятлар бу бизни уйғотиш учун, ҳаётдаги вазифамизни эслатиш учун, унга олиб бориш учун келади. Шу боис, уларнинг бундай буюк хизматлари учун улардан ҳафа бўлишимиз эмас, аксинча доимо миннатдор бўлишимиз лозим!

Ҳафагарчилик жуда ҳам оғир энергияга эга. Сиз ушбу оғир заҳарли туйғуни кимгадир ҳис  қилганингизда, мустақил равишда ўз энергиянгизни бериб юборасиз. Ҳафа бўлишнинг ўрнига, рўй берган ҳодиса сизга нимани ўргатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Нима учун у сизнинг ҳаётингизда содир бўлди?

Ҳар бир муаммо, бу ўрганилмаган дарс ёки ўтган ҳаётингизга боғланган  кармик тугун. Aгар ҳозирги вақтда муаммони ҳал қила олмасангиз ёки қабул қилмасангиз, яна бир янги тугун занжир каби боғланади. Aгар буни чуқур  англаб етсангиз «ҳозир ва шу ерда» яшашнинг аҳамиятини тушунасиз.

Бировларни айбламанг,чунки ҳаётингиздаги тугунларни ечиш фақат Сизнинг қўлингизда!

Доимгидек, танлов ўзингизда. Жабрланувчидек яшасангиз муаммоли вазиятларга
қайта-қайта дуч келаверасиз, Хаётингиздаги маъсулиятни ўз зиммангизга олсангиз, ривожланасиз ва юқори ўлчамларга кўтариласиз!

Ўз руҳингиз танловини ҳамда бошқа инсонлар танловини ҳурмат қилинг!

Рухсат беринг, Сизни севишларига, ёмон кўришларига, сиздан ҳафа бўлишларига!

Ҳар биримиз Худонинг заррачаларимиз, биз
бир-биримиздан эгаллаган тажрибаларимиз билан ажралиб турамиз!

https://t.me/hozir_shuyerda
373 viewsХуршида, edited  04:47
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:26:27 ҲАЁТИЙ МУҲИМ 7 МАСЛАҲАТ!

Ўтмишингизни тинч қўйинг, ҳозир ва шу онда бўлинг. 

Ўзгалар нима деб ўйлаши сизни қизиқтирмасин.

Вақт деярли ҳаммасини даволайди. Вақтга бироз вақт беринг.

Ўзингиздан бошқа ҳеч ким сизнинг бахтингизга сабабчи бўла олмайди.

Ҳаётингизни бошқалар ҳаёти билан таққосламанг.

Жуда кўп ўйлашни бас қилинг. Ҳамма саволларнинг жавобини дарров билишингиз шартмас.

Табассум қилинг. Сизда муаммо бор дегани, бир ўзингиз бутун дунё ташвишларини олиб юрибсиз дегани эмас.
250 viewsХуршида, 10:26
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:08:01 Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

https://t.me/hozir_shuyerda
685 viewsХуршида, edited  06:08
Ochish/sharhlash
2023-04-17 08:35:36 Қалб зикри яширин-махфийдир. Ҳатто фаришталар ҳам эшитмайди. Шу ерда бир савол туғилади, агар фаришта қалб зикрини эшитмаса, номаи аъмолга нимани ёзади?
Ҳадисда келган, зикр қилувчи банданинг жисмидан фаришталарга хушбўй ҳид сезилади. Фаришта "хушбўй ҳид келаяпти " дея ёзиб қўяди. Қиёмат кунида Аллоҳ таоло сўрайди:
- Эй Кироман Котибийнлар! Нима деб ёздингиз? Фаришталар:
- Эй Роббим. Ундан хушбўй ҳид келар эди.
Аллоҳ таоло буюради:
- Ҳа!
Бу мен ва бандам ўртасида роз-сир эди, бандам мени қалби ила ёд этар эди. Энди бу амалнинг ажрини бериш менинг зиммамдадир.
Демак қалб зикрининг ажр-савобини қиёмат куни Аллоҳ таоло ўзи ато этар экан. Бу бир неъматдир, Аллоҳдан Ўз зикрига ғайрат-ҳиммат беришини дуо қилиб сўрашимиз керак...

• Банда қалбан, тилини қимирлатмасдан зикр қилса фаришта ёза олмайди, шайтон бехабар қолади. Фақат ундан хушбўй ҳид чиқади. Бу сир қиёматда очилади.
238 viewsХуршида, 05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-16 20:20:55 Кунимиз нихоясига етиб бормоқда. Ўйлаб кўринг, кимнидир ранжитдингизми? Ха бўлса, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ўша инсонни ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир. Хайрли тун азизлар!
167 viewsХуршида, 17:20
Ochish/sharhlash
2023-04-16 09:57:05 Лев Толстойнинг хаётий коидалари

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

— Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма;
— Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла;
— Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил;
— Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма;
— Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр;
— Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма;
— Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар;
— Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла;
— Шуҳрат учун сарф-харажат қилма;
— Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ;
— Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма;
— Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма;
— Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр;
— Иложи борича кам ухла;
— Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла;
— Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат;
— Яхшилик қилишга имкон изла;
— Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил;
— Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма;
— Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
— Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир;
— Бор нарсаларга қаноат қил;
— Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.
57 viewsХуршида, 06:57
Ochish/sharhlash
2023-04-15 18:57:59 Мехр билан сизнинг Сайёрангиз

https://t.me/hozir_shuyerda
105 viewsХуршида, edited  15:57
Ochish/sharhlash
2023-04-15 18:57:59 Мехр билан сизнинг Сайёрангиз

https://t.me/hozir_shuyerda
102 viewsХуршида, edited  15:57
Ochish/sharhlash
2023-04-15 18:55:38 Мехр билан сизнинг Сайёрангиз

https://t.me/hozir_shuyerda
102 viewsХуршида, edited  15:55
Ochish/sharhlash
2023-04-15 14:56:48
ЎЗИНИ СЕВИШ НИМАДАН БОШЛАНАДИ?

ўзини кечиришдан......

Ҳаммаси учун ўзингизни кечиринг. Эриша олганингиз учун, эриша олмаганингиз учун, ета олганингиз учун, ета олмаганингиз учун, топганингиз ва йўқотганингиз учун, ҳамма ҳаммаси учун, ўзингизни  кечиринг!

https://t.me/hozir_shuyerda
126 viewsХуршида, edited  11:56
Ochish/sharhlash