Get Mystery Box with random crypto!

✨Хозир ва шу ерда✨

Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨ Х
Telegram kanalining logotibi hozir_shuyerda — ✨Хозир ва шу ерда✨
Kanal manzili: @hozir_shuyerda
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 216

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-06-06 19:25:11 Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келиб: “Эй имом, қандай қилиб дунёда зоҳидликка эришдингиз?” деб сўради. Шунда буюк тобеин:

“Қуйидаги тўрт нарса билан:

1. Ризқимни мендан бошқаси олмаслигини билдим. Шунинг учун қалбим хотиржам бўлди.

2. Амалимни мендан бошқаси келиб, ўрнимга қилиб бермаслигини билдим. Шунинг учун амал қилишга ўзим машғул бўлдим.

3. Аллоҳ мени кўриб турганини билдим. Шунинг учун У зот мени гуноҳ устида кўришидан ҳаё қилдим.

4. Ўлим мени кутиб турганини билдим. Шунинг учун Роббимга йўлиқишга озуқа тайёрладим” деб жавоб берган эканлар.

https://t.me/hozir_shuyerda
125 viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2023-06-06 11:21:50 БАХТИЁРЛИКНИНГ 6 ТА СИРИ

1. Бахт – ҳаётга бўлган муносабатимизда. Инсон унинг онги йўл қўйган даражада бахтли бўла олади. Шу сабабдан, доимо ўзимизни яхши натижага йўналтирсак, ишларимиз ҳам самарали бўлади.

2. Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар қандай муаммонинг ҳам яхши томонини кўра билишни ўрганиш лозим. Бу муаммонинг ечимини топишга ёрдам беради.

3. Бахтнинг асл илдизи — шукр қила билишда. Унутмангки, сизни бахтсиз қилаётган бу ташқи олам эмас, балки ичингиздаги ҳиссиётлар. Ҳиссиётларни бошқаришни ўргансангизгина бахтли бўла оласиз!

4. Ҳаракат ҳиссиётларга таъсир қилади. Жисмоний машғулотлар жисмда кимёвий реакциялар содир қилади ва натижада инсон ўзини яхши ҳис эта бошлайди.

5. Ҳиссиётлар қоматга ҳам таъсир қилади: дард елкаларингизни букчайтириб қўйишига йўл берманг.

6. Бахтни йиллар, ойлар, ҳафталар ва ёки кунларда эмас, ҳар сонияда топиш мумкин. Ҳар бир сонияда бахтни ҳис қилинг, шунда у йилларга татийдиган бўла олади

https://t.me/hozir_shuyerda
117 viewsedited  08:21
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:57:18 ​​ ИНСОН - КИЧИК КОИНОТ!

Барчамиз Коинотнинг бир қисмимиз. Яратувчи ҳар биримиз учун ғамхўрлик қилади, тўғри баъзиларимиз буни сезмаслигимиз мумкин.

Бу дунёда ҳар биримизнинг ўз ўрнимиз, мақсадларимиз, амалга оширишимиз керак бўлган вазифаларимиз бор.

Барчамиз бир организмнинг ҳужайралари каби бутуннинг бир қисмимиз. Шундай бўлса-да, ҳар биримиз ўз кичик коинотимизга, ўз қонунларимизга, тамойилларимизга, ўз дунёйимизга эгамиз.

Ҳар бир инсон ўзига хос, ноёб ва гўзал. Ҳар бир инсонда гўзаллик бор, ҳар қандай вазиятда гўзалликка интиламиз ва ундан завқланамиз, лекин нега бир-биримизга нисбатан гоҳо чидамсизмиз?

Нима учун инсонларга нисбатан борлиқнинг заррачалари сифатида қарамаймизда, уларни муҳокама ва ҳукм қилишга интиламиз?

Биз ўз фикрларимизни ўтказишни ҳаракат қиламиз, бошқаларнинг ҳаракатлари бизнинг кутганимизга мос келмаса, уларни камчиликлари учун танқид қиламиз?!

Биласизми, бошқа инсонларнинг уйига борганимизда, камтарлик билан ҳаракат қиламиз: сўрамасдан ҳеч нарса қилмаймиз, нарсаларини ўз хоҳишимизга кўра ўзгартирмаймиз, вазиятни танқид қилмаймиз. Шунчаки кузатамиз. Ҳатто, агар бизга бирор нарса ёқмаса ҳам, босиқлик билан муомала қилиб билдирамиз. Сабаби:

ЧУНКИ БИЗ ЎЗ УЙИМИЗДA ЭМAСМИЗ!

Шундан хулоса қилинг-ки,

БОШҚAЛAРНИНГ ҲAЁТИ
ҲAМ - УЛAРНИНГ ЎЗ УЙЛAРИ!

Ҳар бир инсон билан мулоқотда босиқлик, мулойимлик билан муомала қилишингиз лозим.

Юқорида айтиб ўтилгандек, ҳар бир одамнинг ўз дунёси, ўз қонунлари, ўз тамойиллари бор эканлигини унутманг!

Ҳар куни кибрингиз билан ишланг, иложи борича
кундан - кунга кибрингизни енгиб боринг.

https://t.me/hozir_shuyerda
119 viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:35:43 Ҳазрати Мавлоно шогирдларини йиғди ва оқ қоғозга бир томчи сиёҳ томизганча, қоғозни кўрсатиб шогирдларга юзланди:«Нимани кўряпсизлар»
Шогирдлардан ҳар хил жавоблар бўлди,кимдир сиёҳ деди,кимдир доғ деди,кимдир эса бўёқ деди.
Ҳазрат соқоли жиққа ҳўл бўлгунча йиғлади.Шогирдлар ҳайратда сабабини сўрадилар.
Ҳазрат дедиларки:«Сизга ўргатганларимнинг бари ақлингизда, қалбингиз эса қуруқ, ҳеч бирингиз оқ қоғозни кўрмадингиз!»

Инсонларни арзимаган айбини эмас, яхши хулқларини ҳам кўрайлик...

Гўзаллик қидирган албатта, гўзал ҳаёт кечиради...
148 views13:35
Ochish/sharhlash
2023-06-05 10:43:49 Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолога уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у киши нима сабабли бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади.
Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларга ортида асло бахтсизлик бўлмайдиган бахтни ато эт!


Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг.

Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг.
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг.
Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор....
Ўзингизни кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг...
134 views07:43
Ochish/sharhlash
2023-06-04 09:07:48 ЯХШИЛИККА ЙЎЙИШ

Ҳозирги замон олимлари янги илмий тадқиқотлар давомида некбинлик, яъни яхшиликка йўйиш инсон жисмидаги касалликларга қарши кураш қувватини – иммунитетни кучайтиришини ва инсон ҳаёти учун саодат бахш этишини кашф қилдилар.

Аслида бу ажойиб набавий йўлланма эди. Зеро, Оиша розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари хусусида сўралганида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди», деганлар. У зот Қуръонни ҳаётларига мукаммал тадбиқ қилганлари учун том маънодаги бахт-саодатга мушарраф бўлдилар.
Биз ҳам ҳаётимизнинг барча жабҳаларида у зотга эргашиб, ахлоқимизни Қуръон билан ҳамоҳанг қилмоғимиз даркор. Нафс табиблари (психологлар) воқеъликдан рози бўлиш таълимотини беришдан ожиз бўлган бир пайтда, Қуръон ушбу розиликни қуйидаги оятида баён қилмоқда:
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара сураси, 216-оят).
135 views06:07
Ochish/sharhlash
2023-06-03 17:01:52 Камбағалликдан шикоятчимисиз? Унда, мана сизга ечим:

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига камбағалликдан, яшаш қийинчилигидан ёки маош (камлигидан)дан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уйга кирганингда, уйда одам бўлса, бўлмаса салом бер. Сўнгра менга саловат-салом айт, сўнгра «Қул ҳува Аллоҳу Аҳад»ни бир маротаба ўқи!» дедилар. Киши шундай қилган эди, Аллоҳ унинг ризқини мўл қилди ва яхшиликларини орттирди.
302 views14:01
Ochish/sharhlash
2023-06-02 20:03:01
Дунёнинг барча ширинликларини тотдим. Офиятдан ширинроқ нарса кўрмадим. Унинг бор аччиқликларини ҳам татиб кўрдим. Одамларга ҳожатинг тушишдан кўра аччиқроқ нарса топмадим.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

https://t.me/hozir_shuyerda
163 viewsedited  17:03
Ochish/sharhlash
2023-06-02 11:18:19 Мушоҳада..

Саёҳатчи чўпондан сўради:
- Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Бунга чўпон жавоб берди:
- Менга ёқадиган об ҳаво бўлади.

- Об-ҳаво айнан сизга ёқадиган бўлишини қаердан биласиз?

- Ўзингиз ёқтирган нарсани ҳар доим ҳам олишнинг иложи йўқлигини англадим ва ҳаётимда нима бўлса шуни севишни ўргандим. Шунинг учун, об-ҳаво айнан менга ёқадиган даражада бўлишига аминман ...

Борингизни севинг..берган неъматларига шукур қилинг,азизларим..

https://t.me/hozir_shuyerda
182 viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2023-06-02 06:43:49 Мунаввар тонгларнинг насими майин,
Оқкўнгил инсоннинг қисмати тайин.
Битта сабаб топсанг шукр қилишга,
Шукронангнинг сони ортар кун сайин.


Ассалому алайкум яхшилар!

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига оладида, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

https://t.me/hozir_shuyerda
353 viewsedited  03:43
Ochish/sharhlash