Get Mystery Box with random crypto!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Telegram kanalining logotibi hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар Х
Telegram kanalining logotibi hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Kanal manzili: @hikoyanew
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.45K
Kanalning ta’rifi

⌨ Чат @Yahshilik_Kanali

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-06-06 18:15:30
#Долзарб
ЭРКАКЛАР АЛБАТТА ЭШИТСИН!...

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
3.1K viewsСухроб, edited  15:15
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:01:16 ГЕНЕТИКА ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ

1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

2. Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

Эркаклар учун хулосалар:

1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

Aёллар учун хулосалар:

1. Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
FARZAND TARBIYASI

https://t.me/HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
5.8K views., edited  12:01
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:36:19
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.4K views., edited  10:36
Ochish/sharhlash
2023-06-06 12:52:01 АЁЛЛАРГА ХОЗИРГИ ЗАМОНДА ЖУДАЯМ ЗАРУР БЎЛГАН ҚОИДАЛАР ...

1-Кўчага чиқиб кетаётиб энг ёпиқ иложи бўлса кўзҳам Кўринмайдиган кенг ва кўзга ташланмайдиган эркаклар қарагиси келмайдиган ёрқин бплмаган эскига ўхшаган кийим кийиб олсинлар чунки зийнатланиш фақатгина эрлари учундир,

2- Аслида телефон ишлатмасинлар агар заруриятдан ишлатсалар иложи йўқ бўлса дугонлари билан соатлаб лағув бекорчи гапларни гаплашмасинлар ва хўжайинлари олдида умуман телефонни ушламасинлар,

3-Агар маълум бир сабаб телеграм ишлатсалар телеграмга ўзларини расмлари нарёқда турсин бировни расиминиям ва бирор бир расим қўймасинлар ва танишларидан бошқаси ёзалмайдиган қилиб қўйсинлар ва Телеграмга Хархил исим қўйиб олмасинлар
Масалан ( Муваҳҳида / Мунзира / Умму фалончи /бинту фалончи / ваҳо казо шунга ўхшаш исимларни умуман қўймасинлар !
Чунки телеграм бир хожат учун ишлатиладиган воситаки, уни бир асос қилиб олмаслик керак оддий бир нуқта қўйиб хечқандай расим қўймасинлар чунки хар қандай расим эгасини қандай эканлигини ва нимага қизиқишини айтиб беради,

4-Битта ховлида ака ука яшашса аёлни эрини акаси ёки укаси унга номаҳрам бўлади ховлида рўмолини ўраб юрсин ва хаммалари битта дастурхонда ўтиришмасин чунки бир бирларига номаҳрам,

5-Илмни биринчи Қурʼонни хатосиз ўқишдан бошласинлар ва Ақийдларини билсинлар ва Тоҳорат Намоз шунга ўхшаш асосий аҳкомларни ўргансинлар ва кегин  араб тилини ўрганислар.

Иншааллоҳ бу Муслима опа сингилларимизга оз бўлсада оз илмимиздан келиб чиққан маслаҳатимиз амал қилишса иншаллаҳ хурсанд бўламиз ва амаллари учун Аллоҳдан амаллари мислича ажир умид қиламиз,

Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad

https://t.me/HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
4.6K views., edited  09:52
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:46:56
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
5.0K views., edited  06:46
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:49:28 #Muhabbat
Алданиш, масхара, ўйин, ёхуд қурбон бўлиш алами оғир. Ичимизни тутдай тўкади. Аламлар - соҳибини ваҳший кимсага айлантиради. Нодонликлару, турфа ёмонликларни киприк қоқмай бажаришга, қасосга ундайди.

Қачонки...
Аламзада инсон Роббисига чин маънода қалбан тегишли бўлмаса...

Аламлар ичра сукутда давомий бўлмоқлик ожизлик эмас - Муҳаббатдир. Муҳаббатнинг исботи эса ҳар синовни фақат Ундангина кўриб, Унинг розилиги учунгина тоқатни сайқалламоқликдир.

Бир жойда ўқидим... “Аллоҳ Одамни яратиб, фаришталарни унга сажда этмоқликка амр этди. Ибодат учун эмас, Ўзининг мукаммал ижод маҳсули билан қутламоқликлари учун. Фаришталар сўзсиз итоат этдилар. Биргина шайтон кибрдан бўйинсунмади ва жаннатдан қувилди“.

Хулоса шуки, зулм, макр, нодонликларингизга сукут ила жавоб бермоғимиз Сизнинг шахсиятингиз, ёки Сиздан қўрқувимиз сабабидан эмас, аксинча Сиз билан Роббимиз Бирлиги  учунгина ҳурматлаганимиздандир. Яратувчимизга муҳаббатимиз бўлмаса, БИЗ УЧУН ҲEЧ КИМСИЗ.

Роббим!!! Буюк Суюклигимсан. Ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар Суюклигимнинг ўзим каби қуллари учун эҳтиромим умрим закоти бўлсин.
Muzdalifa


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.4K views., edited  05:49
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:46:50 ​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
Halovatuz


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
5.3K views., edited  03:46
Ochish/sharhlash
2023-06-06 05:12:01 ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.

АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

https://t.me/HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
6.3K views., edited  02:12
Ochish/sharhlash
2023-06-06 04:28:34 ҚУРЪОННИ ЖАМЛАНИБ ЎҚИШ

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَمَا اجْتَمَعَ قَوْمٌ فِي بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ، وَيَتَدَارَسُونَهُ بَيْنَهُمْ، إِلاَّ نَزَلَتْ عَلَيهِمُ السَّكِينَةُ، وَغَشِيَتْهُمْ الرَّحْمَةُ، وَحَفَّتْهُمُ المَلاَئِكَةُ، وَذَكَرَهُمُ اللهُ فِيْمَنْ عِنْدَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирига тўпланиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса ва ўзаро бир-бирларига айтишса, уларга хотиржамлик тушиб, раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олишади. Ҳамда Аллоҳ уларни ўзининг ҳузуридагилар яъни (фаришталар) билан эслайди» , дедилар”.

[Имом Муслим ривояти]
Sahih_Hadislar_u_z


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.4K views., edited  01:28
Ochish/sharhlash
2023-06-06 04:26:16
Умид...

Марям онамиз ўз қорнида бир пайғамбарни кўтариб турганини билмагани учун: «Қани эди, мана шундан (туғишдан) олдин ўлсам ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деганлар. (Марям сураси, 23-оят)

Ҳа, сизни қайғуга ботирган баъзи ғам-ташвишлар гоҳо яширин равишда ўзи билан  шундай ажойиботларни олиб келади-ки, кўриб ҳайратда қоласиз. Шунинг учун ғам-ташвиш узоқ давом этиб қолса ҳам асло умидни узманг!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ғамларингиз тез орада чиройли яхшиликлар билан ўрин алмашсин. Янги кун муборак!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
5.1K views., edited  01:26
Ochish/sharhlash