Get Mystery Box with random crypto!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Telegram kanalining logotibi hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар Х
Telegram kanalining logotibi hikoyanew — Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Kanal manzili: @hikoyanew
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.45K
Kanalning ta’rifi

⌨ Чат @Yahshilik_Kanali

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-06-14 12:34:00 Кибр - дунёдаги энг катта ҳақиқатни қабул қилишдан тўсади. Шайтон айтганку: "Мен ундан (Одамдан) яхшиман", деб. У кибри туфайли энг катта ҳақиқат - Аллоҳнинг амридан бош тортди.

Тўғри, иймонсиз одам ҳам йиғлайди. Аламдан. У ҳам бўлса эришолмаган ёки қўлдан чиққан насалар учун алам. Чунки кибри туфайли у ҳамма нарсага ҳақлиман ва улар меники бўлиши керак, деб ўйлайди.

Бу йиғи билан иймон сабабли йиғлаш ўртасида ер билан осмон қадар масофа бор.

Mubashshir Ahmad


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
2.4K views., edited  09:34
Ochish/sharhlash
2023-06-14 08:39:32
#БИЛАСИЗМИ

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

https://t.me/HikoyaNew
3.9K views., edited  05:39
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:35:34 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг (қарзни бермай) чўзиши зулмдир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни тўлашдан бўйин товлаш зулм экани айтилмоқда. Чунки қодир бўлса, қарзни тўлашга ошиқмоғи лозим эди. Уни кечиктириш ҳалол эмас. Агар қодир бўла туриб қарзини узмаса, зулм қилган бўлади. Аллоҳ бу ҳолга тушиб қолишдан асрасин. Зулм Қиёмат кунидаги зулумотдир. Демак, қарзни узмасдан уни чўзиб юрган одам ҳар соат, ҳар лаҳзада гуноҳи зиёда бўлиб бораверади, Аллоҳ сақласин!
Halovatuz


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
3.5K views., edited  04:35
Ochish/sharhlash
2023-06-14 06:59:54
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ

Дуонинг маъноси:
«Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таом еб, кейин «Алҳамду лиллааҳиллазий атъаманий ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
(«Сунани Термизий», 3458)
orzuim_jannat


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
3.5K views., edited  03:59
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:54:43 «Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб  натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар…
3.5K views., edited  02:54
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:51:29 «Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб  натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар ёши ўттизга етяпти...

Бир ёмон иллатдан қутулиб, ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, ижтимоий оғир ҳолатда яшайдиган, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун беш йил, ремонти учун икки йил ишлар эди. Энди қўшимча яна беш йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.

Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?", деса "уй-жой қилишим керак, ичини ўзим тўлдиришим керак", деб. Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман", деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан", деб қизларини ажратиб юбораётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми?

Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига, йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва яна кўплаб тармоқларда аёлларни кўриб, уйланиш ҳам шарт эмас.

Бир киши мақтаняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар, паспортни ўзини оламиз, ҳамма нарса тайёр", деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй, парда, гилам ва мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди.  Борлар учун муаммо эмас. Аммо ҳеч нарсаси тайёр бўлмаган, ҳалол йигитга ҳам эрга берса бўлаверади. Бахтли яшаш учун парда, гилам ва мебеллар шарт эмас.

Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда, гиламлик уйда ястаниб, ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Зотан, сиз ҳам кунда, кун ора эшитиб турибсиз ушланган келинларни, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.

Дунё матоҳларини деб Россияда ўн йиллаб ишлаб, уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли саккиз йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса, онаси билан бир домда турадими, деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб, ичларини тўлдириб, кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. Ўн йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига, бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни, удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў, манманлик, одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.

Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда, зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши, тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб, уйланиш ёшигача бемалол истагани билан, истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар. Яна ҳам ҳозир кўпи Аллоҳдан қўрққани учун "уйланиб" оляпти гарчи уйланишни шартларига тушмаса ҳам. Яқинда ошкора яшашни бошлайди сизларни орзуларинг боп пул топгунига қадар.

Биз тўйни қисқартириш, орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас, бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик, холос. Муаммо шундайлигича турибди. Авваллари келин тараф қарзга кириб, қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса, энди куёв тараф шу ишни қиляпти.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.1K views., edited  02:51
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:14:38 БОМДОД  ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир.

Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.
Аллоҳим барчамизга

Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.7K views., edited  02:14
Ochish/sharhlash
2023-06-14 04:50:47
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
4.5K views., edited  01:50
Ochish/sharhlash
2023-06-13 16:56:46 Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:

— Буни кийиб ол болажоним, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди.  Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:

— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради.

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:

— Астағфируллоҳ болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да!
Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим.

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди.

Дарҳақиқат ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда?

Борингизга шукур яхшилар.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
6.9K views., edited  13:56
Ochish/sharhlash
2023-06-13 15:11:14 Эркак кишини асло танқид қила кўрманг,азизам!

"Битта кранни ҳам тузата олмайсиз-а?", "Қачон мундоқ одамларнинг эрига ўхшаб чет элга олиб чиқасиз?", "Кўтариб келган гўшингизни қаранг, тузукроқ бозор қилишни ҳам эплолмайсиз..."   

Давом эттираверасизми ёки бас қилиш фурсати етдимикин?

Барибир бу усул билан кўзлаган натижангизга эришолмайсиз.

Эркакни қайсарлаштирадиган, янада масъулиятсиз ва худбин бўлишига олиб борадиган йўл бу.

Камига бу танқидингиз сизни эрингиз кўзига дунёдаги энг хунук аёл қилиб кўрсатиши ҳам аниқ.

Бу борада тилга эҳтиёт бўлиш керак.

Қолаверса, уйда жанжал чиқариш ва болаларингизнинг мўлтиллаб, эшик орқасидан ота-онасининг уришишларини юрак ҳовучлаб кузатишлари хам сизни хурсанд қилмаса керак.
islom_qizlari


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
5.2K views., edited  12:11
Ochish/sharhlash