Get Mystery Box with random crypto!

#Muhabbat Алданиш, масхара, ўйин, ёхуд қурбон бўлиш алами оғир | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

#Muhabbat
Алданиш, масхара, ўйин, ёхуд қурбон бўлиш алами оғир. Ичимизни тутдай тўкади. Аламлар - соҳибини ваҳший кимсага айлантиради. Нодонликлару, турфа ёмонликларни киприк қоқмай бажаришга, қасосга ундайди.

Қачонки...
Аламзада инсон Роббисига чин маънода қалбан тегишли бўлмаса...

Аламлар ичра сукутда давомий бўлмоқлик ожизлик эмас - Муҳаббатдир. Муҳаббатнинг исботи эса ҳар синовни фақат Ундангина кўриб, Унинг розилиги учунгина тоқатни сайқалламоқликдир.

Бир жойда ўқидим... “Аллоҳ Одамни яратиб, фаришталарни унга сажда этмоқликка амр этди. Ибодат учун эмас, Ўзининг мукаммал ижод маҳсули билан қутламоқликлари учун. Фаришталар сўзсиз итоат этдилар. Биргина шайтон кибрдан бўйинсунмади ва жаннатдан қувилди“.

Хулоса шуки, зулм, макр, нодонликларингизга сукут ила жавоб бермоғимиз Сизнинг шахсиятингиз, ёки Сиздан қўрқувимиз сабабидан эмас, аксинча Сиз билан Роббимиз Бирлиги  учунгина ҳурматлаганимиздандир. Яратувчимизга муҳаббатимиз бўлмаса, БИЗ УЧУН ҲEЧ КИМСИЗ.

Роббим!!! Буюк Суюклигимсан. Ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар Суюклигимнинг ўзим каби қуллари учун эҳтиромим умрим закоти бўлсин.
Muzdalifa


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew