Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
2
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 4
2023-06-26 13:25:26Эртага арафа!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Арафа кунининг рўзаси ҳажга бормаганлар учун суннат бўлиб, улкан ўлжадир ва икки йилги гуноҳларга каффоратдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», дедилар. (Муслим ривояти).
Арафа рўзаси каби муайян нафл рўзаларда савоб тўлиқ бўлиши учун рўза ниятини тунда қилиш авлороқдир. Аҳли оилангизни Арафа куни рўзасини тутишлари учун саҳарликка уйғотинг! Саид ибн Жубайр: «Ходимларингизни Арафа куни рўзаси учун саҳарликка уйғотинглар», деб айтардилар. Зотан, бу онлар Аллоҳ нозил бўладиган, истиғфор қабул бўладиган, дуо ижобат бўладиган ва сўровчига сўрови ато этиладиган онлардир.
Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди: "Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?". Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди: "Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"
Қурбон ҳайити кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейиш лозим деб топдим. Шунинг учун мен, сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман. Орамизда билиб-билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим, имкони бўлса сиз хам кечириб қўйинг.
Бу СМСни УЗР сўраб, борингизга ШУКУР демоқчи бўлган инсонларингизга жўнатинг, шунчаки уларнинг борлиги учун ва менга ҳам жўнатинг, агар мен уларни қаторига кирсам.