Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ со | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг (қарзни бермай) чўзиши зулмдир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни тўлашдан бўйин товлаш зулм экани айтилмоқда. Чунки қодир бўлса, қарзни тўлашга ошиқмоғи лозим эди. Уни кечиктириш ҳалол эмас. Агар қодир бўла туриб қарзини узмаса, зулм қилган бўлади. Аллоҳ бу ҳолга тушиб қолишдан асрасин. Зулм Қиёмат кунидаги зулумотдир. Демак, қарзни узмасдан уни чўзиб юрган одам ҳар соат, ҳар лаҳзада гуноҳи зиёда бўлиб бораверади, Аллоҳ сақласин!
Halovatuz


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew