Get Mystery Box with random crypto!

“РАҲМДИЛ” БОЙ Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

“РАҲМДИЛ” БОЙ

Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди:
"Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?".
Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди:
"Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

Каналимиздан узоклашменг.


@HIKOYANEW