Get Mystery Box with random crypto!

ХАЁТНИ СЕВ !!! ⛅️🌤☀️🌈

Telegram kanalining logotibi hayotni_sev_psixologik_maslahat — ХАЁТНИ СЕВ !!! ⛅️🌤☀️🌈 Х
Telegram kanalining logotibi hayotni_sev_psixologik_maslahat — ХАЁТНИ СЕВ !!! ⛅️🌤☀️🌈
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 128
Kanalning ta’rifi

Психолог 🎗 @Laylo_Nosirova 📱 88 7888985

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-18 08:28:52
Ассалому алайкум қалби қуёшларим ! Бошланган кунингиз мазмунли ўтсин ! Бугун ўзингизга доимгиданда кўпроқ ахамият беринг , ўзингизни совғалар билан сийланг , кичик бўлса ҳам ахамияти йўқ Асосийси керакли , ўзингизга ёқадиган бўлсин Кайфиятингиз шундай аъло бўлсинки , хаттоки атрофингиздагилар ҳам сизни кўриб қувонсинлар , яшнасинлар
78 viewsedited  05:28
Ochish/sharhlash
2022-07-17 14:32:42 Одам темир машина эмас, у дам олиши шарт. Тинимсиз меҳнат қилиш яхши, аммо ишнинг баракаси инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига бевосита боғлиқ. Буни инкор этолмаймиз! Ахир “Яхши дам, меҳнатга ҳамдам” деган гап бежиз айтилмаган-ку... Сўнгги марта меҳнат таътилига қачон чиққани ҳам ёдидан кўтарилиб кетган, кечаси уйқусининг тайини йўқ тиришқоқ азизларим қуйидаги саволларга жавоб бериб, натижалар билан танишинг....

https://t.me/Hayotni_sev_psixologik_maslahat
Саволлар

1. Кун ўртасида чарчоқни ҳис қилиш ҳолати тез-тез такрорланиб турадими?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

2. Тунда ухлашга қийналасизми, аниқроғи уйқусизликдан азият чекасизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

3. Тун давомида бесабаб бир неча марта уйғониб кетасизми? Кечаси билан хаёлан ишдаги муаммоларни ҳал қилиб чиқасизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

4. Турмушингиз бир зайлда кечаяптию, бу ҳолатни ўзгартириш истагида юрибсизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

5. Ишдан уйга қайтдингиз, дейлик. Ўз кучингизни сарҳисоб қилиб кўринг. Майли “тоғни талқон қиладиган” даражада бўлмаса-да, “эртанги кунга етадиган қувватим бор” дея оласизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

6. Сўнгги кунларда режалаштирган барча ишларингизни бажаришга улгуряпсизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

7. Бир қарашда арзимасдек туюлган майда ва кичик муаммолар жиғингизга тегиб, асабийлашишингизга сабаб бўлаяптими?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

8. 8 соат ухлаган бўлсангиз ҳам, эрта тонгда кўзингизни очишингиз билан ўзингизни чарчагандек ҳис қиласизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

9. Ўйланиб кўринг: ишингиз, ўзингиз ва атрофингиздагилар учун муҳим саналган айрим нарсаларни унута бошладингизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

10. Шахсий ҳаётингиз, қизиқишларингиз, хоҳиш-истакларингиз учун вақт ажратиш имкони сизда борми? Оилангиз ва яқинларингизга бераётган эътиборингиздан кўнглингиз тўқми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

Тест қўлланмаси

Белгилаган жавобларингизга қараб, балларингизни ҳисоблаб чиқинг.

1. a — 1 b — 0

2. a — 1 b — 0

3. a — 1 b — 0

4. a — 1 b — 0

5. a — 0 b — 1

6. a — 0 b — 1

7. a — 1 b — 0

8. a — 1 b — 0

9. a — 1 b — 0

10. a — 0 b — 1

Тест натижаси

0-4 балл. Айни вақтда куч-қувватингиз етарли, меҳнат таътилига чиқишингиз шарт эмас. Бироқ бу саломатлигингиз ҳақида қайғурмаслик учун асос бўла олмайди. Тиним билмай ишлаш охир-оқибат соғлиғимизга салбий таъсирини кўрсатади. Маслаҳатимиз, ҳафтанинг дам олиш кунларини иш ҳақида ўйламай ўтказинг ва 8 соатдан кам бўлмаган уйқуни канда қилмасликка интилинг!

5– 10 балл. Сиз зудлик билан дам олишингиз шарт! ҳозироқ меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзинг! Кундалик турмуш тарзини ўзгартириш ҳам жуда муҳим. Яшаш тарзингизни ўзгартиринг, бунинг учун эса махсус дам олиш масканига боришингизни маслаҳат берамиз. Ҳордиқ чиқариш билан бирга соғлиқни тикловчи муолажалар ҳам қабул қилиш сизга зарар қилмайди. Жуда бўлмаганда табиат қўйнида тоза ҳавода сайр қилинг!
https://t.me/Hayotni_sev_psixologik_maslahat
74 viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2022-07-17 14:32:11
Сизга ҳордиқ қанчалар зарурлигини ўзингиз аниқланг?
49 views11:32
Ochish/sharhlash
2022-07-17 08:14:41
Бугун сизнинг кунингиз. Чунки ҳозир имкониятингиз бор. Ҳаракат қилинг ва эришинг! Имкон қўлдан кетгандан сўнг афсусланиш энг ёмонидир.

Ассалому алайкум имкониятлари чексизлар

Бугунги кунимизни
" ИМКОНИЯТЛАР " куни деб эълон киламиз.

Ва ҳамма нарсадан хар доим имконият к,идирамиз асл бахтга етишиш, асл серобгар хаёт ва асл ривож учун.

Кунингиз бароридан келсин !
56 viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:48:48 БОЛАЛАРДАГИ НОРОЗИЛИКГА САБАБ НИМА . . . ?

Агарда ёш болаларга аҳамият қаратадиган бўлсангиз, уларда аллақачон характер, темперамент хусусиятлари шаклланиб бўлган бўлади. Бу эса, ҳар бир болага унинг феъл-атвор хусусиятларидан келиб муомала қилиш зарур дегани.

Аксарият ҳолатларда ота-оналар болалардаги инжиқлик, асабийлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилишади. Аслида эса ана шу инжиқликлар остида болалар нима демоқчи бўлаётганликларини ўйлаб кўришмайди.

Сиз болангизнинг гўдаклик даврини эслаб кўрсангиз, у сизга эҳтиёжларини асосан йиғи орқали намоён қилган ва сиз қўлдан келганча имкониятларингизни ишга солиб, уни тинчлантиришга урингансиз.

Энди эса унинг ёши сингари истаклари ҳам ортиб бораётганини инобатга олишингиз керак.

Болаларда норозиликнинг пайдо бўлиш сабабларига:

Эътиборнинг етишмаслиги;
Ўз истакларини айтишга қўрқиш;
Соғлиғи безовта қилаётган бўлиши;
Сиз уни ўзи хоҳлаганидек тушунмаётган бўлишингиз;
Рағбатлантиришдан кўра жазолашга уринаётганлигингиз;
Ёшга оид хусусиятларини инобатга олмаётганлигингиз;
Ўта қаттиққўллик;
Ўзи истаган нарсалардан чеклаётганлигингиз мисол бўлиши мумкин.

Аввало болангизда ўжарлик, норозилик сингари хусусиятлар кўзга ташланса, дарҳол уни "Эркаланиб кетаяпти" дейишга шошилманг. Баъзан катталар ҳам ўз хоҳиш-эҳтиёжларини ошкора этмасдан турли йўллар билан намоён этишади. Шундай экан, бундай ҳолатларда боладан ўпкаламасдан, у билан сирлашишга, бунинг учун эса у билан тенгдоши сингари мулоқотга киришишга уринишингиз керак.

Аслида ҳамма нарса кўринганидек эмас, жумладан болангизнинг норозиликлари ҳам. Иброҳим Линколн айтганидек: “Бировни айбламанг, шунда ўзингиз ҳам айбдор бўлмайсиз.
73 views15:48
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:31:35 Гул чизинг тести

Юқоридаги ушбу суратга қараб қаерга гул чизишни истадингиз?

Деразагами?
Балким ёшлар қўлида гул бўлгани маъқулдир.
Балким ховлидаги бу яшил ўтлоқ гулзорга ўхшадимикан?





ЖАВОБЛАР:

Эркак қўлига гул тутқизган бўлсангиз сиз севиб қолибсиз?

Уйингизнинг деразасига гул тувакларда ёки вазада гул чизган бўлсангиз оилангизни химоя қилиш, ички мехрини асраш билан оворасиз.

Аёл кишининг қўлидаги гул сизнинг муносабатларингиздаги муаммосизликдан далолат беради.

Ховлидаги ўтлоқ ичида гулзор қурганингиз сизнинг ички чарчоқларингиздан ва дам олишни истаётганлигингиздан далолат беради.
@Hayotni_sev_psixologik_maslahat
Гулингиз қаерда экан?
54 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:30:49
48 views15:30
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:28:28
𝑂𝑡𝑎 𝑘𝑎𝑏𝑖 𝑑𝑎𝑣𝑙𝑎𝑡
𝑂𝑛𝑎 𝑘𝑎𝑏𝑖 𝑛𝑒'𝑚𝑎𝑡
𝐹𝑎𝑟𝑧𝑎𝑛𝑑 𝑘𝑎𝑏𝑖 𝑠𝑎𝑟𝑣𝑎𝑡 𝑡𝑜𝑝𝑖𝑙𝑚𝑎𝑠

𝐴𝑙𝑖 𝑖𝑏𝑛 𝐴𝑏𝑢 𝑇𝑜𝑙𝑖𝑏 𝑟𝑜𝑧𝑖𝑦𝑎𝑙𝑙𝑜ℎ𝑢 𝑎𝑛ℎ𝑢
43 views15:28
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:17:19 ЯШАШ УЧУН 5 ТА ОЛТИН ҚОИДА...

(Ўқиб яхшилаб ўйлаб кўринг...??)

Нола қилавериш яхши эмас.

Кўп ҳолларда инсонлар ўйламайдиларки бундай фикр юритиш инсонни таназзулга бошлайди. Нолачи ҳар хил баҳоналар қилади. “Бошқа даврда туғилган”, “бошқа бурж остида туғилган”, “қўшниларидан баҳона излайди” ва хоказо. Ушбу ҳолатда у оддийгина нолачи, чунки бундай йўл тутиш қулай-да! Шу йўсинда у жавобгарликни бошқа шахсга юклайди – ота-онасига, ҳукуматга, бошлиғига. Бунинг барчаси шундай фикрлашга ва шундай ҳаёт тарзига ўрганганлигидандир.

Муаммоларни ҳал қилишни ўрганинг

Инсон мияси – бу ҳар қандай масалани ечимини изловчи компютердир, энг асосийси ечимни топиш. Қувват етади, бу ҳақда қайғурмасангиз ҳам бўлади. Астойдил ҳаракат қилинса атом реакторини қуриш масаласини ҳам ҳал қилса бўлади. Бу ҳолда энг асосийси қўлимдан келмайди ёки уддалай олмайман, сингари баҳоналарни изламаслик керак. Муаммолар мавжуд эмас, уларни турли ечим йўллари мавжуд. Шунда аниқ! Ҳаёт ўзгаради!

Бор имкониятларингизга таянинг.

Барчамизда нимадур бор – нимадур йўқ. Сизда мавжуд унсурлардан тўғри фойдаланган ҳолда вазифаларни еча олишингизга аҳамият берганингиздагина олға юра оласиз.
Мана яқиндагина хабар олдим: “Салом, Дўстим! Менда маълум вазифа бор – шўрва тайёрлаш даркор. Бироқ музлатгич деярли бўш. Нима қилишим керак?”
Қандай ҳол бу... нима қилиш керак? Бориб дўкондан барча керакли озиқ овқатларни сотиб олиш мумкин, сабзавотларни томорқада етиштириб қиш бўйи уларни истеъмол қилиш мумкин, ва ниҳоят бор имкониятдан фойдаланган ҳолда пишириш мумкин. Шундан хулоса қиламанки, айни вазиятдаги имкониятимиздан кўра, аҳамиятимизни бизларда мавжуд бўлмаган имкониятларга қаратамиз.

Яхшиликка интилиш керак.

Интилиш – ҳаётимнинг асосий шиори. Ҳар қандай вазиятда яхшироқ бўлиш керак, ушбу тамойилга амал қилган ҳар қандай инсон хоҳ скрипкачи, ҳох тадбиркор бўлишидан қатъий назар барча нарсаларга эришади. Барча миллионерлар қай соҳада ютуқларга эришганларидан қатъий назар ўзларини устаси омон деб аташлари мумкин.

Оптимистларга доим омад кулиб боқади.

Ҳаётимиздаги яхши вазиятларнинг миқдори ўзимизга боғлиқ. Об-ҳавога эмас, борлиққа эмас фақатгина ўзимизга боғлиқ. Аслида биз қандай қилиб бахтга эришишимиз мумкин? Бахтли инсон бўлмоқлик ички танловимиз бўлиши лозим
60 viewsedited  15:17
Ochish/sharhlash