2021-02-06 11:26:07
Бирор ишни бошлашдан аввал «Қандай бўларкан?» деб ўйланамиз, иккиланамиз. Тўғри, охирини кўра билиш муҳим, лекин бундай саволлар ўзимизга бўлган ишончни сўндириб қўймаслигига диққат қилинг. Баъзида бу иккиланишлар ҳаётимизнинг аксарият қисмини ташкил этади. Натижада асаббузарлик, тушкун кайфият ҳамроҳимизга айланади-ю, яхшилаб ўрнашиб олади. Бироқ ҳаммасини тўғирласа бўлади. Бунинг учун бир неча сабабларни кўриб чиқиб, қаерда хато қилаётганингизни топсангиз, ҳар бир ишингизда омад сизга ёр бўлади.
Нега сиз ўзингизни бошқалар билан таққослайсиз? Сиздаги камчиликлар уларда ҳам бор! Шунчаки бошқалар буни билдиришмайди. Сиз эса аксинча...
Ким нима дейишининг нима аҳамияти бор? Улар аввал ҳам гапирганлар, кейин ҳам гарирадилар. Улар сизнинг олдингиздаги неъматни ўзларга нисбатан зулм деб биладилар.
Танқиддан қочишнинг иложи йуқ. Билсангиз, эътиборда бўлган кишиларнигина танқид қиладилар. Сизни танқид қилишса, бундан фақат керакли хулоса чиқаринг. Бу фақат ва фақат сизни фойдангизга.
Фаоллик кам оламингизда яшайсиз. Бу ишингиз сизнингча тўғридир, лекин ҳақиқий ҳаёт тасаввурингиздан анча фарқ қилади.
Қилсамми?! Қилмасамми?! эмас, "Қила оламан" деб айтнг. Иккиланиш сизни руҳан синдиради. Ўзингизни қўлга олинг.
Ўта самимийсиз. Баъзида бу хислатингиздан бошқалар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади.
Мулоқотдан қочасиз... Ким биландир очиқ суҳбатлашиш сиз учун жуда катта воқеа. Ана ундан кейин «Нега мени тушунишмайди?» деб хафа бўлишасиз.
Таваккал қилишни ҳам билинг. Бир марта қоқиларсиз, икки марта... Аммо бундай йиқилишлар сабаб туриб кета олишни ҳам ўрганасиз. Чунки сиз тажриба орттиряпсиз. Сиз муваффақият томон талпиняпсиз. Бунинг ўзи катта гап.
77 views08:26