Get Mystery Box with random crypto!

Одам темир машина эмас, у дам олиши шарт. Тинимсиз меҳнат қили | ХАЁТНИ СЕВ !!! ⛅️🌤☀️🌈

Одам темир машина эмас, у дам олиши шарт. Тинимсиз меҳнат қилиш яхши, аммо ишнинг баракаси инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига бевосита боғлиқ. Буни инкор этолмаймиз! Ахир “Яхши дам, меҳнатга ҳамдам” деган гап бежиз айтилмаган-ку... Сўнгги марта меҳнат таътилига қачон чиққани ҳам ёдидан кўтарилиб кетган, кечаси уйқусининг тайини йўқ тиришқоқ азизларим қуйидаги саволларга жавоб бериб, натижалар билан танишинг....

https://t.me/Hayotni_sev_psixologik_maslahat
Саволлар

1. Кун ўртасида чарчоқни ҳис қилиш ҳолати тез-тез такрорланиб турадими?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

2. Тунда ухлашга қийналасизми, аниқроғи уйқусизликдан азият чекасизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

3. Тун давомида бесабаб бир неча марта уйғониб кетасизми? Кечаси билан хаёлан ишдаги муаммоларни ҳал қилиб чиқасизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

4. Турмушингиз бир зайлда кечаяптию, бу ҳолатни ўзгартириш истагида юрибсизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

5. Ишдан уйга қайтдингиз, дейлик. Ўз кучингизни сарҳисоб қилиб кўринг. Майли “тоғни талқон қиладиган” даражада бўлмаса-да, “эртанги кунга етадиган қувватим бор” дея оласизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

6. Сўнгги кунларда режалаштирган барча ишларингизни бажаришга улгуряпсизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

7. Бир қарашда арзимасдек туюлган майда ва кичик муаммолар жиғингизга тегиб, асабийлашишингизга сабаб бўлаяптими?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

8. 8 соат ухлаган бўлсангиз ҳам, эрта тонгда кўзингизни очишингиз билан ўзингизни чарчагандек ҳис қиласизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

9. Ўйланиб кўринг: ишингиз, ўзингиз ва атрофингиздагилар учун муҳим саналган айрим нарсаларни унута бошладингизми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

10. Шахсий ҳаётингиз, қизиқишларингиз, хоҳиш-истакларингиз учун вақт ажратиш имкони сизда борми? Оилангиз ва яқинларингизга бераётган эътиборингиздан кўнглингиз тўқми?

• а) Ҳа;

• б) Йўқ.

Тест қўлланмаси

Белгилаган жавобларингизга қараб, балларингизни ҳисоблаб чиқинг.

1. a — 1 b — 0

2. a — 1 b — 0

3. a — 1 b — 0

4. a — 1 b — 0

5. a — 0 b — 1

6. a — 0 b — 1

7. a — 1 b — 0

8. a — 1 b — 0

9. a — 1 b — 0

10. a — 0 b — 1

Тест натижаси

0-4 балл. Айни вақтда куч-қувватингиз етарли, меҳнат таътилига чиқишингиз шарт эмас. Бироқ бу саломатлигингиз ҳақида қайғурмаслик учун асос бўла олмайди. Тиним билмай ишлаш охир-оқибат соғлиғимизга салбий таъсирини кўрсатади. Маслаҳатимиз, ҳафтанинг дам олиш кунларини иш ҳақида ўйламай ўтказинг ва 8 соатдан кам бўлмаган уйқуни канда қилмасликка интилинг!

5– 10 балл. Сиз зудлик билан дам олишингиз шарт! ҳозироқ меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзинг! Кундалик турмуш тарзини ўзгартириш ҳам жуда муҳим. Яшаш тарзингизни ўзгартиринг, бунинг учун эса махсус дам олиш масканига боришингизни маслаҳат берамиз. Ҳордиқ чиқариш билан бирга соғлиқни тикловчи муолажалар ҳам қабул қилиш сизга зарар қилмайди. Жуда бўлмаганда табиат қўйнида тоза ҳавода сайр қилинг!
https://t.me/Hayotni_sev_psixologik_maslahat