Get Mystery Box with random crypto!

Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

Telegram kanalining logotibi gynecouz — Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA G
Telegram kanalining logotibi gynecouz — Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA
Kanal manzili: @gynecouz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.00K
Kanalning ta’rifi

Аёлларимиз саломатлиги учун қайғурувчи шифокорлар жамоасидан оддий тавсиялар ва маълумотлар!

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-30 10:30:09 ҲОМИЛАДОРЛИК давридаги ХАВФЛИ ҲОЛАТЛАР

Ҳомиладорлик касаллик эмас, табиий жараён ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврининг асоратларсиз ўтиши учун организмга ёрдам бериш лозим.

Ушбу даврда она газли ичимликларни чеклаши зарур;
Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, нотабиий шарбатлар истеъмол қилиш организм учун зарарли ҳисобланади;
Ҳомиладорлик даврида оғир кўтармаслик, эгилган ҳолда узоқ вақт бўлмаслик, иссиқ хона, сауна ва бассейнларга тушмаслик керак. Уларнинг ўрнига ҳомиладор аёллар учун махсус спорт турлари тавсия этилади;
Бу давода стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш тавсия этилади;
Шовқинли жойларда узоқ вақт бўлиш она ва бола асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, унинг ўрнига тинч машғулотлар билан шуғулланиш мумкин;
Узоқ вақт чалқанча ҳолатда ётмаслик керак. Бу даврда ён томонга ётиш зарарсиз ҳисобланади.

@GYNECOUZ
5.4K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-03-29 18:31:22
БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?

Жуда мураккаб бўлсада ҳозирги замонавий тиббиёт ҳолатида касалликни даволаш фоизи жуда юқори ҳисобланади.

Энг аввало бепуштлик сабабини аниқлаш зарур. Кейинги қадам бепуштликни юзага келтирган сабабни бартараф этишга қаратилади:

Дори воситалар ёрдамида;
Операция ёрдамида.

Агарда шунда ҳам уруғ суюқлигида сперматозидлар аниқланмаса, демак, кейинги қадам, тухумда сперматозоидлар жуда кам миқдорда ҳам бўлса ТЕСЕ ва микроТЕСЕ муолажалари ёрдамида спермани ажратиб олиш ва ундан фойдаланган ҳолда ЭКО, ИКСИ каби муолажаларини бажариш мумкин.

Агарда юқоридаги текширувларда ҳам сперматозоид аниқланмаса демак донор сунъий уруғланитириш амалга оширилади, аммо катта фоиз ҳолатларда малакали шифокор томонидан муаммо ижобий ҳал қилинади.

@GYNECOUZ
5.2K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-03-29 14:30:18
МАСТОДИНОН

Гинекологик касалликлар учун самарали зарарсиз восита

Қўлланилиши:
ҳайз олди синдроми (сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/мигрен);
мастопатиялар;
ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 1 таблеткадан 2 махал.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар: хомиладорлик ва емизиш даврида.

Манба: APTEKA_TV

@GYNECOUZ
4.9K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-03-29 10:30:19
Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади.

Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали.

Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур.

Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради.

Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга.

@GYNECOUZ
6.2K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-03-29 05:39:44
Мактаб вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи!»

Коллеж вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, ўқишга киришинг керак!»

Институт вақтида: «Ўғлим қизларга қарама, ўқи, тугатиб ишга кир, муҳими шу!»

Ишга киргач: «Уйлансанг уйланда энди, шунча пайтдан бери бирорта қиз топмагансан, тезроқ топ».

Ҳумоюн Худаёров

@GYNECOUZ
5.5K views02:39
Ochish/sharhlash
2022-03-28 18:30:59
Эркак киши Сизни ҳақиқатда ёқтириб қолганда ишлатадиган 11 та жумла:

1. Бу нарса менга сени эслатди.

2. Шу масалада сенга бирор ёрдам бера оламанми?

3. Кўринишинг ажойиб!

4. Сен ҳақингда онам билан гаплашдим...

5. Мен хавотир олдим/ хавотир оляпман.

6. Қаерда эдинг? Ишларинг қалай?

7. Сен жудаям эҳтирослисан!

8. Мен англадимки, сен...

9. Мен сени соғиндим.

10. Ёнингда бўламан.

11. Охиргиси, у Сизни қандайдир лақаб билан чақиради.

@GYNECOUZ
5.4K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-03-27 18:30:46
Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан КАЛЬЦИЙ қабул қилиш керак?

Ҳомиладорликда ҳар бир дақиқа аҳамиятли бўлади. Бунинг сабаби бола тинимсиз ривожланишда бўлади. Ушбу даврда бола ривожланиш учун барча витамин ва минералларни, қурилиш материали ҳисобланган оқсил моддаларини она организмидан олади. Шу сабабли ушбу даврда она соғлом бўлиши, турли касалликлар юқтирмаслиги, тўғри овқатланиши жуда муҳим ҳисобланади.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб шифокорлар томонидан ҳомиладорлик даврида турли тавсиялар берилади. Кальций препаратларини қабул қилиш қанча эрта бошланса, шунча фойдали ҳисобланади. Чунки биринчи уч ойликда ҳомила суяк тўқималарининг ривожланиши кузатилади.

Ҳомиладорлик даврида фақатгина кальций препаратларига ишониб қолмасдан, овқат рационига ҳам кальцийга бой маҳсулотларни киритиш лозим. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, пишлоқ, тухум, дуккаклилар ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой ҳисобланади.

@GYNECOUZ
6.0K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-03-27 14:31:02
БРУЦЕЛЛЁЗ

Бруцеллёз уй ҳайвонлари орасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, касаллик билан одамлар ҳам касалланади. Бруцеллёз касаллигининг яширин даври 3 дан 6 ҳафтагача, баъзан 2 ойгача давом этади.

Касалликнинг юқиш йўллари:
қўй ва эчкилар касаллик манбаи бўлиб, бруцеллёз касаллиги микроби ташқи муҳитга сўлак, сут, қон, чала туғилган қўзичоқ ва бузоқ орқали ажралади;
ҳайвон маҳсулотлари бўлган хом сут ва чала пиширилган гўштни истеъмол қилиш жараёнида оғиз орқали юқади.

Касаллик аломатлари: ҳароратнинг кўтарилиши, эт увишиши, асабийлашиш, уйқусизлик, тилнинг караш билан қопланиши, бўғимлар ҳаракатининг чекланиши, бола тушиши.

Профилактик тадбирлар:
чорва моллари сақланадиган молхоналарни вақти-вақти билан 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёрдамида зарарсизлантириш;
касал ҳайвонлар билан ишловчилар махсус кийимлар кийиб ишлаши;
болалар ва ҳомиладор аёлларни касал ҳайвонлар билан ишлашларига йўл қўймаслик.

@GYNECOUZ
4.9K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-03-27 10:30:54
ҲОМИЛАДОРЛИКДА ГЕМАТОМА

Ҳомиладорликда гематома бачадон шиллиқ қавати кичик қон томирларининг зўриқишидан юзага келади.

Сабаблари:
оғир жисмоний ҳаракатлар,
сакраш,
эрта даврларда йиқилиш,
олдинги туғруқ асоратлари,
абортлар,
миома,
эндометриоз касалликлари,
стресс ҳолатлари.

Гематомалар УТТ текшируви орқали аниқланади.

Гематомалар ҳомиладорликнинг қийин кечишига, туғруқнинг қийин ўтиши ва бола ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳомиладорликнинг эрта босқичларида ҳомила тушишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Гематома аниқланганда гинеколог назорати остида бўлиш, даво муолажаларини тўлиқ олиш, оғир кўтармаслик, жинсий ҳаётни чеклаш, стрессдан узоқ бўлиш ва овқат рационига риоя қилиш лозим. Таомномага аҳамият бериш, мева, сабзавот ва кўкатларни кўп истеъмол қилиш, аччиқ чой, қаҳва, хамирли овқатлар ва пишириқлар истеъмолини чеклаш лозим.

@GYNECOUZ
5.1K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-03-26 18:30:48
ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАРДА ЖИНСИЙ МОЙИЛЛИКНИ ОШИРАДИГАН ВОСИТАЛАР

Бундай дори воситаларни турли касалликлар сабаб бўлиб жинсий муаммога учраган инсонлар қабул қилишади. Эркакларга кўпинча таблетка кўринишида, аёлларга суюқлик кўринишида ишлаб чиқарилади.

Силденафил таркибли, эркаклар ҳам аёллар ҳам қўллашлари мумкин бўлган дорилар:

Виагра, Эрегра
Виасил, Циклон
Максигра, Лаватра
Визарсин, Камагра
Пемегра, Тадалафил

Силденафил ва дапоксетин таркибли, фақат эркаклар учун мўлжалланган дорилар:

Силдап
Нижагара лонг ласт
Циклон дх

@GYNECOUZ
4.8K views15:30
Ochish/sharhlash