Get Mystery Box with random crypto!

Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан КАЛЬЦИЙ қабул қилиш керак? | Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан КАЛЬЦИЙ қабул қилиш керак?

Ҳомиладорликда ҳар бир дақиқа аҳамиятли бўлади. Бунинг сабаби бола тинимсиз ривожланишда бўлади. Ушбу даврда бола ривожланиш учун барча витамин ва минералларни, қурилиш материали ҳисобланган оқсил моддаларини она организмидан олади. Шу сабабли ушбу даврда она соғлом бўлиши, турли касалликлар юқтирмаслиги, тўғри овқатланиши жуда муҳим ҳисобланади.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб шифокорлар томонидан ҳомиладорлик даврида турли тавсиялар берилади. Кальций препаратларини қабул қилиш қанча эрта бошланса, шунча фойдали ҳисобланади. Чунки биринчи уч ойликда ҳомила суяк тўқималарининг ривожланиши кузатилади.

Ҳомиладорлик даврида фақатгина кальций препаратларига ишониб қолмасдан, овқат рационига ҳам кальцийга бой маҳсулотларни киритиш лозим. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, пишлоқ, тухум, дуккаклилар ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой ҳисобланади.

@GYNECOUZ