Get Mystery Box with random crypto!

ҲОМИЛАДОРЛИК давридаги ХАВФЛИ ҲОЛАТЛАР Ҳомиладорлик касалл | Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

ҲОМИЛАДОРЛИК давридаги ХАВФЛИ ҲОЛАТЛАР

Ҳомиладорлик касаллик эмас, табиий жараён ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврининг асоратларсиз ўтиши учун организмга ёрдам бериш лозим.

Ушбу даврда она газли ичимликларни чеклаши зарур;
Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, нотабиий шарбатлар истеъмол қилиш организм учун зарарли ҳисобланади;
Ҳомиладорлик даврида оғир кўтармаслик, эгилган ҳолда узоқ вақт бўлмаслик, иссиқ хона, сауна ва бассейнларга тушмаслик керак. Уларнинг ўрнига ҳомиладор аёллар учун махсус спорт турлари тавсия этилади;
Бу давода стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш тавсия этилади;
Шовқинли жойларда узоқ вақт бўлиш она ва бола асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, унинг ўрнига тинч машғулотлар билан шуғулланиш мумкин;
Узоқ вақт чалқанча ҳолатда ётмаслик керак. Бу даврда ён томонга ётиш зарарсиз ҳисобланади.

@GYNECOUZ