Get Mystery Box with random crypto!

Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

Telegram kanalining logotibi gynecouz — Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA G
Telegram kanalining logotibi gynecouz — Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA
Kanal manzili: @gynecouz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.00K
Kanalning ta’rifi

Аёлларимиз саломатлиги учун қайғурувчи шифокорлар жамоасидан оддий тавсиялар ва маълумотлар!

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-04-07 16:56:11
МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ

Магний кун давомида юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун зарурдир. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда, юракни озиқлантириш учун муҳим ҳисобланади.
Юрак уришини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун-тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
Суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.

Магний етишмаслиги иштаҳа йўқолиши, стресс, хотира пасайиши ва диққатни жамлашга салбий таъсир қилади.

Магнийнинг кунлик миқдори катта ёшдаги аёл ва эркакларда ҳар бир кг тана вазнига ўртача 4,5 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бу миқдор бироз юқори, 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун ҳар бир кг вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилиш лозим.

@GYNECOUZ
10.5K views13:56
Ochish/sharhlash
2022-04-04 21:43:25 ​​ЭКО АМАЛИЁТИ АСОРАТЛАРИ

Аёл тухум ҳужайрасини олиш мақсадида гормонлар суперстимуляцияси амалга оширилади бу албатта ўзига яраша ножўя таъсирлари мавжуд.
Оғир ҳолатларда буйрак, нафас етишмовчилиги, тромбоемболик асоратлар содир бўлиб, бемор ҳаётини хавф остига қўяди.

Кейинги бўлиши мумкин бўлган асорат:

Тухум ҳужайра биопсияси пайтида кичик чаноқ аъзолари зарарланиши; бунда ички аъзоларда қон кетиши кузатилиши мумкин, яллиғланишли ҳолатлар учраб туриши мумкин.

Аёл тухумдонлари буралиб қолиши ва аъзога ўткир қон айланиши етишмовчилиги кузатилиши мумкин (зудлик билан оператив даво талаб қилинадиган ҳолатдир).

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилиши мумкин.

Ҳомила тушиб қолиши мумкин, турли сабаблар ҳисобига.

Юқорида биз энг хавфли ва асосий бўлиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида маълумот бердик, аммо юқоридагилардан бошқа асоратлар муолажа ҳисобига бўлувчи кичик ножўя таъсирлардир.

Бемор ҳар бир амалиёт ва операциядан олдин ножўя таъсирлари ҳақида огоҳлантирилиши зарур ва беморларимиз бу нарсага тўғри муносабатда бўлишни ўрганишлари лозим, билиб қўйинг фақатгина Оллоҳ таоло сизга 100% кафолатни бериши мумкин, инсонлар эмас

@GYNECOUZ
9.4K views18:43
Ochish/sharhlash
2022-04-03 18:30:29 ФОЛИ КИСЛОТАСИ!

Туғилажак фарзандингнинг барча аъзолари соғлом ва тўлиқ ривожланган бўлишини хоҳласанг, бунга ҳомиладор бўлишингдан олдин тайёргарликни бошла!

Ҳомила ривожланишида энг зарур витаминлардан бири - бу Фоли кислотаси бўлиб, унинг бошқача номи - витамин Б9.

Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида эмбрион органлари пайдо бўлади. Барча органлар ривожланишида, айниқса нерв системаси шаклланишида фоли кислотаси бевосита иштирок этади. Унинг етишмаслиги боланинг нуқсонли туғилишига олиб келади.

Витамин Б9 га кунлик эҳтиёж:
• Катта одамда - 400 мкг.
• Ҳомиладор аёлда - 1 мг.

Аёл киши ҳомиладор бўлишни режалаштирган пайтданоқ, яъни ҳомиладорлик бошланмасидан фоли кислотасини профилактик дозада, кунига 1 мг дан қабул қилишни бошлаши керак. Курс давомийлиги ҳомиладорликнинг 4-ойигача.

Профилактик доза: кунига 1 мг.
Даволовчи доза: кунига 5 мг.

Чиқарилиш шакли: 1 мг ва 5 мг лик таблетка кўринишида алоҳида. 200 ёки 400 мкг дан витамин комплекслар таркибида.

Витамин Б9 нинг табиий манбалари ва шу маҳсулотнинг 100 г миқдорида қанча фоли кислотаси бўлиши расмда кўрсатилган

@GYNECOUZ
8.1K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-04-02 18:30:35 #homiladorlik

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ АНИҚ БЕЛГИЛАРИ

Тахминий ва эҳтимолли белгилар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида юзага чиқар эди. Аниқ белгиларнинг асосий қисми ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида аниқланади.

Ҳомиланинг юрак уриши эшитилади (врач-акушернинг стетоскопи ёрдамида);
Ҳомиланинг ҳаракатлари сезилади (биринчи марта туғувчиларда- 18-20 ҳафтада, қайта туғувчиларда - 16-18 ҳафтада);
Ҳомиланинг йирик ва майда бўлаклари ёки шу бўлакларнинг ҳаракати пайпасланади (2- уч ойликнинг бошларида);
Рентгенограмма ва УТТ да ҳомиланинг скелети кўринади;

Аниқ белгилар барчаси ҳомиланинг бачадонда жойлашганига асосланади.

Аммо энг ишончли ва аниқ маълумотни УТТ (УЗИ) беради. Яна бир қулай тарафи шуки, бу усул билан ҳомиладорликни анча вақтли аниқлаш мумкин.

Қорин орқали одатий УТТ да ҳомилани 4-5 ҳафталикда, қин орқали УТТ да эса 3,5-4 ҳафталигида аниқлаш мумкин.

Расмда:
Чапда
- қин орқали УЗИ.
Ўнгда - қорин орқали УЗИ;

@GYNECOUZ
6.6K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-04-02 14:31:01 ХОМ ТУХУМЛАР ейиш хомиладорликда мумкин эмас

Шунингдек, таркибида тухум мавжуд бўлган маҳсулотлар: гоголь-моголь, уйда тайёрланган майонез, хом хамир, пашот-тухумлари, тирамису.

Хавф нимадан иборат?

Биргина сўзнинг ўзи кифоя: сальмонеллёз. Бу ўткир ичак инфекцияси, ўлимга сабаб бўлмайди, бироқ кучли диарея ва қайт қилиш билан кечади. Улар эса сувсизликни келтириб чиқаради. Бу ҳолат эса ёмон: ҳомилада нормал қон айланиши ва бачадондаги амниотик намлик даражасига боғлиқ. Сув етишмаслиги бўлажак бола ривожланишидаги бузилишлар, шунингдек, бола тушиш хавфига айланиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Агар тухумдан воз кечишга кучингиз етмаса, улар яхшилаб ювилган ва термик қайта ишланган бўлишига эътибор беринг. Яхшилаб қайнатилган тухум, омлет, пишириқлар хавфсиз.

@GYNECOUZ
6.1K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-04-02 10:30:49 ​​ЭКО

Экстракорпоральное оплодотворение - танадан ташқарида уруғлантириш!

Юқоридаги номлар билан аталади.
Демак оддийроқ тасаввур қилишингиз учун жараённи изоҳлаб берамиз, дастлаб аёл кишига гормонал дорилар бериб тухум ҳужайраси ривожланиб олиниши таъминланади. Етилган тухум ҳужайраси ва эркак уруғи лабаротория шароитида суъний уруғлантирилгач, маълум вақт ривожланади ва улар кейинчалик аёл бачадонига ингичка нина орқали кўчирилиб ўтказилади.

Босқичларга бўлган ҳолда жараённи тасвирлаб берамиз:

1-босқич. Тухум ҳужайралар стимуляцияси (аёл кишидаги тухум ҳужайра миқдори кўпайтириб ва етилтириб олинади);

2-босқич. Тухум ҳужайраларни ажратиб олиш (бунда УЗИ остида тухум ҳужайра махсус нина билан ажратиб олинади);

3-босқич. Лабаротория шароитида эркак уруғ ҳужайраси ва аёл тухум ҳужайраси қўшилади;

4-босқич. Тайёр эмбрион 3-5 кун давомида бўлиниши кузатиб борилади лабаротория шароитида ва аёл бачадонига эҳтиёткорлик билан ингичка най киритилади ва маълум миқдордаги суюқлик билан эмбрион (бўлажак фарзанд) бачадон бўшлиғига юборилади.

Албатта жараёндан олдин эркак ва аёл жараёнга тайёрланади, шифокор томонидан белгиланган тўлиқ текширувлардан ўтади.

@GYNECOUZ
5.9K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-03-31 18:30:33

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ЭҲТИМОЛЛИ БЕЛГИЛАРИ

Тахминий белгилар ўзингизда ҳис қилган ноодатий ҳолатлардан иборат эди, яъни субектив белгиларга қараб сизнинг ҳомиладорлигингиз тахмин қилинарди.

Эҳтимолли белгилар эса обектив маълумотларга асосланади. Уларни нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагилар ҳам кўради ёки сезади. Улар қуйидагилар:

Ҳомиладорликка экспресс-тест (кўнглим айнияпти десангиз алдаяпсан дейиши мумкин, лекин "2 та чизиқ" ни кўрсатсангиз ишонишади);
Аменорея (ҳайз келмаслиги) - охирги марта қачон ҳайз кўрганингизни эслаб қолинг, чунки бу ҳомиладорлик муддати ва туғруқ қачон бўлишини ҳисоблашда керак бўлади;
Сут безларининг катталашиши, улардан шаффоф ажралма (молозиво) чиқиши - ҳомиладорлик бошланиши билан болани эмизишга тайёргарлик ҳам бошланади;
Қин шиллиқ қавати ва бачадон бўйни кўкаради - буни гинеколог кўради! Ўзи одамни хурсанд қиладиган кўкариш фақат шу
Бачадоннинг шакли ва ҳажми ўзгаради, бачадон юмшайди.

Бўлажак она сифатида ҳомиладор эканингизни сезиш учун шу белгилар етади.

Аммо ҳушёр бўлинг, ҳомиладорман дейишга шошилмангда гинеколог қабулига боринг. Чунки бу белгилар бирор касалликда ёки гормонал ўзгаришда ҳам бўлади. Аниқ гапни врач айтади.

@GYNECOUZ
5.8K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-03-31 10:31:18
БАЧАДОН МИОМАСИ

Миома - бу бачадон девори мушак қаватининг патологик ўсиши.

У хавфсиз, гормонга боғлиқ ўсма бўлиб, гормонал фон нормаллашгандан кейин ўз ҳолига қайтиши мумкин.

Аёл қонида эстрогенларнинг ошиқча миқдорда бўлиши миомани пайдо қилади. Бу гормон таъсирида бачадон девори ҳужайралари ўсади ва ўсмага ўхшаш тугунлар шаклланади.

Аммо, нормал гормонал фонда ҳам миома пайдо бўлиш ҳоллари учраб туради.

Климакс бошланиши билан аёл жинсий гормонларининг даражаси пасаяди. Бу эса ўз навбатида миоманинг тўлиқ орқага қайтишига олиб келади.

@GYNECOUZ
5.6K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-03-30 18:30:47 ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ТАХМИНИЙ БЕЛГИЛАРИ

Бу белгилар ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида пайдо бўлади. Уларга қуйидагилар киради:

Кўнгил айниши ва қайт қилиш (асосан тонгда), иштаҳанинг ва овқатга интилишнинг ўзгариши (гил кесак, бўр, оҳактош ейиш хоҳиши), таъм сезишнинг ўзгариши;
Нерв системасининг фунционал ўзгаришлари: кайфият тез ўзгариши, йиғлоқилик, бош айланиши, тундлик, таъсирчанлик, эшитиш ва ҳид сезишнинг кучайиб кетиши.
Тез-тез сийиш;
Сут безларининг қаттиқлашиши ва сезгирлигининг ошиши;
Юзда, кўкрак сўрғичлари ва уларнинг атрофидаги ҳалқада, қориннинг ўрта чизиғи бўйлаб тери рангининг ўзгариши, яъни тўқлашиши;
Сут безлари, сонлар ва қорин терисида йўл-йўл чизиқлар пайдо бўлиши;
Қорин ҳажмининг катталашиши (бу ҳомила туфайли эмас, балки қорин терисида ёғ тўпланишидан юзага келади);
Овқат билан боғлиқ нохуш ҳиссиёт, ошқозон соҳасида оғирлик сезиш.

@GYNECOUZ
5.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-03-30 14:30:23 ҚИННИ ТОРАЙТИРИШ ОПЕРАЦИЯСИ

Колпорафия - (юнонча: kolpos-қин, raphe-чок) қин деворига чок қўйиб тикиш амалиёти бўлиб, асосан, қинни торайтириш мақсадида ишлатилади. Пластик операцияларнинг кенг тарқалган турларидан бири.

Олдинги ва орқа колпорафиялар фарқланади. Мос равишда улар қиннинг олдинги ёки орқа деворларидан маълум қисмини олиб ташлаш ва иккала четини тортиб тикиш орқали уни торайтиришдан иборат.

Расмда: Олдинги колпорафия амалиётининг қисқача кўриниши.

@GYNECOUZ
5.1K views11:30
Ochish/sharhlash