Get Mystery Box with random crypto!

БРУЦЕЛЛЁЗ Бруцеллёз уй ҳайвонлари орасида кенг тарқалган к | Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

БРУЦЕЛЛЁЗ

Бруцеллёз уй ҳайвонлари орасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, касаллик билан одамлар ҳам касалланади. Бруцеллёз касаллигининг яширин даври 3 дан 6 ҳафтагача, баъзан 2 ойгача давом этади.

Касалликнинг юқиш йўллари:
қўй ва эчкилар касаллик манбаи бўлиб, бруцеллёз касаллиги микроби ташқи муҳитга сўлак, сут, қон, чала туғилган қўзичоқ ва бузоқ орқали ажралади;
ҳайвон маҳсулотлари бўлган хом сут ва чала пиширилган гўштни истеъмол қилиш жараёнида оғиз орқали юқади.

Касаллик аломатлари: ҳароратнинг кўтарилиши, эт увишиши, асабийлашиш, уйқусизлик, тилнинг караш билан қопланиши, бўғимлар ҳаракатининг чекланиши, бола тушиши.

Профилактик тадбирлар:
чорва моллари сақланадиган молхоналарни вақти-вақти билан 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёрдамида зарарсизлантириш;
касал ҳайвонлар билан ишловчилар махсус кийимлар кийиб ишлаши;
болалар ва ҳомиладор аёлларни касал ҳайвонлар билан ишлашларига йўл қўймаслик.

@GYNECOUZ