Get Mystery Box with random crypto!

Global tahlil l Расмий канал

Telegram kanalining logotibi globaltahliluz — Global tahlil l Расмий канал G
Telegram kanalining logotibi globaltahliluz — Global tahlil l Расмий канал
Kanal manzili: @globaltahliluz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.15K
Kanalning ta’rifi

www.global-tahlil.com сайтининг расмий телеграм канали
Global Tahlil медиа марказида:
• Долзарб дунё хабарлари
• Ислом қаҳрамонлари ҳаёти
• Ислом Тарихи
• Исломий дарсликлар
• Ижтимоий фан
• Хабарларга Таҳлиллар
Админ билан алоқа:
@Globaltahlil_robot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-09-01 09:26:26
Кеча тунда Сурия пойтахти Дамашқ ва Ҳалабдаги аеропортлар Исроил ҳарбий самолётлари томонидан ўққа тутилди.

Маҳаллий манбаларнинг берган хабарларига кўра, асосий нишон Дамашқ жанубидаги Асад режими ва Эрон жангариларига тегишли ҳарбий нуқталар бўлган.

Режим манбаларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Дамашқ осмонидаги ҳаво нишонларига қарата ўт очган.

Исроил ҳужуми натижасида Дамашқ халқаро аеропортида кўплаб портлашлар содир бўлди. Эрон инқилоб гвардиясига тегишли Эрон самолёти Дамашқ ва Ҳалаб аеропортлари нишонга олинганидан кейин қўна олмай, ҳавода қолди.

Тахминларга кўра, ҳужумлар Ҳалабга қўнмоқчи бўлган Эрон Инқилобий Гвардияси самолётининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. Исроил биринчи марта бир кунда иккита аеропортга зарба берди.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.1K views06:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:04:29
Железноводск шаҳар суди Ингушетиянинг 12 собиқ полициячини буйруққа бўйсунмаганликда айбдор деб топди.

Улар Чеченистон билан чегарани қайта кўриб чиқишга қарши Магасдаги митингни тарқатишдан бош тортишган. Сабаби митингда иштирок этганларнинг аксари ёши улуғ ингушлар эди.

Буйруққа бўйсунмаган полициячиларнинг ҳар бирига бир ярим йил шартли қамоқ жазоси тайинланди.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.5K views10:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:35:54
Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ал-Бухорий» китоби буюк хазинадир, чунки унда ниҳоятда ишончли ҳадислар мавжуд, олимлар айтганидек – бу китоб Қуръондан кейинги энг ишончли китоб бўлиб, ундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва саҳобалар ҳаёти, динимиз асослари ҳақида билиб олишимиз мумкин.

Умуман 29 август куни Россияда тақиқланган материаллар рўйхатининг янгиланган версиясига 5 та материал қўшилди, улардан 3 таси Ислом динига оид китоблардир. Владимир Нирша таржимасида «Саҳиҳ ал-Бухорий»дан ташқари, Абду ар-Раҳмон ас-Саъдий шарҳлари билан «Қуръони Карим тафсири», шунингдек, Ҳажар ал-Асқалонийнинг «Булуғ ал-Марам» китоби тақиқ остида қолди.

Россияда 80 дан ортиқ муфтиятлар бор. Мамлакат бўйлаб минглаб ислом уламолари мавжуд, мусулмонлар сони тахминан 25 миллион кишини ташкил қилади. Юқорида санаб ўтилган китобларни тақиқлаш очиқдан-очиқ мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш демакдир. Зотан биргина «Саҳиҳ ал-Бухорий» мусулмонлар 1200 йилдан бери ўқиб келаётган китобдир.
1.0K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:13:44
Совет Иттифоқи давридаи Доғистонда олимларнинг қўлёзмалари ва арабча китобларини қуйидаги ҳолатда яширишган.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.0K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:07:30
Ҳиндистонда қашшоқлик туфайл одамлар тўғридан-тўғри кўчаларда ухлашади.

Бу видеода кўчада кичкина қизалоқ онасининг ёнида ухлаб ётган эди ва қандайдир бир инсон келиб қизчани ўғирлаб кетди.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.1K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:06:13
Ироқ

Бағдод кўчаларида сиёсий фаолиятини тўхтатганини эълон қилган Муқтада ас-Садр тарафдорлари ҳамда ҳукумат кучларига қарашли Ҳашд аш-Шаби милицияси ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Садр тарафодрлари сафида эркаклар қолиб, аёллар ҳам қурол кўтариб чиқмоқдалар.

Бағдоднинг яшил ҳудудидаги тартибсизликлар вақтида аллақачон 30 киши ҳалок бўлган.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, 700 дан ортиқ одам, жумладан, 110 нафар хавфсизлик ходими яраланган.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:52:26
Афғонистонда мамлакат ҳаво ҳудуди бузилиши ҳолатларини назорат қилиш учун мамлакатнинг турли минтақаларида радар тизимларини ўрнатиб, ишга туширилиши маълум қилинди.

Ҳозирда Қобул, Балх ва Ҳирот вилоятларидаги аэропортларда мамлакат ҳаво ҳудудини назорат қилиш учун радар тизимларини ўрнатиш бошланди. АҚШ кучлари Афғонистонга бостириб киришни тугатгандан сўнг, улар олиб чиқилаётган барча марказлардаги радар тизимларига зарар етказган эди. Шу сабабли тизимлар ўчирилган. Ислом Амирлиги маъмурияти бу радарларни таъмирлаб, тизимларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Кеча Қобулда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистон Мудофаа вазири Мавлевий Яқуб, «АҚШнинг учувчисиз ҳаво воситалари Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланган ва шу йўл билан Афғонистонга ўтган» деб, радарлари бўлмагани учун буни исботлай олмаганликларини билдирди. Қўшма Штатлар Ал-Қоида етакчиси Айман аз-Завоҳирийни ҳалок қилгани иддао қилган ҳужумдан сўнг Покистон ва АҚШ ўртасидаги бу борадаги ҳамкорлик яна кун тартибига чиқди.
1.2K viewsedited  08:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:40:05
Ҳиндистон ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Ассам штатидаги ислом диний таълимотлари ўқитиладиган мадрасани бузиб ташлаган. Ассам Штати раҳбари Ҳиманта Бисва Сарма, «террор ташкилотлари»нинг уйига айлантирилган ва ноқонуний қурилганини даъво қилган Шайҳул Ҳинд Маҳмудул Ҳасан Жамиул Ҳуда Ислом Академияси номли мадрасани бузиб ташлаганликларини маълум қилди.

Штат ҳукумати, шунингдек, жиҳодчи гуруҳларга алоқадор деб даъво қилинган Барпета туманининг Дакалиапара туманида жойлашган мадраса бузилишидан олдин мадрасага алоқадор икки кишини ҳибсга олганини эълон қилди. Бошқа томондан, мадрасани Ал-Қоида бошқарганини даъво қилган штат раҳбари Сарма, бу айблов билан Ассамдаги иккинчи мадрасани ҳам вайрон қилганликларини айтди.

Аввалроқ, 4 август куни Ассам штатининг Моригаон туманидаги мадраса штат ҳукумати томонидан бузиб ташланган эди. Ҳиндистондаги штат ҳукуматлари ҳали суд томонидан баҳоланмаган даъволар билан мусулмон аҳоли пунктларини бузишда давом этмоқда.

@Globaltahliluz
1.1K viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:29:48
Ироқда хориж ташкилотлари вакиллари тартибсизликлар қамраб олган Бағдоднинг “яшил зонаси”ни тарк этмоқда.

Шунингдек, Бағдоднинг “яшил зонаси”дан дипломатлар Ироқ армияси авиацияси вертолётлари орқали эвакуация қилингани ҳақида ҳам хабар берилган.

Оммавий тартибсизликлар ва Бағдоднинг “яшил зонаси”даги маъмурий объэктларнинг намойишчилар томонидан қўлга олиниши муносабати билан Ироқ хавфсизлик кучлари юқори шай ҳолатга келтирилди.

Ироқ Бош вазири шиа етакчиси Муқтада ас-Садрни вазиятни пасайтириш учун ёрдам беришга чақирди.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.1K views08:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:14:44
Украина

Чугуевга ракета зарбаси берилган лаҳза.

Балиқ овини ҳам белига тепдилар.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!

Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг:

Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
1.1K views08:14
Ochish/sharhlash