Get Mystery Box with random crypto!

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Ассам шта | Global tahlil l Расмий канал

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Ассам штатидаги ислом диний таълимотлари ўқитиладиган мадрасани бузиб ташлаган. Ассам Штати раҳбари Ҳиманта Бисва Сарма, «террор ташкилотлари»нинг уйига айлантирилган ва ноқонуний қурилганини даъво қилган Шайҳул Ҳинд Маҳмудул Ҳасан Жамиул Ҳуда Ислом Академияси номли мадрасани бузиб ташлаганликларини маълум қилди.

Штат ҳукумати, шунингдек, жиҳодчи гуруҳларга алоқадор деб даъво қилинган Барпета туманининг Дакалиапара туманида жойлашган мадраса бузилишидан олдин мадрасага алоқадор икки кишини ҳибсга олганини эълон қилди. Бошқа томондан, мадрасани Ал-Қоида бошқарганини даъво қилган штат раҳбари Сарма, бу айблов билан Ассамдаги иккинчи мадрасани ҳам вайрон қилганликларини айтди.

Аввалроқ, 4 август куни Ассам штатининг Моригаон туманидаги мадраса штат ҳукумати томонидан бузиб ташланган эди. Ҳиндистондаги штат ҳукуматлари ҳали суд томонидан баҳоланмаган даъволар билан мусулмон аҳоли пунктларини бузишда давом этмоқда.

@Globaltahliluz