Get Mystery Box with random crypto!

Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ал-Бухорий» китоби буюк хазинадир, | Global tahlil l Расмий канал

Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ал-Бухорий» китоби буюк хазинадир, чунки унда ниҳоятда ишончли ҳадислар мавжуд, олимлар айтганидек – бу китоб Қуръондан кейинги энг ишончли китоб бўлиб, ундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва саҳобалар ҳаёти, динимиз асослари ҳақида билиб олишимиз мумкин.

Умуман 29 август куни Россияда тақиқланган материаллар рўйхатининг янгиланган версиясига 5 та материал қўшилди, улардан 3 таси Ислом динига оид китоблардир. Владимир Нирша таржимасида «Саҳиҳ ал-Бухорий»дан ташқари, Абду ар-Раҳмон ас-Саъдий шарҳлари билан «Қуръони Карим тафсири», шунингдек, Ҳажар ал-Асқалонийнинг «Булуғ ал-Марам» китоби тақиқ остида қолди.

Россияда 80 дан ортиқ муфтиятлар бор. Мамлакат бўйлаб минглаб ислом уламолари мавжуд, мусулмонлар сони тахминан 25 миллион кишини ташкил қилади. Юқорида санаб ўтилган китобларни тақиқлаш очиқдан-очиқ мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш демакдир. Зотан биргина «Саҳиҳ ал-Бухорий» мусулмонлар 1200 йилдан бери ўқиб келаётган китобдир.