2022-09-01 14:21:41
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун қилган баёнотида, Ғарбий Соҳил, Қуддусдаги махсус шифохоналарда даволаниши керак бўлган Ғазодаги 1922 беморнинг тўсиқлар туфайли у ерга бора олмаганини билдирди.
Фаластин Ахборот маркази хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ғазодаги беморларни қутқаринг!» Сарлавҳали матбуот анжуманида Исроил ҳукуматининг тўсиқлари ва рухсат бериш жараёнининг узлуксиз ортга сурилиши туфайли саратон ва юрак касалликлари билан оғриган беморларнинг муаммолари кўпайганини, даволанмаганликлари туфайли касалликларининг авж олганини таъкидлади.
Вазирлик, айниқса, буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар дори-дармон етишмаслиги туфайли жиддий инқирозга юз тутаётгани, даволашнинг олдини олиш туфайли камқонлик муаммосига ҳам дуч келаётгани, кундан-кунга ўлимга яқинлашаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 371 беморнинг ҳамроҳсиз Ғазони тарк этишга мажбур бўлганига ва улардан баъзиларининг ҳеч ким қарамасдан ўта ғайриинсоний шароитда вафот этганига эътибор қаратди. Вазирлик баёнотида, Исроилнинг блокадаси туфайли беморларнинг даволаниш ҳуқуқидан фойдаланиш 40 фоизга, дори воситаларини етказиб бериш 32 фоизга, лаборатория материаллари ва қон таҳлиллари 60 фоизга камайгани маълум қилинди.
@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!
Бизни бошқа тармоқларда ҳам кузатинг: Telegram | Instagram | You tube | Facebook | Web sahifa
929 viewsedited 11:21