Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистонда мамлакат ҳаво ҳудуди бузилиши ҳолатларини назорат | Global tahlil l Расмий канал

Афғонистонда мамлакат ҳаво ҳудуди бузилиши ҳолатларини назорат қилиш учун мамлакатнинг турли минтақаларида радар тизимларини ўрнатиб, ишга туширилиши маълум қилинди.

Ҳозирда Қобул, Балх ва Ҳирот вилоятларидаги аэропортларда мамлакат ҳаво ҳудудини назорат қилиш учун радар тизимларини ўрнатиш бошланди. АҚШ кучлари Афғонистонга бостириб киришни тугатгандан сўнг, улар олиб чиқилаётган барча марказлардаги радар тизимларига зарар етказган эди. Шу сабабли тизимлар ўчирилган. Ислом Амирлиги маъмурияти бу радарларни таъмирлаб, тизимларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Кеча Қобулда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистон Мудофаа вазири Мавлевий Яқуб, «АҚШнинг учувчисиз ҳаво воситалари Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланган ва шу йўл билан Афғонистонга ўтган» деб, радарлари бўлмагани учун буни исботлай олмаганликларини билдирди. Қўшма Штатлар Ал-Қоида етакчиси Айман аз-Завоҳирийни ҳалок қилгани иддао қилган ҳужумдан сўнг Покистон ва АҚШ ўртасидаги бу борадаги ҳамкорлик яна кун тартибига чиқди.