Get Mystery Box with random crypto!

Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack F
Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
Kanal manzili: @foydali_maslahat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.96K
Kanalning ta’rifi

🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!
Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар
All video materials on the channel have their own authors
📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2021-02-14 18:47:37 БЎҒИМЛАРДА ТУЗ ЙИҒИЛСА...

Ҳар куни 1 граммдан ун шаклига келтириб майдаланган тухум пўчоғини бирор таомга қўшиб истеъмол қилиш керак.
2 ошқошиқ гуручни ярим литр сувда қайнатиб, гуруч пишгач, сузиб олинади. Пишган гуруч ўртача ҳароратга келгач, қалин дока матога ўраб, бўғимлар устига боғланади. Эрталабгача қолдирилади.
Шолғом сувда қайнатиб пиширилади. Сўнгра бўтқа ҳолига келгунча эзиб, мато ёрдамида бўғимларга боғланса, оғриқдан халос этади.

http://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
2.4K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2021-02-14 18:46:13 O'ZINGIZGA KERAKLISINI TANLANG
VA UNI USTIGA BOSING


SOCH OʻRISHNING 99 XIL USULI

SARTAROSHLIK 0 DAN BOSHLAB

TEKIN KOSMETOLOG DARSLARI

BIR HAFTADA SOCHLARNI 20SM OʻSTIRISH

TUGRUQDAN KEYIN QORIN MUAMMOSI

QULTIQ,TIZZA,TIRSAK QORAYISHI DAVOSI

ORTIQCHA TUKLARDAN BIR UMRGA XOLOS BULISH

SEPKILLARDAN QUTULISH

OYIGA 25 KILO OZISH va 15KILO SEMIRISH

XIPCHA BEL BULISH UCHUN

UY SHAROITIDA BOTOKS

QULTIQ TER ,OYOQ XIDINI YUQ QILISH

XAMMASINI BILISH UCHUN

TELEGRAMDAGI YAGONA KPSMETOLOGIYA KANALI SHOSHILING BUNAQASI BOWQA YOʻQ
1.5K views15:46
Ochish/sharhlash
2021-02-14 14:57:58 ​​Буйракдаги тошлардан бартараф қилиш учун қандай мевалар фойдали ҳисобланади?

Буйракда тошлар тўпланиб қолган бўлса, уни витаминга бой мевалар орқали йўқ бўлиши истайсизми? Унда ҳаёт тарзингизни ўзгартириш учун қуйида тавсияларга амал қилинг.

Лимон - бир донадан лимон, сабзи, олмани қирғичдан ўтказиб, шарбати алоҳида ажратилади. Ушбу ҳосил бўлган шарбатни кунига 3-4 маҳал, бир ош қошиқдан икки ҳафта давомида эрталабга ичилади.

Жийда – бу буйрак ярасига даъводир. Жийдани ҳар куни эрталабга 2-3 донадан тановул қилиш керак.

Райҳон – баргларини сувда қайнатиб, устига икки пиёла қайноқ сув қуйиб, ярим соат давомида едирилади. Докадан ўтказилиб, шарбатни буйрак оғриганда ярим пиёладан кунига 2 маҳал ичилади.

Наъматак – дамламасига бир чойқошиқ асал қўшиб кунига 2 маҳал овқатдан олдин қабул қилиш буйрак яраси, буйракдаги тошларда ёрдам беради.

Тарвуз пўчоғи – уни майда тўғраб, салқин жойда ёки буғхонада қуритилади. Сўнг уларни майда туйиб устига 1:1 миқдорида совуқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Қайнатмани совитиб, кунига 3,5 махал овқатдан олдин бир пиёладан ичилади.
2.7K views11:57
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:54:42 ПАЙ ЧЎЗИЛГАНДА СУТ БОСИНГ

Яқинда сирпаниб йиқилганим натижасида тўпиғим ости пайлари чўзилиб, оғрий бошлади. Ҳатто оқсоқлана бошладим. Аҳволимни кўрган қўшним бу оғриқни сут билан енгиш мумкинлигини айтди.

Бунинг учун сут янги соғилган бўлиши лозим. Қайнатилган сут бироз илигандан сўнг унга дока ёки қават-қават қилиб ўралган бинт ботирилиб, оғриган соҳага босилади. Компресс қилинган соҳанинг устини пахта билан қоплаб, целлофан қоғоз билан ўраш керак. Агар боғланган ўрам совий бошласа, компрессни яна такрорлашингиз мумкин. Бу муолажадан сўнг оғриқ дарҳол даф бўлади.

http://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
2.7K viewsedited  07:54
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:01:44 МИЯГА ОЗУҚА

Карамнинг шираси бурунга томизилса, шу захотиёқ мияни тозалайди ва оғриқни қолдиради.

Миядаги ортиқча суюқликни хайдашда;

Миядаги ортиқча суюқликни хайдашда қизил гармдорини истеъмол қилиш ёрдам беради.

Мияга зарарли ховурлар кўтарилмаслигида;

Қуритилган райҳонни туйиб толқонига шакар аралаштириб, кафтлаб еса, мияга зарарли ховурлар кутарилиши йўлини тўсади, кўзга қувват бағишлайди.

Мия ва юракка қувват

Жийда гули шифобахшлиги билан одамга ҳузур бағишлайди.
Жийда гулини хидлаш киши вужудида тетиклик ва ғайрат уйғотиб, мия ва юракка қувват беради.
2.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:53:03 Терининг сарғайиши

Бу биринчи навбатда жигар, ўт йўллари касалликларидан нишона. Бироқ кўп сабзи истеъмол қиладиганларда ҳам тери сарғайиши кузатилиши мумкин. Бу ҳолда сабзи билан бирга организмга тушган А-каротин провитамини витаминга айланишга улгурмайди ва терида йиғилиб бораверади. Бу фойдали сабзавот камроқ истеъмол қилинганда инсоннинг ташқи кўриниши вақт ўтиши билан нормаллашади. Бундай вазиятда сариқликнинг ҳақиқий сарғаймадан фарқи — фақат тери сарғаяди, кўз оқи эса сарғиш тусга кирмайди.

Ҳуснбузарлар

Одатда юзнинг пастки қисмида ҳуснбузар тошса, бу эндокрин муаммолардан нишона. Бу тухумдонлар, буйрак усти ёки қалқонсимон безлар фаолиятининг бузилиши бўлиши мумкин. Бундай бузилишлар ҳар доим ҳам жиддий касалликдан дарак беравермайди. Улар у ёки бу аъзодаги бироз зўриқиш борлигини билдиради, холос. Иякнинг учли қисмида ҳуснбузар тошиши — қалқонсимон безнинг зўриққани белгиси.

Қулоқ солинчагидаги ажинлар

Қулоқлар солинчагидаги диагонал ажинчалар 70 фоиз ҳолларда юрак билан боғлиқ муаммолар аломати бўлиши мумкин. Бунда тўқималар эластиклигини йўқотади, артерияларда ҳам худди шундай ҳолат юзага келади. Бироқ бундай жараён организмнинг қариши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Қизил кафтлар

Кафтлар терисининг қизариши жигар фаолияти бузилишининг илк белгиларидан бири бўлиши мумкин. Имкон қадар тезроқ шифокорга кўрининг.

Тирноқлардаги «ариқча»

Эҳтимол яқинда бирор жиддий хасталикни бошдан кечиргандирсиз ёки бармоғингизни жароҳатлаб олгандирсиз. Аммо агар бундай бўлмаса-да, «ариқчалар» мунтазам пайдо бўлаверса, қондаги гемоглобин миқдори ва жигарни текширитириш лозим.

Номсиз бармоқ узун бўлса…

Агар кўрсаткич бармоғингиз номсиз бармоғингиздан калта бўлса, бу онангизда сизга ҳомиладорлигида тестостерон гормони даражаси юқори бўлганини англатади. Бироқ бу тизза бўғимлари яллиғланишига мойилликка ҳам ишора қилиши мумкин. Тизза бўғимларини ҳимояловчи оёқ мушаклари тонусини тутиб туриш учун мунтазам равишда машқлар бажариб туринг.

Шишган бўйин

Аар сизда ўткир респиратор касалликлар аломатлари бўлмаса-да, бўйиндаги шиш узоқ вақт қайтмаса, бу қалқонсимон без касалликлари аломати бўлиши мумкин.

«Товуқ бадан»

Доимий равишда этингиз увишиб, баданингиз, айниқса қўлларингизда ўз-ўзидан майда нуқтачалар кўзга ташланиб, «товуқбадан» бўлиб кетсангиз, бу одатда организмингизда кератин ҳаддан ортиқлигидан келиб чиқади ва бу ҳол мутлақо хавфли эмас.

Офтобсиз қорайиш

Агар терингиз одатдагидан бирмунча қорайган бўлса, бу — шифокорга кўриниш учун асос. Камдан-кам вазиятларда бу буйрак усти безлари фаолиятида бузилишлар борлиги нишонаси бўлиши мумкин.

Иштаҳали қорин

Айтишларича, қорин соҳасида «ортиқча қисмлар»и бўлган инсонлар қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларига чалинишга мойилроқ бўлишаркан.

Совуқ оёқлар

Оёқ кафти ва товоннинг совуқ бўлиши томирлар билан боғлиқ касалликларнинг илк аломати ҳисобланади. Агар қўл ва оёқларингиз кафти тез-тез жуда совуқ ҳолатда бўлса, албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
2.5K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:53:03 Соғлигимиз борасида бирор хавотир уйғонса, шифокорга югурамиз ва турли текширувлардан ўтамиз. Ёки аксинча, шифохонани ўн кўча наридан айланиб ўтишга ҳаракат қиламиз, «ўзи ўтиб кетиши»дан умидвор бўламиз. 

Биласизми, илк ташхисни ўзингиз қўйсангиз ҳам бўлади. Унчаки ҳар доимгидан кўра эътиборлироқ бўлиб, организмингизга қулоқ тутиб кўринг ва кўзгуга қараб, ўз «портрет»ингизга диққат билан разм солинг. 
Кўзгудаги юзингизга боққанингизда у ер-бу ерида ҳуснбузарлар, ажинлар кўраяпсизми?
Терингиз ранги ўзгарганми?
Буларнинг барчаси бизни организмдаги бузилишлардан огоҳлантиради. Ўз-ўзига ташхис қўйишнинг бир нечта оддий усуллари организм ҳолатини баҳолашда ёрдам беради. 

Масалан…

Соч эрта оқарса…

Сочларнинг анча эрта оқариши касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ёшингиз 40 дан ошмаган бўлса-да, сочларингизнинг 50 фоизи оқарса, шифокорлар қандли диабетга текширувдан ўтишни маслаҳат беришади.

Қошлар камайса…

Қош толаларининг тўкилиши, шунингдек, ингичкалашиши, сочларнинг ҳам тўкилиши қалқонсимон без касалликлари белгиси бўлиши мумкин.

Бўшашган қовоқлар

Бу ёшга боғлиқ табиий жараён деб ўйлайсизми? Лекин айрим ҳолларда бу шунчаки тери қариши билан боғлиқ бўлмаслиги ёки наслий характер касб этмаслиги мумкин. Агар қовоқлар ўта осилиб қолса, кўриш қобилиятига ҳам салбий таъсир қилади.

Зич, қора доғлар

Одатда, улар табиатига кўра безиён бўлади. Наслдан-наслга ўтиши ҳам мумкин. Бироқ шундай доғлар яқинда, узоқ вақт офтобда юрганингиздан кейин пайдо бўлган бўлса, бу тери саратонининг илк аломатларидан бири бўлиши мумкин. Албатта шифокорга мурожаат қилинг.

Юзда, кўз усти ва остида шишлар пайдо бўлса…

Агар улар кўпроқ эрталаб сезилса, кўпинча буйрак хасталикларига ишора. Товон ва болдирда кечга яқин шиш кузатилса, бу юрак фаолияти билан боғлиқ муаммоларни билдиради. Кўз остидаги шиш пешоб тизимидаги турли муаммолар нишонаси бўлиши мумкин. Уларнинг жойлашувига қараб қайси аъзо кўпроқ азият чекаётганини муҳокама қилиш мумкин. Лекин бу нозик жиҳатларни фақатгина мутахассис аниқлай олади.

Кўз оқининг сарғайиши

Кўпинча бу чарчаганингиз ёки кеча кўп суюқлик ичганингизни англатади. Ёки бу шунчаки сизнинг табиий ўзига хослигингиз бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу жигар ва ўт пуфаги касалликлари белгиси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Лаб

Лаб, қовоқ, бурун учининг кўкимтир бўлиб қизариши — ревматизмга чалинган айрим беморлар учун характерли белги. Лаблар, баъзан тил бинафшарангга ўхшаш тусга кирса, бу сурункали темир етишмовчилиги билан боғлиқ камқонлик билан бирга кечиши мумкин. Оғиз бурчакларидаги ёриқлар кўпинча организмга В витамини ёки цинк етишмаётганини билдиради. Агар яралар анча вақтгача тузалмаса, уларга инфекция тушиши мумкин. Шунинг учун уларни албатта даволаш зарур.
2.2K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:52:54 АЁЛЛАРНИНГ ИНТИМ ГИГИЕНАСИ

Ҳар бир аёлга, хоҳ у она, ҳола, буви бўлсин,
ҳаётда қиз ва ўғил болалардаги балоғатга
ўтиш даври муаммолари билан тўқнашишга
тўғри келади. Қиз бола учун бу унинг катта
қизга айлана бошлаган ҳаёт даври. Жинсий
балоғатга етиш давридан, гарчи бир
вақтнинг ўзида бўлмаса-да, барча ўтади.
Бу вақтда қиз боланинг организмида
нафақат жисмоний, балки руҳий, ҳис-туйғу
билан боғлиқ ўзгаришлар ҳам юз беради.
Ушбу давр учун кайфиятнинг кескин
ўзгаришлари хосдир. Мазкур ёшда қиз бола
билан унинг организмида юз бераётган
ўзгаришлар тўғрисида ва, албатта, аёллар
организмининг гигиена қоидалари хусусида
нозик суҳбатлашишлар зарурати пайдо
бўлади.
Ҳар бир қизнинг жинсий балоғатга етиш
даври ўзига хос бўлади. Одатда, бу 9-13
ёшда юз беради. Миянинг қуйи ўсимтаси
ҳисобланган гипофиз – без тухумдонларга
муайян кимёвий бирикмалар – “эстроген”
ва “прогестерон” деб номланадиган аёллар
жинсий гормонларини йўналтириш
жараёнида жинсий балоғатга етиш
бошланади.
Айнан ушбу гормонлар организмда юз
берадиган кўп сонли ўзгаришларни
қўзғатади. Айни уларнинг ўзи овознинг
ўзига хос сифатлари ўзгариши, кўкрак
катталашиши, қовда, сўнгра қўлтиқда
туклар пайдо бўлиши, жусса ўзгариши каби
иккиламчи жинсий аломатлар
ривожланишини кучайтиради.
Жинсий балоғатга етиш давридаги энг
аҳамиятли ўзгаришлардан бири ҳайз кўриш
бошланиши ҳисобланади. Қиз болага бу
аёлнинг бутун репродуктив ёши
давомидаги тўла меъёрий ва мунтазам
такрорланиб турувчи цикл (давр)
эканлигини, саломатлик учун хавфли
эмаслигини тушунтириш лозим. Ҳар бир
цикл бир ойга яқин давом этади. Цикллар
узлуксиз равишда кетма-кет келади, яъни
бир цикл энди якунланаётганда,
навбатдаги цикл бошланади. Ҳар бир
циклнинг бошланғич босқичи ҳайз кўриш
ҳисобланади.
Жинсий балоғатга етиш даври энг оддий
гигиеник кўникмаларга мунтазам равишда
риоя қилинишни кўзда тутади. Бу, масалан,
ҳар кунги юз-қўл ювиш ва тиш тозалаш
каби одатий ҳолга айланиши лозим. Ушбу
кўникмалар енгил бажарилади ва қиз
болага нафақат покиза, балки соғлом
бўлиб юришига ҳам кўмаклашади. Ташқи
жинсий органларни ювиш иссиқ,
қайнатилган сувда кўпроқ совундан
фойдаланилган ҳолда кунига камида икки
марта амалга оширилади.
Шундан сўнг қуруқ тоза, икки томонлама
дазмолланган сочиқ ёки махсус бир марта
фойдаланиладиган салфеткалар
ишлатилади. Қиз бола барча шахсий
ювиниш-тараниш предметларини
тозаликда сақлаши ва қатъий якка
тартибда фойдаланиши лозим.
Катта миқдорда турли гигиеник ҳимоя
воситалари мавжуд бўлиб, улар орасидан
танлаб олиш имконияти кенг. Ҳар бир
аёлнинг ўзига хос тана шакли ва алоҳида
ҳайз кўриш цикли мавжуд. Шу туфайли,
прокладкалар турли шакл ва узунликда
бўлади. Ҳар бир аёл исталган ҳайз кўриш
кунида ҳимояни таъминлайдиган
прокладка ёки прокладкалар
комбинацияларини – оддий
прокладкалардан тортиб янада юқори
сингдирувчанлик хоссаларига эга
узайтирилган прокладкаларга қадар ўзи
танлаб олиши мумкин.
1.8K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-14 06:52:39
Оёқдаги қадоқларни йўқотиш...
1.8K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:41:16 Саримсоқдан таёрланадиган 100 дардга даъво ичимлик тайёрлаш учун:

Очиқ рангли шиша идишга 12 дона саримсоқни 4га бўлиб, 3 катта пиёлада аптека спирти билан арлаштириб, оғзини ёпиб дераза ёнига (қуёшли жойга) 2 ҳафтага қўйилади.
Ҳар куни 3 марта қўзғаб қўйилади. 2 ҳафтадан сўнг докадан сузиб олиб, қора рангли шиша идишга солиб қўйилади. 1ой давомида кунига 1 қошиқдан 3 марта қабул қилинади.

Бў мўъжизакор ичимлик организмни туздан тозалайди, қонни тозалайди, иммунитетни оширади, қон томирларини мустаҳкамлайди. Аёллар касалликлари ва шамоллаш учун ҳам фойдали
http://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
2.5K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash