2021-02-01 18:39:34
ЛАБДАГИ ЁРИҚЛАР ДАВОСИ ҚАНДАЙ?
Бундай ёриқлар кўп ҳолларда
иммунитетнинг сустлиги туфайли келиб чиққанлиги учун даволашда
ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга урғу берилади. Яъни организмга етишмаётган моддалар ўрни тўлдирилади.
Бунинг учун,
биринчидан, овқатланишни меъёрга тушириш, таомлар таркибига В витаминига бой бўлган маҳсулотлар
(творог, пишлоқ, тухум, мол гўшти, ловия қўзоқлари ва ҳ.к.)ни киритиш зарур.
Иккинчидан эса дам олишни изга тушириш керак. Агар лаб чеккасидаги ёриқлар стресс оқибати бўлса, кўпроқ асабларга дам бериш лозим.
Шифокор маслаҳатига кўра,
витамин ва минералли комплекслар қабул қилиш ҳам фойда беради. Негаки бундай ёриқлар кўпинча организмга
темир ва рух микроэлементининг етишмаслиги туфайли ҳам келиб чиқади. Бундай вазиятда улар миқдори меъёрлаштирилгач, ёриқлар ҳам битиб кетади.
Бунинг учун денгиз маҳсулотлари, ошқовоқ уруғи, шунинг-дек, гўшт, жигар ва буйракли таомлар истеъмол қилиш лозим.
Албатта, лаб чеккасидаги ёриқлар давосининг
халқона усуллари ҳам мавжуд.
Мисол учун, эритилган ари муми, вазелин, чаканда ёки зиғир мойи, ёғли кўринишдаги А ва Е витамини яхши самара беради.
2.1K views15:39