Get Mystery Box with random crypto!

​​Буйракдаги тошлардан бартараф қилиш учун қандай мевалар фойд | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

​​Буйракдаги тошлардан бартараф қилиш учун қандай мевалар фойдали ҳисобланади?

Буйракда тошлар тўпланиб қолган бўлса, уни витаминга бой мевалар орқали йўқ бўлиши истайсизми? Унда ҳаёт тарзингизни ўзгартириш учун қуйида тавсияларга амал қилинг.

Лимон - бир донадан лимон, сабзи, олмани қирғичдан ўтказиб, шарбати алоҳида ажратилади. Ушбу ҳосил бўлган шарбатни кунига 3-4 маҳал, бир ош қошиқдан икки ҳафта давомида эрталабга ичилади.

Жийда – бу буйрак ярасига даъводир. Жийдани ҳар куни эрталабга 2-3 донадан тановул қилиш керак.

Райҳон – баргларини сувда қайнатиб, устига икки пиёла қайноқ сув қуйиб, ярим соат давомида едирилади. Докадан ўтказилиб, шарбатни буйрак оғриганда ярим пиёладан кунига 2 маҳал ичилади.

Наъматак – дамламасига бир чойқошиқ асал қўшиб кунига 2 маҳал овқатдан олдин қабул қилиш буйрак яраси, буйракдаги тошларда ёрдам беради.

Тарвуз пўчоғи – уни майда тўғраб, салқин жойда ёки буғхонада қуритилади. Сўнг уларни майда туйиб устига 1:1 миқдорида совуқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Қайнатмани совитиб, кунига 3,5 махал овқатдан олдин бир пиёладан ичилади.