Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРНИНГ ИНТИМ ГИГИЕНАСИ Ҳар бир аёлга, хоҳ у она, ҳола, бу | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

АЁЛЛАРНИНГ ИНТИМ ГИГИЕНАСИ

Ҳар бир аёлга, хоҳ у она, ҳола, буви бўлсин,
ҳаётда қиз ва ўғил болалардаги балоғатга
ўтиш даври муаммолари билан тўқнашишга
тўғри келади. Қиз бола учун бу унинг катта
қизга айлана бошлаган ҳаёт даври. Жинсий
балоғатга етиш давридан, гарчи бир
вақтнинг ўзида бўлмаса-да, барча ўтади.
Бу вақтда қиз боланинг организмида
нафақат жисмоний, балки руҳий, ҳис-туйғу
билан боғлиқ ўзгаришлар ҳам юз беради.
Ушбу давр учун кайфиятнинг кескин
ўзгаришлари хосдир. Мазкур ёшда қиз бола
билан унинг организмида юз бераётган
ўзгаришлар тўғрисида ва, албатта, аёллар
организмининг гигиена қоидалари хусусида
нозик суҳбатлашишлар зарурати пайдо
бўлади.
Ҳар бир қизнинг жинсий балоғатга етиш
даври ўзига хос бўлади. Одатда, бу 9-13
ёшда юз беради. Миянинг қуйи ўсимтаси
ҳисобланган гипофиз – без тухумдонларга
муайян кимёвий бирикмалар – “эстроген”
ва “прогестерон” деб номланадиган аёллар
жинсий гормонларини йўналтириш
жараёнида жинсий балоғатга етиш
бошланади.
Айнан ушбу гормонлар организмда юз
берадиган кўп сонли ўзгаришларни
қўзғатади. Айни уларнинг ўзи овознинг
ўзига хос сифатлари ўзгариши, кўкрак
катталашиши, қовда, сўнгра қўлтиқда
туклар пайдо бўлиши, жусса ўзгариши каби
иккиламчи жинсий аломатлар
ривожланишини кучайтиради.
Жинсий балоғатга етиш давридаги энг
аҳамиятли ўзгаришлардан бири ҳайз кўриш
бошланиши ҳисобланади. Қиз болага бу
аёлнинг бутун репродуктив ёши
давомидаги тўла меъёрий ва мунтазам
такрорланиб турувчи цикл (давр)
эканлигини, саломатлик учун хавфли
эмаслигини тушунтириш лозим. Ҳар бир
цикл бир ойга яқин давом этади. Цикллар
узлуксиз равишда кетма-кет келади, яъни
бир цикл энди якунланаётганда,
навбатдаги цикл бошланади. Ҳар бир
циклнинг бошланғич босқичи ҳайз кўриш
ҳисобланади.
Жинсий балоғатга етиш даври энг оддий
гигиеник кўникмаларга мунтазам равишда
риоя қилинишни кўзда тутади. Бу, масалан,
ҳар кунги юз-қўл ювиш ва тиш тозалаш
каби одатий ҳолга айланиши лозим. Ушбу
кўникмалар енгил бажарилади ва қиз
болага нафақат покиза, балки соғлом
бўлиб юришига ҳам кўмаклашади. Ташқи
жинсий органларни ювиш иссиқ,
қайнатилган сувда кўпроқ совундан
фойдаланилган ҳолда кунига камида икки
марта амалга оширилади.
Шундан сўнг қуруқ тоза, икки томонлама
дазмолланган сочиқ ёки махсус бир марта
фойдаланиладиган салфеткалар
ишлатилади. Қиз бола барча шахсий
ювиниш-тараниш предметларини
тозаликда сақлаши ва қатъий якка
тартибда фойдаланиши лозим.
Катта миқдорда турли гигиеник ҳимоя
воситалари мавжуд бўлиб, улар орасидан
танлаб олиш имконияти кенг. Ҳар бир
аёлнинг ўзига хос тана шакли ва алоҳида
ҳайз кўриш цикли мавжуд. Шу туфайли,
прокладкалар турли шакл ва узунликда
бўлади. Ҳар бир аёл исталган ҳайз кўриш
кунида ҳимояни таъминлайдиган
прокладка ёки прокладкалар
комбинацияларини – оддий
прокладкалардан тортиб янада юқори
сингдирувчанлик хоссаларига эга
узайтирилган прокладкаларга қадар ўзи
танлаб олиши мумкин.