Get Mystery Box with random crypto!

Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack F
Kanaldagi mavzular:
Маслаҳат
Кун
Лайфак
Лайфхак
Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
Kanaldagi mavzular:
Маслаҳат
Кун
Лайфак
Лайфхак
Kanal manzili: @foydali_maslahat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.91K
Kanalning ta’rifi

🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!
Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар
All video materials on the channel have their own authors
📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 105

2021-02-02 11:02:11
18 ёшдан 45 ёшгача болганлар учун уйдан чикмай кунига . мингдан . мингача пул топинг.

Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч кандай алдов йок

Пул тикмасдан уйдан чикмасдан туриб ишлашни хохласез

Ойига - Млн ойлик олишни хохласез

Сизни #НАРГИЗА_ХАШИМОВА дан бепул аёллар тренинига таклиф киламиз

Малумот учун


@Nl_lady

@NL_derjatel_Buxara_and_Samarkand

https://t.me/joinchat/U4Gnc5ysgpn86tLJ
605 views08:02
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:01:49
Soch bu qizlar uchun eng zarur va chiroy berib turuvchi asosiy vostita bizda shu vositani chiroyli saqlovchi mahsulotlar bor!
Biz juda ko'pchillik klientkalarimizga DO I POSLE qilib rasm oling deymiz, ham o'zingiz uchun ham biz uchun! bizga rasmlar bilan raxmatlar aytishadi! Endi zsz ham shular qatorida bolishingiz mumkin Ana shunday ham qiziquvchan ham doimiy klientkamizning #Tashakkurnomalari
va natijalari!

Zakaz uchun: @Boomledy #QuestMarketUchun_Maxsus


https://telegram.me/joinchat/AAAAAFU3q3f7vgaJpbC1-Q
226 views08:01
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:54:48 Оёқ қайрилганда нима қилиш керак?

Агар оёғингиз қайрилса ва у унчалик жиддий хавф туғдирмайдиган даражада бўлса, қайта тикланиш учун RICE терапияси тавсия этилади:

R - Rest - дам олиш. Шикастланган оёғингизга дам беринг. Жароҳатдан кейинги 1-2 кун давомида камроқ юришга ҳаракат қилинг.

I - Ice - муз. Оғриқни ва шишни енгиллаштириш учун сочиқ ўралган муз ёки музлатилган бошқа нарсани шикастланган бўғимга қўйинг.

C - compress - сиқиш. Бўғин атрофини маҳкам ушлаб турадиган боғлам билан боғланг ёки пайпоқ кийинг. Бу шишни бартараф этишга ёрдам беради. Бунда қон оқими бузилмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

E - elevate - кўтарилиш. Жароҳатдан сўнг дарҳол жароҳат олган оёғингизни юрак жойлашувидан юқорига кўтариб, камида ярим соат ётинг. Бунинг учун товон остига ёстиқ қўйинг. Ушбу амалиёт шишни енгиллаштиради ва тикланишни тезлаштиради.
2.0K viewsedited  07:54
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:53:20
ВИА МАРОКАНД АСАЛ ТУРМУШГА ЧИКДИ НИКОХ ТУЙИ БУЛИБ УТДИ
БАХТЛИ БУЛИН АСАЛ

КУЁВ УЗИМИЗНИ ХОНАНДА
КУЗ ТЕГМАСИН

ТУЙДАН ФОТО-ВИДЕОЛАРНИ

КУРИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAEIyeu9xqe2K2NHmig
1.3K views07:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:48:42 Антисептик воситаларнинг қандай зарарли хусусиятлари бор?

Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти етакчи илмий ходими Ҳайдар Юнусов:

Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар республикага чет элдан импорт асосида кириб келади. Улар спирт, хлор ва унинг бирикмаларидан ташкил топган.

Хлорнинг инсон организми учун жуда ҳам зарарли томонлари бор. Масалан, у аллергия берувчи хусусиятга эга. Яна нафас йўлларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Антисептиклар таркибида спирт бўлгани учун қўлни тез қуритади ва ёриқчалар пайдо бўлишига олиб келади. Бу ҳам нохуш вазиятларни келтириб чиқаради.

Ҳайдар Юнусов жамоаси билан нанотехнологиялар қўллаш билан полимерда кумуш нанозарраларини шакллантириб, улар асосида дезинфекцияловчи ва антисептик хусусиятига эга воситани яратганлигини айтмоқда.

Ушбу воситани ишлаб чиқаришга рухсатнома ҳам олинибди. Унинг таркибида хлор йўқ. Ишлаб чиқишда маҳаллий целлюлоза эфиридан фойдаланилди
2.0K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:52:08 Ўтган асрнинг 40-йиллари ўрталаридан бошлаб, хамиртурушли нонлар ўрнини ачитқи (дрожжи) ёрдамида тайёрланган нонлар эгаллай бошлади. Олимларнинг аниқлашларича, ачитқининг асосий хусусияти бижғишдир. Бу хусусият ачитқи орқали нонга, нон орқали эса қонга ўтади. Оқибатда қонда бижғиш жараёни юзага келади ва газ пайдо бўлиб, у мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Эслаб қолиш, мантиқий фикрлаш, ижодий меҳнат қобилияти пасаяди. Ачитқи организмда зарарли шишларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

1990 йилда Прагада ўтказилган фитотерапия бўйича бутунжаҳон конгрессида профессор Ларберт ачитқи асосида тайёрланган оқ ноннинг зарари ҳақида ташвиш билан бонг урганди. Узоқ вақт давомида бундай нонни истеъмол қилиш Ларбертнинг айтишича, гемоглиаз касаллигини келтириб чиқаради. Бу касалликда бош оғриғи, уйқучанлик, асабийлашиш, овқат ҳазм қилишда муаммолар, жинсий заифлик кузатилади.
2.0K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:52:00
Саломатлик учун зарарли нон
1.8K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:51:59 ПИСТА СОҒЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК УЧУН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРГА ЭГА?

Писта эрамиздан олдинги асрларда ҳам истеъмол қилинган.
Улар бойлик ва фаровонлик рамзи ҳисобланган.
Пистанинг фойдали хусусиятлари ҳозирги кунда ҳам соғлик ва
гўзаллик учун қўлланилади.
Писта антиоксидантлар, фойдали ёғлар манбасидир.
Шунингдек, унинг таркибида озуқавий толалар, оқсил, калций ва фосфор, асабларни тинчлантирувчи Б витаминлар гуруҳи ҳамда Е витамини мавжуд.

Пистанинг фойдали хусусиятлари

Юрак соғломлигини таъминлайди
Писта зарарли холестерин миқдорини камайтиради.
Шунингдек, унинг антиоксидантларга бойлиги, таркибида А ва Е витаминларга эга эканлиги яллиғланишнинг олдини олиб, қон томирларини ҳимоя қилади, шу тариқа юрак-қон томирлари хасталикларига чалиниш хавфини камайтиради.

Асабларни тинчлантиради
Писта таркибидаги Б6 витамини асаб тизимининг тўғри ишлашида
муҳим рол ўйнайди.
Б6 витамини асаб толалари ўртасидаги импульсларнинг тўғри етказилишини таъминловчи миелиннинг шаклланишида бош ролни бажаради.
Шунинг учун Б6 витаминининг етишмовчилиги турли асаб
бузилишлари, уйқусизлик, хотира билан боғлиқ муаммолар,
ҳаттоки, руҳий бузилишларга ҳам олиб келади.

Кўз учун фойдали
Писта лютеин ва зеаксантинга эга.
Улар кўз гавҳари ва тўр пардасининг марказий қисмида тўпланиб, уларнинг ҳимоя қобиғини мустаҳкамлайди ва кўз касалликларидан ҳимоя қилади.
Инсон организми ўзи лютеин ва зеаксантин ишлаб чиқара олмайди, шунинг учун рационимизда уларнинг зарур миқдорини таъминлаш лозим.

Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Пистани мунтазам истеъмол қилиш организмнинг ташқи
таъсирларга қаршилигини ошириши исботланган.
Унда иммун тизими фаолияти учун муҳим саналган фолий кислотаси, биотин, рибофлавин, ниацин витаминлари ҳамда фосфор, калий ва магний каби минераллар мавжуд.

Терини ёшартириш хусусиятига эга
Писта Е витаминининг бой манбаси саналади.
Мазкур витамин эса соғлом тери учун энг муҳим витаминлардан бири ҳисобланади.
У терининг қуриши ва қариликда пайдо бўлувчи доғларнинг олдини олади.
Ёз ойларида уни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.

Моддалар алмашинувини яхшилайди
Писта таркибида бошқа ёнғоқ турларида бўлгани каби кўп ёғ
мавжуд.
Улар ўсимлик ёғи бўлишига қарамасдан, уларни истеъмол
қилишда ҳам меъёрдан ошириш ярамайди.
Озуқавий толалари ҳисобига писта озишда ёрдам беради.
У организмни узоқ вақт давомида тўқ тутади.
Тўйинмаган ёғ кислоталари эса моддалар алмашинувини тартибга солади ва организмда ортиқча ёғ тўпланишининг олдини олади.

Камқонликда фойдали
Писта таркибида кўп миқдорда темир моддаси мавжуд.
Шунинг учун уни камқонликда истеъмол қилиш тавсия этилади.
1.9K viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:51:51
Қулупнойнинг сиз билган ва билмаган фойдалари..
1.8K views03:51
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:51:50 Боладаги рангпарлик, ҳолсизлик ва иштаҳанинг пасайиши кўп ҳолларда у қадар ваҳимали кўринмайди. Аммо қон таҳлилида гемоглобин миқдорининг пастлиги даволаш чораларини кечиктирмаслик лозимгига ишорадир. Аксарият ота-оналар боланинг таомномасига урғу беришади. Хўш, аслида ҳам камқонликка даво бўлувчи маҳсулотлар қайсилар?

УРУҒЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 100 фоизга тўлдиради.

Кунжут, қовоқ уруғи, писта таркибида темир моддаси сероб. Болакай кун давомида бир сиқим истеъмол қилса бўлгани, организми ўзи учун етарлисини қабул қилолади.

ГРЕЧИХА

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 50 фоизга тўлдиради

Сут билан тайёрланганини болажонлар севиб истеъмол қилишсада, гречиха ва сут бир-бири билан мос тушмайди. Чунки иккисида ҳам кальций бор. Бу эса кичкинтой ошқозонига оғирлик қилиши мумкин. Яхшиси, гречихани сувда пишириб, сариёғ билан аралаштириб олинг.

ЁНҒОҚЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 30 фоизга тўлдиради

Хандон писта, ерёнғоқ ва бодом – бу уччала ёнғоқда темир моддасининг улкан заҳираси бор. Бола организмида аллергик таъсир юзага келмаслиги учун ярим сиқим ёнғоқ кифоя қилади. Ёнғоқ ейилганидан 20 дақиқа ўтиб, илиқ сув ёки чой ичириб юборишни унутманг.

МОЛ ГЎШТИ

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга тўлдиради

Бошқа гўшт турларига қараганда мол гўштида темир моддаси кўп. Қолаверса, болалар учун ҳам мол гўштини танлаган маъқул. Гўштни қовургандан кўра қайнатиб ёки буғда тайёрлаб берсангиз, фойдаси кўпроқ бўлади. Товуқ ва курка гўштларига ихтиёр беришингиз мумкин. Бироқ улардан тайёрланган таомлар кўпроқ парҳезбоплиги билан ажралиб туради.

ИСМАЛОҚ

Бир боғида бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжнинг 10 фоизи бор. Ривожланаётган организм учун зарур бўлган витамин, минерал ва кислоталарга бой бўлган исмалоқ темир моддасига ҳам мўлдир. Тўғри, фарзандингиз исмалоқ қўшилган егуликларни рад этиши мумкин. Шу боис помидор, бодринг билан араштириб, салат тайёрлаб беринг. Ёки тухум билан аталаб, қуймоқ пиширишингиз мумкин.

Маслаҳатлар:

Агар бола организмида фолат кислотаси ва С витамини танқислиги мавжуд бўлса, темир моддаси яхши сингмаслиги мумкин. Шифокор қабулида ана шу ҳолатга ҳам диққат қилинг. С витминини мевалардан топасиз. Фолий кислотаси эса кўкатларда сероб.
Бола таомномаси қанчалик ранг-баранг бўлса, кичкинтой организми ўзи учун керакли витамин ва минералларни қабул қилиши шунчалик осон бўлади.
1.8K viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash