Get Mystery Box with random crypto!

Соғлигимиз борасида бирор хавотир уйғонса, шифокорга югурамиз | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Соғлигимиз борасида бирор хавотир уйғонса, шифокорга югурамиз ва турли текширувлардан ўтамиз. Ёки аксинча, шифохонани ўн кўча наридан айланиб ўтишга ҳаракат қиламиз, «ўзи ўтиб кетиши»дан умидвор бўламиз. 

Биласизми, илк ташхисни ўзингиз қўйсангиз ҳам бўлади. Унчаки ҳар доимгидан кўра эътиборлироқ бўлиб, организмингизга қулоқ тутиб кўринг ва кўзгуга қараб, ўз «портрет»ингизга диққат билан разм солинг. 
Кўзгудаги юзингизга боққанингизда у ер-бу ерида ҳуснбузарлар, ажинлар кўраяпсизми?
Терингиз ранги ўзгарганми?
Буларнинг барчаси бизни организмдаги бузилишлардан огоҳлантиради. Ўз-ўзига ташхис қўйишнинг бир нечта оддий усуллари организм ҳолатини баҳолашда ёрдам беради. 

Масалан…

Соч эрта оқарса…

Сочларнинг анча эрта оқариши касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ёшингиз 40 дан ошмаган бўлса-да, сочларингизнинг 50 фоизи оқарса, шифокорлар қандли диабетга текширувдан ўтишни маслаҳат беришади.

Қошлар камайса…

Қош толаларининг тўкилиши, шунингдек, ингичкалашиши, сочларнинг ҳам тўкилиши қалқонсимон без касалликлари белгиси бўлиши мумкин.

Бўшашган қовоқлар

Бу ёшга боғлиқ табиий жараён деб ўйлайсизми? Лекин айрим ҳолларда бу шунчаки тери қариши билан боғлиқ бўлмаслиги ёки наслий характер касб этмаслиги мумкин. Агар қовоқлар ўта осилиб қолса, кўриш қобилиятига ҳам салбий таъсир қилади.

Зич, қора доғлар

Одатда, улар табиатига кўра безиён бўлади. Наслдан-наслга ўтиши ҳам мумкин. Бироқ шундай доғлар яқинда, узоқ вақт офтобда юрганингиздан кейин пайдо бўлган бўлса, бу тери саратонининг илк аломатларидан бири бўлиши мумкин. Албатта шифокорга мурожаат қилинг.

Юзда, кўз усти ва остида шишлар пайдо бўлса…

Агар улар кўпроқ эрталаб сезилса, кўпинча буйрак хасталикларига ишора. Товон ва болдирда кечга яқин шиш кузатилса, бу юрак фаолияти билан боғлиқ муаммоларни билдиради. Кўз остидаги шиш пешоб тизимидаги турли муаммолар нишонаси бўлиши мумкин. Уларнинг жойлашувига қараб қайси аъзо кўпроқ азият чекаётганини муҳокама қилиш мумкин. Лекин бу нозик жиҳатларни фақатгина мутахассис аниқлай олади.

Кўз оқининг сарғайиши

Кўпинча бу чарчаганингиз ёки кеча кўп суюқлик ичганингизни англатади. Ёки бу шунчаки сизнинг табиий ўзига хослигингиз бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу жигар ва ўт пуфаги касалликлари белгиси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Лаб

Лаб, қовоқ, бурун учининг кўкимтир бўлиб қизариши — ревматизмга чалинган айрим беморлар учун характерли белги. Лаблар, баъзан тил бинафшарангга ўхшаш тусга кирса, бу сурункали темир етишмовчилиги билан боғлиқ камқонлик билан бирга кечиши мумкин. Оғиз бурчакларидаги ёриқлар кўпинча организмга В витамини ёки цинк етишмаётганини билдиради. Агар яралар анча вақтгача тузалмаса, уларга инфекция тушиши мумкин. Шунинг учун уларни албатта даволаш зарур.