Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 180

2022-09-23 20:08:02
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:53
ҚУЁШ - 06:12
ПЕШИН - 12:20
АСР - 16:30
ШОМ - 18:19
ХУФТОН -19:36

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.0K views17:08
Ochish/sharhlash
2022-09-23 18:33:14 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Салама ибн Аквони оғир бир ўйғам босган. Амакиси Амир ибн Акво жанг пайти ўзининг қиличи қайтиб кетиб оёғини кесиб юборган ва ўлган эди. Кўрганлар бу ҳодисани ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаб, охиратга қўли бўш ва амаллари ботил ҳолда кетди, деб гап қилишарди.

Саламани эзаётган ҳол шу. Амакисининг ихлосли бир мусулмон каби яшаганига ишончи комил эканидан бундай натижага асло рози эмасди. Ахир, ҳақиқатан амакиси ўз жонига суиқасд қилган бўлса, унда тамом...

Шундай оғир хаёллар оғушида бораркан, бир пайт қўлидан кимдир тутганини ҳис этди. Ўгирилиб қараса, Расулуллоҳ жанобимиз эканлар. Нима гап, эй Салама, сенга нималар бўляпти? — деб сўрадилар.

Масалани арз қилишнинг айни вақти эди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, одамлар амакимнинг амаллари беҳуда кетганини гапиряптилар. Урушда у ўз қиличининг қайтишидан шаҳид бўлди, — деди. Сўйларкан, хавотирли нигоҳлари набийлар Сарварининг юзларида кезинарди. Нега деганда, амакиси ҳақида энг тўғри хукм мана шу зотнинг муборак оғизларидан чиқажак.

Оллоҳнинг севгилиси жанобимиз кулимсирадилар:
— Бундай деяётганлар хато сўзлаяптилар. Боз устига, амакингга икки мукофот бордир, — дея икки бармоқларини ишора қилдилар. Ва сўзларида бундай давом этдилар: — У ҳам нафсига, ҳам душманига қарши жиход қилган инсон эди. Уники каби юк билан ва унингдек ҳозирлик кўрган ҳолда охиратга сафар қила олган араб жуда оз топилади. (Бухорий, 5/77).

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1.6K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:16:14
#Солиҳлар_гулшани

Бу ғафлат соати

Мусо ибн Муғира айтади: «Қоқ пешинда Муҳаммад ибн Сийриннинг бозорга такбир ва тасбеҳ айтиб, Аллоҳни зикр қилиб кираётганини кўрдим. Бир киши унга: «Эй Абу Бакр, шу вақтда ҳам зикр қиласизми?» деган эди, «Ҳа, бу ғафлат соати», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.1K views13:16
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:26:34
#Видео #Маъруза

ИСЛОМИЙ ОДОБЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ижтимоий одоблар

Низомиддин қори Абдумаликов
"Қорабоғ" жоме масжиди имом-ноиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2.1K views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:38:30 ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!
#мурожаат #огоҳлик

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
4.9K views10:38
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:18:22
«Зангиота» жоме масжидида жума намози шукуҳи

@fitratuz
2.5K views09:18
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:01:18
ONLINE

Бугунги жума мавъизаси:

ЗИКР - МЎМИННИНГ ҚЎРҒОНИ

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Рауповнинг жума мавъизасини @fitratuz телеграм каналида #ONLINE тингланг.

https://t.me/fitratuz
3.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:46:28
#Видео #Маъруза

ҚИМОРВОЗНИ АХЛОҚИ ТУБАН БЎЛАДИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
3.4K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:57:35 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 23 сентябрь жума куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги масжидларга ташриф буюриб Жума ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:


"Қора Хитой” масжидига:
Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохонов;

“Ислом нури” масжидига:
Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
Хуфтонга Донёр домла Икромов;

"Абдуқаххор Махсум” масжидига:
Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
Хуфтонга Ашурмат домла Абдуқодиров;

“Чил-қори” масжидига:
Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;
Хуфтонга Хусниддин домла Байниязов;

“Пайғамбар ота” масжидига:
Пешинга Нажмиддин домла Ҳасанов;
Хуфтонга Миршавкат домла Тўйчиевлар ташриф буюрадилар.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
4.6K views04:57
Ochish/sharhlash
2022-09-23 06:28:16
ТИЛОВАТ ОДОБИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Қуръон ўқисалар, то ундан фориғ бўлмагунларича гапирмас эдилар.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@fitratuz
2.9K views03:28
Ochish/sharhlash