Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ * * * Салама ибн Аквони оғир бир ўйғам босга | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Салама ибн Аквони оғир бир ўйғам босган. Амакиси Амир ибн Акво жанг пайти ўзининг қиличи қайтиб кетиб оёғини кесиб юборган ва ўлган эди. Кўрганлар бу ҳодисани ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаб, охиратга қўли бўш ва амаллари ботил ҳолда кетди, деб гап қилишарди.

Саламани эзаётган ҳол шу. Амакисининг ихлосли бир мусулмон каби яшаганига ишончи комил эканидан бундай натижага асло рози эмасди. Ахир, ҳақиқатан амакиси ўз жонига суиқасд қилган бўлса, унда тамом...

Шундай оғир хаёллар оғушида бораркан, бир пайт қўлидан кимдир тутганини ҳис этди. Ўгирилиб қараса, Расулуллоҳ жанобимиз эканлар. Нима гап, эй Салама, сенга нималар бўляпти? — деб сўрадилар.

Масалани арз қилишнинг айни вақти эди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, одамлар амакимнинг амаллари беҳуда кетганини гапиряптилар. Урушда у ўз қиличининг қайтишидан шаҳид бўлди, — деди. Сўйларкан, хавотирли нигоҳлари набийлар Сарварининг юзларида кезинарди. Нега деганда, амакиси ҳақида энг тўғри хукм мана шу зотнинг муборак оғизларидан чиқажак.

Оллоҳнинг севгилиси жанобимиз кулимсирадилар:
— Бундай деяётганлар хато сўзлаяптилар. Боз устига, амакингга икки мукофот бордир, — дея икки бармоқларини ишора қилдилар. Ва сўзларида бундай давом этдилар: — У ҳам нафсига, ҳам душманига қарши жиход қилган инсон эди. Уники каби юк билан ва унингдек ҳозирлик кўрган ҳолда охиратга сафар қила олган араб жуда оз топилади. (Бухорий, 5/77).

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA