Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

Telegram kanalining logotibi fariduddin_attor — Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃 Ш
Telegram kanalining logotibi fariduddin_attor — Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃
Kanal manzili: @fariduddin_attor
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.97K
Kanalning ta’rifi

Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.
04.07.2019
https://t.me/muslima_kopirayter

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-28 10:40:49
1. Мана шу шаҳар билан қасам.

2. Сен муқим турган бу шаҳарла.

3. Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.

4. Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
#БАЛАД

Тафаккур қилгувчиларга оятларда аломатлар бордир!

@Fariduddin_Attor Иншааллоҳ, сабрлилар учун муждалар бордир...
556 views07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:43:17
Чойсиз суҳбат, ойсиз осмон кабидир....
Хуш чойларингиз бўлсин, қадрлигим)

Кунингиз файзли ўтсин...
640 viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:41:12
Sami Yusuf – Taha

#қалбдан
Ишқ йўлларида сарсон кездим-у, Ўзингга етмоқ йўлларини тополмадим...
"Ла илаҳа иллаллоҳ" титроқларидан руҳим ҳилвирар. Гуноҳлар залворидан қалб чилпарчин бўлар...
Жаллоллоҳу дея нидо этсам, оҳларим етармикин...
Ё Мавлом, ожизангга биргина наззора этармисан...
Мани дилим оҳидан бўлак, кўзим ёшидан бўлак ҳеч вақоим йўқ Санга нисор этмоққа...
Кўнгилларни вайрона эттиму, саҳролар ўзра бош олиб кеттим. Санъон сингари. Энди фақатгина хазон япроғи каби титрабгина турган бу жонни йўлларингда нисор этмоқ қолди, холос...
Ё Саййидим, Ё Ҳабибим!
Ё Раҳнамойим, мани бошланг ул манзиллар аро...

bintu Ismoil дан

446 views04:41
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:14:39
АЛЛОҲДАН СЕВГИ СЎРАСА БЎЛАДИМИ?

Абдуллоҳ ибн Язид Ҳатмий ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида бундай дердилар: «Аллоҳим! Менга севгингни ва Сенинг ҳузурингда севгиси менга фойда берадиган кишининг севгисини ато қил. Аллоҳим, менга мол, авлод, сиҳат, нимаики севимли неъматлар берган бўлсанг, уларни Ўзинг яхши кўрадиган жабҳаларда менга кўмакчи қил. Аллоҳим, севганларимдан ниманики олган бўлсанг, уларни ҳам севган ибодатинг, қуллигинг борасида восита, қувват қил» (Имом Термизий, 3491).

Манба: «Дуо китоби».
@Tariqatuz

@Fariduddin_Attor Раббим, гўзал севгилар ато этгин. Қалбларимизни бўш қолдирмагин. Эшитганманки: "Ёнганни қайта ёндирмасман", демишсан. Шундай Ишқ ато этгин ки, ёлқинидан қаро қабр ёришсин...
Фараҳли оқшомлар бўлсин, биродарлар!
489 viewsedited  15:14
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:56:37 #Ибратли

БАЪЗАН РОСТДАН ЁЛҒОН ЯХШИ

Бир подшоҳ бир асирни ўлдиришга фармон берди. Шўрлик асир ҳаётдан умид узиб, подшоҳни сўка бошлади.
Подшоҳ:
- У нима деяпти? - деб сўради.
Софдил вазирлардан бири:
- Эй подшоҳ : "Ҳар кимки ғазабин ичга ютар, гуноҳ қилганнинг гуноҳин ўтар", - деяпти жавоб берди. Подшоҳнинг раҳми келиб, асирни афв этди.
Софдил вазирнинг пайини қирқиб юрадиган иккинчи вазир гапга аралашиб деди:
- Бизнинг мавқеимизда бўлган одамлар подшоҳ ҳузурида фақат рост сўзлашлари лозим. Бу асир подшоҳни ҳақорат қилди ва шаънига ёмон гаплар айтди.
Подшоҳ бу сўзни эшитиб, қош-қовоғини солиб деди:
- Сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони хайрихоҳлик юзасидан айтилган эди, сеники эса жиноятга бошлаш учун айтилди. Донишмандлар: "Фитна қўзғатувчи ростдан маслаҳатли ёлғон яхши", дедилар.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлар" китобидан.

~
Сиз ҳам" Фойдали ёлғон " ишлатиб турасизми?....)
490 viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:39:04 #ғазал
Сувсадим васлинга, эй чашмаи ҳайвон, бери кел!
Ёқма ҳажрингда мани мунча, кел эй жон, бери
кел!

Фурқатинг шарбати аччиқдир, они ичолмасам,
Эй, лабинг гул шакари дардима дармон, бери кел!

Ошиқинг томуғи ёриндан йироқ ўлмоғидур,
Эй жамолинг чамани-равзаи ризвон, бери кел!

Анбарин сунбули зулфинг тушгали мандан йироқ,
Жону руҳ ошифтадир, зулфи паришон, бери кел!

Кўнглиминг ҳасрати кўз ёшина ғарқ этди мани,
Мунча йиғлатма мани, эй гули хандон, бери кел!

Фурқатинг қаҳри мани ёқди ва инжитди азим
Мададинг қайдадир, эй раҳмати-раҳмон, бери кел!

Олами тутди букун зулфу рухинг достони
Офарин ҳуснинга эй фитнаи даврон, бери кел!

Кўзларим ёши оқар бошима тўфон келтирар,
Эй паричеҳра, бўйи сарви хиромон, бери кел!

Кипригинг шавқ ўқини бағрима эй жон, уради.
Юрагимдан кўзима ҳар дам энар қон, бери кел!

Айламиш жонини чун ишққа Насимий таслим,
На зиён айлар онга қайд ила зиндон, бери кел!

Сайид Али Насимий қуддиса сирруҳу

@AliNasimiy
480 views07:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:17:37 اسماء الحسنی
470 views03:17
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:16:58
#электрон_дастур

«Асмаул Ҳусна» Аллоҳнинг гўзал 99 исми жамланган электрон дастур!

Ушбу дастурда Аллоҳнинг гўзал 99 исми, уларнинг маъноси ва кенгайтирилган шарҳидан бохабар бўлишингиз мумкин. Шунингдек дастурга Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори томонидан исмларнинг овозли шакли ҳам жойлаштирилган. Бу эса исмларни ёдлашда яхши кўмакчи бўлади деган умиддамиз.

Марҳамат, дастурни юклаб олинг ва «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни ёдласа , жаннатга киради» ҳадисига мушарраф бўлганлар қаторига киришга шошилинг!

Дастурни юклаш:

Android жиҳозлар учун

iOS жиҳозлар учун

Facebook / Instagram / Telegram
452 views03:16
Ochish/sharhlash
2022-08-27 05:03:26
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

#Муножот
Парвардигоро, қилган яхшиликларимдан кўра Сенинг марҳаматингдан умидворман. Чунки мен савоб деб қилган ишларим риё, сумъа, ужб ва кўплаб дилозорликларга қоришган. Сенинг марҳаматинг эса тиниқ-мусаффо. Менинг амалим бандалик чираниши бўлса, Сенинг марҳаматинг Хожанинг қулга қилган туҳфасидир.
Ё Аллоҳ, демак менинг амалим ҳеч бўлса, Сенинг марҳаматинг ҳамма нарсадир.
Илоҳо, раҳмат-марҳаматингдан умидворман! Амалимни эса ортга отдим...


@fariduddin_attor Кунингиз мазмунли ва барокатли ўтсин, азизлар !
507 views02:03
Ochish/sharhlash