Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲДАН СЕВГИ СЎРАСА БЎЛАДИМИ? Абдуллоҳ ибн Язид Ҳатмий ал-А | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

АЛЛОҲДАН СЕВГИ СЎРАСА БЎЛАДИМИ?

Абдуллоҳ ибн Язид Ҳатмий ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида бундай дердилар: «Аллоҳим! Менга севгингни ва Сенинг ҳузурингда севгиси менга фойда берадиган кишининг севгисини ато қил. Аллоҳим, менга мол, авлод, сиҳат, нимаики севимли неъматлар берган бўлсанг, уларни Ўзинг яхши кўрадиган жабҳаларда менга кўмакчи қил. Аллоҳим, севганларимдан ниманики олган бўлсанг, уларни ҳам севган ибодатинг, қуллигинг борасида восита, қувват қил» (Имом Термизий, 3491).

Манба: «Дуо китоби».
@Tariqatuz

@Fariduddin_Attor Раббим, гўзал севгилар ато этгин. Қалбларимизни бўш қолдирмагин. Эшитганманки: "Ёнганни қайта ёндирмасман", демишсан. Шундай Ишқ ато этгин ки, ёлқинидан қаро қабр ёришсин...
Фараҳли оқшомлар бўлсин, биродарлар!