Get Mystery Box with random crypto!

#ғазал Сувсадим васлинга, эй чашмаи ҳайвон, бери кел! Ёқма ҳ | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

#ғазал
Сувсадим васлинга, эй чашмаи ҳайвон, бери кел!
Ёқма ҳажрингда мани мунча, кел эй жон, бери
кел!

Фурқатинг шарбати аччиқдир, они ичолмасам,
Эй, лабинг гул шакари дардима дармон, бери кел!

Ошиқинг томуғи ёриндан йироқ ўлмоғидур,
Эй жамолинг чамани-равзаи ризвон, бери кел!

Анбарин сунбули зулфинг тушгали мандан йироқ,
Жону руҳ ошифтадир, зулфи паришон, бери кел!

Кўнглиминг ҳасрати кўз ёшина ғарқ этди мани,
Мунча йиғлатма мани, эй гули хандон, бери кел!

Фурқатинг қаҳри мани ёқди ва инжитди азим
Мададинг қайдадир, эй раҳмати-раҳмон, бери кел!

Олами тутди букун зулфу рухинг достони
Офарин ҳуснинга эй фитнаи даврон, бери кел!

Кўзларим ёши оқар бошима тўфон келтирар,
Эй паричеҳра, бўйи сарви хиромон, бери кел!

Кипригинг шавқ ўқини бағрима эй жон, уради.
Юрагимдан кўзима ҳар дам энар қон, бери кел!

Айламиш жонини чун ишққа Насимий таслим,
На зиён айлар онга қайд ила зиндон, бери кел!

Сайид Али Насимий қуддиса сирруҳу

@AliNasimiy