2022-08-29 17:45:25
Оқкўнгиллилик ва қалб покизалиги..
Булар одамларда топилиши қийин бўлган оғир ибодат.
Ҳарамда ўз кўзим билан кўрдим. Бир одам Каъбаи мушаррафани тавоф қилаётганларга иккинчи қаватдан қараб, йиғлаган кўйи илтижо қиларди: "Аллоҳим, буларнинг сўраганларини бергин! Раббим уларни умидсиз қайтарма! Ҳаммаларини мағфират қилгин!"
У киши бу дуоларни такрорлашдан толмасди-чарчамасди. Шу даражадаки, Ҳарамдаги аксар дуоси шу бўлди. Нега бундай қилаётгани сабабини сўрасам: "Менга ана шулар саноғича фаришталар: "Сўраганларинг мислича ўзинггаям бўлсин!" дейишлари етарли" *, дея жавоб қилди.
Ана шундай қалбларга қанчалар муҳтожмиз!
Абдуллоҳ Юсрий
---
* "Ким биродари ҳаққига ортидан дуо қилса, унга муваккал бўлган фаришта: "Омийн, сенга ҳам шундай бўлсин!" дейди" ҳадисига ишора. Имом Муслим ривоятлари.
@Fariduddin_Attor Оқшомингиз файзли бўлсин, азизлар !
383 views14:45