Get Mystery Box with random crypto!

𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤

Telegram kanalining logotibi eslatdlk — 𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤 𝐄
Telegram kanalining logotibi eslatdlk — 𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤
Kanal manzili: @eslatdlk
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6
Kanalning ta’rifi

🌿 بِسْـــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيْم 📚
《 وَّذَكِّرۡ فَاِنَّ الذِّكۡرٰى تَنۡفَعُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ 》
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш
мўминларга манфаат берур...🌻
Зарият сураси 55-Оят 📖
✍🏼

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2022-08-23 06:08:02
50 000 ТА ФАРИШТА УНИ ЖАҲАННАМГА СУДРАЙДИ!

Ҳисоб-китоб кунидаги дахшат

Шайх Муҳаммад Хусайн Яъқуб


@Eslatdik
14.9K views03:08
Ochish/sharhlash
2022-08-22 19:14:47
Насиб белгилаб қўйилгандир.
Фақат банда насибига ҳаром йўл билан борадими, ҳалол йўл билан борадими, шунга қарор беради.

@Eslatdik
18.2K viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash
2022-08-21 19:24:47
Онанинг ташвиши овқат, уй ва интернет бўлса, солиҳ ва мўмин фарзанд қаердан келади..?
Олим(а), фақиҳ, ҳофиз(а) бола қаердан чиқади..?

Онаси Фаcэбоок, Инстаграм, телеграмда соатлаб ўтирса (манфаат омасдан), боласи билан иши бўлмаса қорнини тўйдириб бир соат бирга ўтришга сабри етмаса, Қуръон, ақида ёки фиқҳдан ярм вароқ ҳам ёд олдирмаса сиз истаган бола қаердан чиқади..?

Онаси қўни-қўшни, дўстлар, яқинлар билан соатлаб вақт ўтказиб боласига пайғамбарлар ҳақида ўтириб бир соат айтиб бермаса ақилли, мувозанатли бола қаердан чиқади..?

Онаси ҳамма қўшни, кўча-кўйлар эшитадиган даражада қаттиқ бақириб, қичқириб танбеҳ берса бола қандай хотиржам бўлади..?

Онаси ака-ука, дўстлари олдида доим сўкиб, камситиб, қоралаб турса болани эгоси қанақасига ривожланади, кучли бўлади..?

Авлодни бузуқлигига сабабчи бўлманг..!
Кейин: «Болам(болалар) бузулиб кетди», дейишга ҳожат қолмасин..!

@Eslatdik
18.2K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2022-08-20 21:00:20 ДУОНИ ТЎҒРИ ҚИЛЯПМИЗМИ?

Биз кўпчилигимиз дуо қиляпман, нега дуойим қабул бўлмаяпти, деб нолиймиз. Дуойимиз қабул бўлмаслигининг сабаби кимда? Аллоҳдами?! (Астағфируллоҳ) албаттаки камчилик бизда.
Бир эшик тасаввур қилинг. У эшикни очиш учун одатда биз қўлимизни ишлатамиз тўғрими?

Лекин сизнинг ҳолатингиз (устозимиз айтгандилар) ҳозир бу эшикдан 5 метр узоқдан туриб: "Аллоҳим шу эшикни оч, илтимос оч" деб ёлворишингиз кабидир. Ахир қўлингизни ишлатмай туриб дуо қилаверсангиз, эшик очилсин десангиз, эшик жонга кириб очилиб кетмайди-ку).

Дуо уч турлидир:

1. Қавлий - яъни бизнинг одатий дуо қилишимиз. Қўлимизни очиб Роббимиздан сўз билан ифодалаб: "Аллоҳим менга шу уйни бер, шу машинани бер" дейиш каби.

2. Феълий - яъни қилган дуойимизни амал билан сўраш. Такси чақиришни хоҳлаган инсоннинг, таксини чақириш учун қиладиган амал шакли. Олдидан ўтган таксини тўхтасин, деб "Ясин" сурасини ўқиши эмас, балки қўлини кўтариб "тўхта" ишораси қилишидир.

3. Изтирорий - яъни, кўнгил ёнғини билан Аллоҳга дардланиб ёлвориш керак бўлади. Бизнинг дуоларимизда ҳамиртуруш (дрожа) кам бўлишининг тамал сабаби, бу уч хил дуо шаклидан фақатгина қавлий дуони етади, деб ўйлашимиздир.

Бир киши имтиҳонга кирадиган бўлса мен дуо қилдим! Дарс қилмасам ҳам имтиҳондан ўтавераман, Аллоҳ ёрдам беради деб ташлаб қўймаслиги керак. Феълий дуони қилмоғимиз ҳам даркор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизнинг дуоларингиз қабул бўлади, "ажала" қилмагунча” яъни шошилмагунча. Саҳобаларимиз, “Ажала" нима, я Расулаллоҳ” деб сўраганларида: “Мен истадим, ҳали ҳам берилмади",- ҳолати ажала ҳолатидир,”.

Бизлар қўлимизни очиб, “Я Роб йиллардир Сенга дуо қиламан, шу синовдан ҳали ҳам ўта олмадим” деб ёлворишдан нозланишга ўтамиз. Худди дуо қулнинг Аллоҳга ёлвориши эмас-да, расмий ҳаққини хоҳлаши каби...

Дуоларимизга диққат қилайлик. Дуойимиз амалга ошмаётган бўлса қусурни ўзимиздан қидирайлик.

Меҳмет Йилдиз айтганидек: "Аллоҳ кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётгандир. Сабр қил!”.

Tunchiroq

@Eslatdik
17.8K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2022-08-19 19:01:26
Дарвешдан сўрашди:

-Нега бунчалар сокинсиз?
У деди-ки:

-Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим;

1. Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.

2. Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.

3. Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.

4. Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.

5. Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат қилдим.

@Eslatdik
17.2K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2022-08-18 20:22:01
ИМОМ МАҲДИЙ

Тўғри йўлга ҳидоятланган


@Eslatdik
15.4K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-08-18 19:05:11
#hayotiy

Ayolning vazifasi - boshqa ayollarga yetmasligi uchun erining bor topganini imkoni boricha sarflash...)

• Haqiqatga yaqin

@Eslatdik
16.1K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2022-08-18 06:24:27
Soliha ayol izlayotgan yigitlar uchun go'zal voqea.

Shayx Alijon qori

Manba | @Eslatdik
17.1K viewsedited  03:24
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:11:30
Эр Қуръонни ёдлашда хотираси заифлиги боис қийналаётганидан аёлига шикоят қилиб қолди.
Аёли: агар Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатсангиз, сизни ўз розилигим билин иккинчисига уйлаб қўяман, деб қасам ичди.
Эр бу сўзни эшитиб, бағоят хурсандлигидан 3, 4 ойда тўлиқ ёдлаб тугатди.
Аёли эса қасамига каффорот ўлароқ уч кун рўза тутиб қўйди))

Эр ҳам бўш келмай, Қуръонни ёд олганига мукофот ўлароқ, шартта иккинчисига уйланиб, ўзига янги келин ҳадя қилиб қўя қолди))

@Eslatdik
15.6K viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2022-08-16 19:01:18 Исломда эркак ва аёл тенгми?

Эркак киши

• Меросдан 2 улуш олади = +2
• Уйланётганида маҳр беради = -1
• Оиласининг таъминотини қилиб беришга мажбур = -1
• Маошидан аҳли аёлига сарфлаб, аёлининг барча эҳтиёжларини тўла-тўккис таъминлашга мажбур = -1

Умумий: -1
___

Аёл киши

• Меросдан 1 улуш олади = +1
• Турмушга чиқаётганида маҳр бермайди = +1
• Оиласининг таъминотини қилиб беришга мажбур эмас = +1
• Бирор ишда ишласа маошини эрига ёхуд уйига сарфлашга мажбур эмас = +1

Умумий: +4

Тушунмайдиган ва Исломни қоралайдиган жоҳиллар, боғча боласининг савиясидагилар учун ўзларига хос қилиб тайёрланди. Саломат бўлинглар!

Abdulloh Rahim

@Eslatdik
18.1K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash