Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 117.89K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 454

2022-07-13 11:19:25
Берлин ҳукумати энергияни тежаш учун Бранденбург дарвозаси ёриткичларини ўчиришни таклиф қилди.
8.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:52:46 Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.
9.3K views07:52
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:37:57 Уруш бошланганидан бери Украинада 349 бола ҳалок бўлди
9.0K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:21:13 Элтуз портали: ИИБ билан тили бир ҳокимият

Қашқадарё вилояти Косон туман Гулобод МФЙ га қарашли Гувалак ҳудудида фермер бўлиб фаолият юритиб келаман. Шу йил 2022-йил Косон туман ДОН кластер билан шартнома қилиб, буғдой эккан эдим. Сув етишмасликдан шартномадаги режани бажаролмадим. 2022 йили 29 июнь куни Косон туман ИИБга 150 та фермер хўжалиги раисини чақиртириб мажлис ўтқазилди. Мажлисни Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ва Косон туман вакиллари ўтқазди. Режани бажармаган фермерлардан ариза олди, ерни ўз хоҳишим билан топшираман деган маънода. Биз сув йўқ, бизга сув муаммо бўлди, дедик. Раҳбарлар эшитмай, қайтанга ҳақорат қилиб кетди.
Биз буғдой экиб, Косон дон кластер билан шартнома қилганимизда ИИБ биносига бориб шартнома қилганимиз йўқ эди. Президент фермер, кластер мустақил дейди. Биз ҳануз мустақиллик нима эканлигини билмаймиз. Кейинги йилларда Косон туман ҳокимлиги зўравон тизимга ўтиб, унумли сувли ерларни чорвачилик, паррандачилик, қилиб бериб юборди. Президент қарорига зид равишда ер ажратди. Аслида унумли сувли ерларни чорвачилик учун бериш мумкин эмас эди. Косон туман ҳокимлиги бу қарорни эътиборга ҳам олмайди. Шу йиғилишдан ўзим бир қарорга келдим, ИИБ билан ҳокимлик ўзаро келишиб олган, деган. Сабаби фермер хўжалиги режани бажармаса, нима қилади ИИБнигг биносида йиғилиш ўтқазиб? Судга берса бўлади-ку! Режани бажармаган фермер хўжалиги раисиларни ИИБ идорасига олиб бориб куч ишлатади, аммо ноқонуний ерларни чорвачилик учун бериб юборган раҳбарларга ҳам қонун идоралари биносига олиб бориб, нега ноқонуний ерларни ажратдинг дейдиган режим бормикин. Ёки замон зўрникими?
10.0K views07:21
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:09:30
Буюк Британияда 12 июль, сешанба куни бош вазир лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунланди.
Бўлажак бош вазири саккиз номзод орасидан сайланади

13 июлга белгиланган овоз беришнинг биринчи босқичида қуйидагилар номзод сифатида кўрсатилган:

— Собиқ молия вазири Риши Сунак;
— Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс;
— Савдо котиби ўринбосари Пенни Мордонт;
— Молия вазири Надим Захави;
— Собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант;
— Британия парламенти Жамоатчилик палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Том Тугендхат;
—Англия ва Уэлс Бош прокурори Сью-Эллен Бравермен;
— Депутат Кеми Бэйднок.
8.7K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-07-13 10:08:37
Андижоннинг Хўжаободида Банкда навбат эгаллаш учун аёллар кечаси иккида келишмоқда. Инсон қадри...
8.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:58:42 Одамлар иккига бўлинади. Ëзувчилар ва ëзмайдиганларга. Ëзувчилар ҳам иккига бўлинади: ўз элини дунëга танитадиган буюклар ва ўз кўлмакини океан деб ўйлайдиган қурбақалар. Бу қурбақалар ҳам икккига бўлинади. Ëзувчилар уюшмасида мулозим бўлиб ишлайдиган ва ишламайдиганларга. Ëзувчилар уюшмасидаги мулозимлар ҳам иккига бўлинади. Адабиëт туризми нима эканлигини билмайдиганлар ва адабиëт туризмидан ошкора нафратланадиганлар. Адабиëт туризмидан ошкора нафратланадиган ўрта миëнадан паст шиғирчи Сирожиддин Сайиднинг бошига тангрининг таëғи. Билмайдиганларга эса ўргатмак иши яна Рассом Туз зимммасига тушди. Демак, Европа ва АҚШда адабий туризмнинг тарқалишига Уилям Шекспир, Aртур Конан Дойл, Чарлз Диккенс, Валтер Скотт, Виктор Ҳюго, Александр Дюма ва бошқа кўплаб таниқли ёзувчи ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижоди ёрдам берди.
Адабий туризм ёзувчиларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ унутилмас жойлар билан танишиш, қаҳрамонлардан кейин адабий асарларда тасвирланган воқеалар жойларига саёҳат қилиш, адабий музейларга, ёдгорликларга ва ёзувчи истеъдодининг мухлисларини қизиқтирган бошқа нарсаларга ташриф буюриш принципига асосланади. Ушбу қизиқиш мақсадга мувофиқ ва шахс (ёзувчи, мутафаккир, асар қаҳрамони) саёҳат учун экскурсиялар, жойлар, объектлар, мамлакатларни танлаш билан боғлиқ.
Шундай қилиб, адабий туризм - бу адабий асарларда тасвирланган жойларни зиёрат қилиш билан боғлиқ, шунингдек, ушбу асарлар муаллифларининг таржимаи ҳоли билан боғлиқ маданий туризмнинг бир тури.
"Адабий туризм" тушунчаси жаҳон классиклари асарларини ҳурмат қилиш билан боғлиқ. Одатда, адабий маршрут бўйлаб саёҳат қилаётган сайёҳ ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ жойларга, унинг адабий қаҳрамонларининг "манзиллари" га ташриф буюради. Сайёҳнинг асосий вазифаси буюк ёзувчилар яшаган шаҳарларни ёки уларнинг асарлари содир бўлган воқеаларни ўрганишдир.
Адабий туризм-бу саёҳат ва экскурсиялар орқали инсон томонидан маданият бойликларини ҳақиқийлигида маънавий ўзлаштиришдир. Уни маълум бир мамлакат тарихи, адабиёти, урф-одатлари, маънавий ва диний қадриятлари билан танишиш учун барча имкониятларни таъминлайдиган тизим сифатида кўриб чиқиш мумкин. Адабий туризмнинг асосини мамлакатнинг тарихий ва маданий салоҳияти ташкил этади, у анъаналар ва урф-одатлар, маиший ва иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари билан бутун ижтимоий-маданий муҳитни ўз ичига олади.
Адабий жойларга ташриф буюриш асосий сайёҳлик эҳтиёжларини рўёбга чиқаришга имкон беради. Шу билан бирга, туризмнинг ушбу тури ўз тараихий қадриятларини ўзи белгилаш ва шахсий ривожланиш имкониятларини очади. Кўпинча адабий саёҳатлар интеллектуал эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. Адабий маршрут инсонни даврнинг маданий ва тарихий ўзига хос хусусиятларига, ёзувчи ва унинг асарларига сингдиришга имкон беради, ўқиган бадиий матнларни яхшироқ тушунишга имкон беради, адабиёт ҳақидаги билимларингизни чуқурлаштириш, ёзувчилар ижоди билан танишиш имкониятини беради, сизни давр ва унинг асарлари билан таништиради. Жаҳон адабий мероси¸ атроф-муҳит ва атроф-муҳит ўзгаришига бўлган эҳтиёжларни қондириш, адабий туризм ўзини қайта баҳолашга, ўзи учун янги жойларни кашф етишга, бошдан кечирган ҳис-туйғулар хотираларига ҳисса қўшади.
Бадиий асар ва ёзувчини уни яратишга илҳомлантирган жой ўртасида нозик ва мураккаб боғлиқлик мавжуд. Совет ва рус филологи ва маданий танқидчиси Дмитрий Сергеевич Лихачевнинг таъкидлашича, "адабиётни туғилган жойларини билмасдан тушуниш, у ифода этилган тилни билмасдан бировнинг фикрини тушунишдан кам эмас. На шеърият, на адабиёт ўз-ўзидан мавжуд емас: улар ўз она тупроғида ўсади ва ўз ватани билан боғлиқ ҳолда тушунилиши мумкин."
Бу гапларим "туризм тарғиботи кўпайиб кетибди" дея адабиëт фестивалини тақиқлаган ëзувчилар союзидаги саводу савиядан худойим қисган мардумлар учун ликбез.
8.2K views06:58
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:58:34
Адабиёт туризми ҳақида Ёзувчилар Иттифоқидагиларга билдирги
8.3K views06:58
Ochish/sharhlash
2022-07-13 09:06:25 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу ҳақда Республика Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022-йил 1-июл ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 603 минг 443 нафарни ташкил қилди.

Бу рақамдан аёллар 17 690 386 кишини, эркаклар эса 17 913 057 кишини ташкил этди.

Қайд этилишича, 2022-йил 1-июл ҳолатига кўра, доимий аҳоли сонидаги эркаклар сони аёллар сонига нисбатан 222 671 нафарга кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар 5 ой давомида туризм мақсадида қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилгани ҳақида маълумот берган эди.

Ўзбекистон фуқаролари сайёҳлик мақсадида энг кўп саёҳат қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788, 4 минг одам.
9.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-13 08:34:57 Меҳнат биржасида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган россияликларга шартнома тузиш ва Украинага урушга бориш таклиф этилади.

Аммо улар ҳарбий сирларни ошкор этмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашга мажбур. Ишсизларга ойига 300 минг рублга яқин маош ваъда қилинган.
9.4K views05:34
Ochish/sharhlash