Get Mystery Box with random crypto!

”Dori Market” дорихоналар тармоғи

Telegram kanalining logotibi dorimarket — ”Dori Market” дорихоналар тармоғи D
Telegram kanalining logotibi dorimarket — ”Dori Market” дорихоналар тармоғи
Kanal manzili: @dorimarket
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 477
Kanalning ta’rifi

🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси.
💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари
🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати
☎️ 99833 500 0303
Админ: @dorimarket_admin
Оилангизга ғамхўрлик ©

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 07:28:35
Бошингиз оғрийдими? Бу тавсияларга амал қилинг!

Бош оғриши жуда кўп кузатиладиган ҳолатлардан биридир. Бош оғришида танамиздаги айрим микроэлементлар, моддалар миқдорининг ўзгариши аҳамиятга эга ҳисобланади.

Магний элементи бош мияда қон айланишини яхшилайди ва қондаги қанд миқдорини тартибга солади. (янги кўкатлар, сабзавотлар, помидор, ёнғоқ ва ловияда мавжуд)

В⁶ витамини вегетатив нерв тизимини тартибга солади ва об-ҳаво ўзгаришига бўлган сезгирликни пасайтиради. (витамин комплекслари ҳолатида мавжуд)

Шунингдек, тез-тез бош оғриғидан азият чекадиганлар учун занжабил (имбирь) истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибидаги фаол модда қон томирлар яллиғланишига ва мигренга олиб келувчи таъсирни йўқотади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
241 viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2022-08-23 07:04:26
Ишга мархамат !

"DORI MARKET"да вакансия!
Компьютердан хабари бор йигитларни ишга қабул қиламиз:

Иш ўрни:
- Кампьютер оператори
- Дориларни руйхатга олиш


Талаблар:
- Кампьютер ( EXCEL)да ишлашни билиши
- Харакатчанг зехн,иродалик бўлиши
- Фармацевт тажрибангиз бўлса янада яхши


Тажрибаси бўлса ишлайверади тажрибаси бўлмаса иш ўргатилади

- Ишга қабул сухбат асосида булади
- Етарли ойлик маош берилади


Мурожат учун тел:
+998996079055
+998902563515

@dorimarket_admin

Шошилинг, бўш иш ўринлар сони чегараланган ''DORI MARKET" аъзоси бўлишга улгуриб қолинг.

Танишларга юбориб қўйсангиз, миннатдор бўлардик
1.4K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2022-08-22 09:20:30
Қондаги қанд микдорини ўлчаб боришнинг замонавий усули

Узлуксиз глюкоза монитори ҳисобланувчи Фристайл Либра

Агар бармоклар тешилишини хоҳламасангиз, аммо қондаги қанд миқдори қандай ўзгараётганлигини билиб туришни истасангиз бу ускуна айнан сиз учун.

Датчик автоматик тарзда кеча-ю кундуз қондаги қанд миқдорини ўлчаб боради ва хотирасида сақлайди. Ҳар 15 дақиқа даврийлигида ўлчанган 8 соатгача бўлган муддатдаги маълумотни хотирасида сақлай олади. Датчик танага ўрнатилиб, 14 кунгача фойдаланилади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
302 viewsedited  06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-21 10:01:37
"Dori Market" нинг Бўз туманидаги филиалларига фармацевт йигит-қизларни ишга таклиф қиламиз :

Иш ўрни: дорихона сотувчиси
Ёш: ахамиятсиз
Талаб: ўрта махсус тиббий маълумот ёки шу сохада тажриба
Маош: келишилади
Иш вақти: келишилади


Тезроқ биз билан боғланинг ва иш ўрнига эга бўлинг!
Тел:
+998944344151
Телеграм:
@dorimarket_admin

Танишларга юбориб қўйсангиз, миннатдор бўлардик
1.4K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-21 08:47:06
Уй шароитида тайёрланган банкалар ,,отмаслиги" учун нима қилиш керак?

Маҳсулотлар танлови
Консервалаш учун фақат энг янги ва пишган мева, сабзавот ва резаворлар мос келади. Улар эзилмаган, моғор босмаган ҳамда зарарланмаган бўлиши керак. Ҳатто меваларнинг эзилган жойлари олиб ташланган тақдирда ҳам консервалар учун яроқли бўлмайди ва ҳеч ким уларнинг “отиб” юбормаслигига кафолат бермайди.

Банкаларни тайёрлаш
Дастлаб банкаларни яхшилаб ювиш керак, кейин 130 даражада олдиндан қиздирилган печда 25-30 дақиқа давомида ёки қайноқ сув буғида 10-15 дақиқа давомида стерилизация қилинади.

Қопқоқларни ҳам унутмаслик керак
Банкалар учун сотиб олинган янги қопқоқларни сувда 3-4 дақиқа давомида қайнатиш лозим. Қопқоқлар янги бўлиши керак, чунки эски винтли қопқоқлар одатда шаклини ўзгартиради ва агар қайта ишлатилса ҳам банкаларни ёпиш имкони бўлмайди.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
284 viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2022-08-20 07:25:49
Сут билан аралаштирмаслик керак бўлган озиқ-овқатларни биласизми?

Сут чойнинг тетиклантирувчи таъсирини пасайтиради. Бундан ташқари, чойнинг антиоксидант функциясини камайтиради.

Пончик ва булочка
Нон маҳсулотлари таркибида фитатлар — кальцийнинг сўрилишини бузадиган моддалар мавжуд. Агар уларни сут билан есангиз, ичимликда жуда кўп бўлган бу фойдали моддани ололмайсиз.

Сабзавотлар
Катта ёшдагиларнинг ҳар иккитадан бири лактоза — сут шакарини парчалаш учун зарур бўлган фермент етишмовчилигидан азият чекади. Сутни газ ҳосил бўлишига олиб келадиган овқат билан ичсангиз, қоринни шиширади ва диареяни келтириб чиқаради. Шунинг учун янги сабзавотларни ҳеч қачон сут билан аралаштириб истеъмол қилманг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
381 viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-18 07:39:39
Пиёда юришнинг фойдали томонлари қандай?

Пиёда юриш:
қон босимини пасайтиради;
вазн ташлашда ёрдам беради;
уйқуни яхшилайди;
фикрлаш қобилиятини оширади;
тананинг пастки қисми мушаклари тонусини оширади;
суяклар мустаҳкамлигини оширади;
депрессия ва хавотирни енгишга ёрдам беради.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
419 viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-18 06:04:05
#Тезкор #Диққат
Бугун туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ЎТА ФАОЛ босқичи кузатилиши кутилмоқда


Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.

G4 даражалик магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 баллик магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция ҳаракати, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Дарвоқе, бугун кун давомида жуда ҳам кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлилик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
332 viewsedited  03:04
Ochish/sharhlash
2022-08-17 07:00:32
Оч қоринга овқатланиш учун фойдали ва зарарли таомларни биласизми?

Тананинг соғлом бўлиши учун сиз тўғри овқатланишингиз керак. Биринчи таом жуда муҳим. Соғлигимиз учун айрим таом ва ичимликлар оч қоринга фойдали, айримлари эса зарарлидир.

Оч қоринга тавсия этилади:

Асал
Гуруч ёрмаси
Тухум
Сабзавотли шўрва
Творогли аралашма
Пишган олма
Сарёғ.

Оч қоринга тавсия этилмайди:

Қаҳва
Банан
Сут маҳсулотлари
Пакетчали соклар
Цитрус мевалар
Ширинликлар.

Яқинларга улашинг!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy
353 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash