Get Mystery Box with random crypto!

Уй шароитида тайёрланган банкалар ,,отмаслиги' учун нима қилиш | ”Dori Market” дорихоналар тармоғи

Уй шароитида тайёрланган банкалар ,,отмаслиги" учун нима қилиш керак?

Маҳсулотлар танлови
Консервалаш учун фақат энг янги ва пишган мева, сабзавот ва резаворлар мос келади. Улар эзилмаган, моғор босмаган ҳамда зарарланмаган бўлиши керак. Ҳатто меваларнинг эзилган жойлари олиб ташланган тақдирда ҳам консервалар учун яроқли бўлмайди ва ҳеч ким уларнинг “отиб” юбормаслигига кафолат бермайди.

Банкаларни тайёрлаш
Дастлаб банкаларни яхшилаб ювиш керак, кейин 130 даражада олдиндан қиздирилган печда 25-30 дақиқа давомида ёки қайноқ сув буғида 10-15 дақиқа давомида стерилизация қилинади.

Қопқоқларни ҳам унутмаслик керак
Банкалар учун сотиб олинган янги қопқоқларни сувда 3-4 дақиқа давомида қайнатиш лозим. Қопқоқлар янги бўлиши керак, чунки эски винтли қопқоқлар одатда шаклини ўзгартиради ва агар қайта ишлатилса ҳам банкаларни ёпиш имкони бўлмайди.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy