Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Telegram kanalining logotibi diniysavollar — FATVO.UZ
Kanaldagi mavzular:
Қурбонликка
Ҳайит
Такбири
از
Намоз
Қурбонлик
All tags
Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 152.93K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 417

2021-01-26 12:45:49
Тармоқларда фалонча одамга тарқатсангиз фалон бўлади, бўлмаса фалокат бўлади, каби хабарларни нима қилиш керак?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
14.1K views09:45
Ochish/sharhlash
2021-01-26 09:35:55 ИЛМИЙ ИШЛАРНИ ЎЗГАЛАРГА СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

591-CАВОЛ: Ўзим ёзган ё тайёрлаган ижодий ишларни (мақола, очерк, шеър, ҳикоя, диплом иши) харидор бўлган одамга сотсам бўладими? Бунда сотиб олган одам унда ўзини муаллиф қилиб кўрсатади.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ўзи тайёрлаган моддий ва маънавий нарсаларни хоҳлагандай ишлатиши мумкин. Лекин бошқанинг ижодий ишини сотиб олиб, ўзини муаллиф қилиб кўрсатишда ёлғон ва алдов бор. Айниқса, сотиб олинган ўзгаларнинг илмий ишлари ортидан бирор шаҳодат (диплом), илмий унвонга эга бўладиган ва моддий манфаат кўрадиган бўлса, бунинг гуноҳи ҳам, зарари ҳам бошқалариникидан каттароқ бўлади.
Динимизда гуноҳга ёрдам бериш йўқ, шунинг учун ундай кишиларга ижодий ишларни сотиш дуруст эмас.
Исломда ўзи қилмаган ишни қилдим дейиш ва йўқ сифатлари билан мақтаниш ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوْا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنَ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
яъни: “Ўз қилмишлари билан мағрурланадиган, қилмаган (яхши) ишлари учун мақталишни севадиганлар азобдан халос бўладилар деб, ҳисобламанг, асло! Уларга (охиратда) аламли азоб (бордир)” (Оли Имрон сураси 188-оят).
Ўзгаларни алдашнинг оқибати ҳақида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلاَحَ فَلَيْسَ مِنَّا ، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا (رواه الامام مسلم).
яъни: “Ким бизга қарши қурол кўтарса ва ким бизни алдаса, биздан эмас” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
16.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-01-22 15:14:14
Азадор одамлар белларида белбоғ боғлаши шариатда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
20.0K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-01-22 12:54:28 ИНСОН ТАНАСИДАГИ ОРТИҚЧА ЁҒЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #тиббиёт

590-CАВОЛ: Охирги йилларда "липосакция" жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши кўп кузатилмоқда. Динимизда инсон танасидаги ортиқча ёғларни жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланиши ҳақида нима дейилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига амал қилиб яшаш ортиқча вазн муаммосига олиб келмайди. Чунки Ислом инсонни меъёрида ва соғлом овқатланиш (рўза тутиш, парҳез) ҳамда жисмоний хатти-ҳаракатларни кўпайтиришга тарғиб қилади. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар Миқдод ибн Маъдийкарибдан ривоят қилган ҳадисда
المقداد بن معدي كرب - رضي الله عنه - قال: سمعتُ رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول: ما ملأ آدمي وعاء شرًّا من بطن، بحسب ابن آدم أكلات يقمن صلبه، فإن كان لا محالة فثلث لطعامه، وثلث لشرابه، وثلث لنفسه.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одам боласига тўлдириш учун қорнидан кўра ёмон идиш йўқ. Инсонга қаддини кўтарадиган луқмалар кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таоми, учдан бири ичимлиги ва учдан бири нафаси учундир”.
Бироқ ортиқча вазнга мойиллик ёки танага эътиборсизлик туфайли инсонда семириш юзага келса ва у саломатликка хавф сола бошлаган пайтда бугунги кунда тиббиётда вужудга келган янги турдаги липосакция деб номланган жарроҳлик амалиёти орқали гавдани коррекция қилишга рухсат берилади. Бу амалиётда оздириш ва диета билан ҳаракат қилганда кетмаган жойлардан ортиқча ёғлар олиб ташланади ва зарар кетказилади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قال النبي صلى الله عليه وآله: تداووا فإن الله عز وجل لم ينزل داءً إلا وأنزل له شفاءً
яъни: "Даволанинглар, Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса, албатта унинг давосини ҳам берган", деганлар.
Лекин динимиз кўрсатмаларига амал қилмай яшаб, пала-партиш овқатланиш ёки камҳаракатлик билан инсон ўзига-ўзи ортиқча вазнни йиғиб олиб, бундай муолажаларга мурожаат қилишгача етиб бориши Аллоҳ таоло инсонларга омонат сифатида берган тана аъзоларининг шукрини адо қилиш бўлмайди.
Инсон эҳтиётсизлик туфайли ушбу турдаги амалиётга киришадиган бўлса, дастлаб у Аллоҳга тавба қилиб, амалиётдан кейин суннатга мувофиқ тартибли ҳаёт кечириши талаб этилади.
Эслатиб ўтиш лозимки, танадаги ортиқча вазн хавфсиз бўлишига қарамай шунчаки гавданинг ташқи кўринишини янада мукаммал кўринишга келтириш учун бундай амалиётга қадам қўйиш Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан ҳаром қилинган амалиётлар сирасига киради.
وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
"(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).
Шунингдек, мазкур турдаги амалиётларнинг зарари семизликдан етадиган зарарга тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатларда ҳам қилиш мумкин эмас.
Кўпроқ аёлларда учраб турадиган яна бир муаммо ҳомиладорликдан кейинги асоратлар ёки бошқа сабабларга кўра қоринни “фартук”ка ўхшаб осилиб қолишини йўқотиш учун қилинадиган абдоминопластика деб аталувчи жарроҳлик амалиётининг ҳукми ҳам ҳудди мана шу шартлар билан жоиз бўлади, яъни шартларнинг ҳаммаси ёки улардан бири топилмаганда ҳаром бўлади. Бунда осилиб қолиб, инсонга машаққат етказаётан қоринни кесиб олиб ташланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
37.9K viewsedited  09:54
Ochish/sharhlash
2021-01-21 13:42:31
Дори ва ширинликлар таркибидаги желатин моддаси ҳаромми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
16.0K views10:42
Ochish/sharhlash
2021-01-21 09:57:11 НАФЛ РЎЗАНИ САХАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
#рўза

589-CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти).
Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.
Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
20.4K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2021-01-20 13:11:32
Сувга дам солиш ва ўша сувни ичиш тўғрими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
16.2K views10:11
Ochish/sharhlash
2021-01-20 09:50:18 ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ БОРАСИДАГИ ЭЪТИҚОДИМИЗ
#ақида

588-CАВОЛ: Халқ орасида Исо алайҳиссалом ҳақида турли эътиқодлар юради, аслида бу борада мусулмон кишининг эътиқоди қандай бўлиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳ таоло деди: “Эй аҳли китоблар, динларингизда ҳаддан ошманглар, Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқасини айтманглар. Масиҳ Исо ибни Марям Аллоҳнинг пайғамбари, Унинг Марямга ташлаган калимаси ва У яратган руҳдир” (Нисо, 171-оят).
Одам алайҳиссалом ота ва онасиз туғилгани каби Исо алайҳиссалом ҳам отасиз туғилганлар. Оли Имрон сурасида бундай дейилган: “Исонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли худди Одамники кабидир: уни тупроқдан яратиб, сўнгра: «Бўл!» деди ва у бўлди”. Исо алайҳиссалом қавмини ёлғиз Аллоҳга унга шерик қилмай ибодат қилишга чақирди. Қавмини соғлом ақида ва юксак ахлоқларга тарғиб қилди. Аллоҳ айтади: “Аллоҳ, албатта, менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Унга қуллик қилинглар: тўғри йўл шудир!”.
Исо алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келиши ҳақида башорат берганлар. Қуръони каримда у кишининг номидан: “...ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман...”, дейилган.
Исо алайҳиссалом хочга михланмади ҳам, ўлдирилмади ҳам, балки Аллоҳ уни ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ таоло айтганидек “Эй Исо, Мен сени олувчиман ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман”, (Оли Имрон, 55-оят). Шунингдек, яна бир жойда марҳамат қилади: “Биз Аллоҳнинг пайғамбари Исо Масиҳ ибн Марямни ўлдирдик», дейишгани учун жазоладик. Ваҳоланки, уни ўлдиришмаган ҳам, осишмаган ҳам, уларга шундай туюлди. Талашиб-тортишганлар унинг тўғрисида шубҳада қолишган. Бу ҳақда маълумотлари йўқ, фақат гумонга суянишади. Уни ўлдирмаганлари аниқ! Балки Аллоҳ уни ҳузурига кўтарган, Аллоҳ буюк ва ҳикматлидир”. (Нисо, 157-158-оятлар).
Охир замонда Исо алайҳиссалом қайтиб тушадилар ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариати бўйича ҳукм қиладилар. Хочни синдирадилар ва чўчқани ўлдирадилар ҳамда жизяни бекор қиладилар. Каззоб Дажжолдан интиқом оладилар. Сўнг Исо алайҳиссалом ер юзида вафот этиб, дафн қилинадилар.
Қиёмат кунида барча одамлар маҳшарга ердан тирилтириб чиқарилгани каби у ҳам ердан чиқиб келади. Чунки юқорида айтилгани каби Исо алайҳиссалом ерга дафн қилинган бўладилар. Аллоҳ таоло айтади: “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. (Тоҳа, 55-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
19.8K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2021-01-19 15:12:55
Баъзи инсонлар домлага бориб, ўзини ўқитиб келади. Шу динимизда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
15.5K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-01-19 08:15:51 ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ КЎТАРИЛАДИ?
#намоз

587-CАВОЛ: Баъзилар Қунутда қўл кўтарганда қулоқ юмшоғига теккизилмайди, бу ният бўлиб қолади, намоз бузилади, дейишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу тўғри эмас. Ҳанафийларда такбири таҳрима учун қўл кўтариш суннатдир. Қунут дуосидан аввал ва икки ийд такбирларида қўл кўтаришнинг кайфияти ҳам худди “такбири таҳрима”даги каби бўлади. Яъни, бош бармоқ қулоқ юмшоқларига тегади Бу ҳукмлар эркакларга тегишлидир. Аёллар витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.
Қулоқ баробари кўтарса, ният бўлиб қолади, намоз бузилади, деган гап асоссиз.
Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й/1784-1836) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
19.6K views05:15
Ochish/sharhlash