Get Mystery Box with random crypto!

ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ КЎТАРИЛАДИ? #намоз 587 | FATVO.UZ

ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ КЎТАРИЛАДИ?
#намоз

587-CАВОЛ: Баъзилар Қунутда қўл кўтарганда қулоқ юмшоғига теккизилмайди, бу ният бўлиб қолади, намоз бузилади, дейишяпти, шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу тўғри эмас. Ҳанафийларда такбири таҳрима учун қўл кўтариш суннатдир. Қунут дуосидан аввал ва икки ийд такбирларида қўл кўтаришнинг кайфияти ҳам худди “такбири таҳрима”даги каби бўлади. Яъни, бош бармоқ қулоқ юмшоқларига тегади Бу ҳукмлар эркакларга тегишлидир. Аёллар витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.
Қулоқ баробари кўтарса, ният бўлиб қолади, намоз бузилади, деган гап асоссиз.
Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й/1784-1836) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш