Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Telegram kanalining logotibi diniysavollar — FATVO.UZ
Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 149.56K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 412

2021-02-16 10:22:14 АЁЛ ЭРИНИ БОҚСА ҲАМ УНГА ИТОАТ ЭТМАГАНИГА ГУНОҲКОР БЎЛАДИМИ?
#оила

600-CАВОЛ: Аёл турмуш ўртоғининг оила аъзоларини рози қилмаса, эри рози бўлмаса, дўзахий бўлармиш, аммо эр эрлик вазифаларини тўлиқ бажармаса, аёл эрини боқса ҳам дўзахий бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳақиқатан ҳам динимизда эрнинг ҳаққи улуғ. Аёл киши гуноҳ бўлмаган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
إذا صَلَّتْ المرأةُ خمسَها ، وصامَتْ شَهْرَها ، وحفظَتْ فَرْجَها ، وأَطَاعَتْ زَوْجَها ، قيل لها : ادْخُلِي الجنةَ من أَيِّ أبوابِ الجنةِ شِئْتِ .
яъни: “Аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой фарз рўзасини тутса, фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, дейилади" (Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф р.а.дан ривоят қилганлар).
Исломда эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам вазифалари аниқ-тиниқ белгилаб берилган. Ҳар ким ўз вазифасини бажариши керак. Вазифасини бажарса, ажру савобга эришади, агар ўз вазифасини бажармаса, гуноҳга қолади. Бу эрга ҳам, хотинга ҳам тегишли.
Эр ўз вазифаларини тўлиқ бажармаса, аёл сабр қилиб яшай олса, вазифаларини бажариб яшайди. Эр вазифасини бажармади, мен ҳам бажармайман, демайди. Лекин ўз вазифаларини мутлақо бажармайдиган эр билан яшай олишига кўзи етмаса, талоқ сўрашга ҳаққи бор.
Хотин гарчи бой бўлса ҳам, эрни боқишга мажбур эмас. Бу аёлнинг вазифасига кирмайди. Лекин ихтиёри билан, савоб ниятида оиласига харажат қилса, ажрга эришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
13.0K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-02-16 08:24:16 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кабатуллох тошини ураб турган мато нима дейилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каъбанинг
устига ёпиладиган ёпинчиқни “кисва” ёки “каъбапўш” деб аталади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
11.5K views05:24
Ochish/sharhlash
2021-02-15 17:12:58 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ота-она фарзандига чиройли исм берса, илмли қилган бўлса, солиҳа ожизага уйлантирган бўлса, ўғил эса уй-жой қилиб беришни талаб қилса шу жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарзанд балоғатга етганидан сўнг унга алоҳида уй-жой қилиб бериш ота-онанинг шаръий вазифаларидан бири ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
14.0K views14:12
Ochish/sharhlash
2021-02-15 16:57:07 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайз ҳолатидан покланиш учун ғусл қилишим керак. Аммо оёғим гипс. Гипс оёқ билан ғусл қандай қилинади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гипсдан бошқа жойларни тўлиқ ювасиз. Гипснинг устига эса тўлиқ масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
13.1K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-02-15 16:54:51 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши эрининг пулидан сўроқсиз олса ўғрилик қилган бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эрининг молидан сўроқсиз олмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
12.7K views13:54
Ochish/sharhlash
2021-02-15 11:48:22
Ёшлар таълим-тарбиясида дўстнинг аҳамияти

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
10.2K views08:48
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:44:25 ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ ДЎЗАХ АҲЛИНИНГ ОДАТИМИ?
#ҳалол_ҳаром

599-CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам оёқни бир-бирини устига чиқариб ётишдан қайтарганларми? Бу жаханнамийларни ётишими? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу борада икки хил ўзаро қарама-қарши мазмундаги ҳадис ривоят қилинган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам саҳаҳ ҳадис бўлиб, уларни қайси бирига амал қилишда уламоларимизнинг хулосаларига эҳтиёжимиз бор. Имом Бухорий ва Имом Муслим Аббод ибн Тамимдан у эса Амакисидан ривоят қилган ҳадисда:
أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مُسْتَلْقِيًا فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى
“У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда, оёқларидан бирини иккинчисига қўйиб, чалқанча ётганларини кўрди” — дейилган.
Лекин Имом Муслимнинг саҳиҳларида киши чалқанча ётиб, оёқларидан бирини иккинчисига кўтариб олишдан қайтарилгани ҳақида ҳадис собит бўлган:
أنَّ النبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: "لا يَستلقِينَّ أحدُكُمْ ثمَّ يَضَعُ إحْدَى رِجلَيهِ على الأُخرى"
яъни: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизлардан бирингиз ҳаргиз бир оёғини иккинчисини астига қўйиб, чалқанча ётмасин”, деганлар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида, уламолар оёқларни чалкаштириб чалақанча ётишдан қайтарилган ҳадислар аврат очилиб қолиш ҳолатларига йўйилади, деганларини айтганлар. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ётган ҳолатда ундай бўлмаган. Яни аврат очилиш ҳолати бўлмаган. Агар авратлар очилиб қолмаса, бунинг зарари йўқ, жоиз бўлади, деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳам Хаттобийнинг икки хил таҳминини келтириб ўтган. Унинг бирида чалқанча ётишдан қайтариш маъносидаги ҳадис мансух бўлган, дейилган. Яна бирида эса мазкур ҳадис аврат очилиб қолиш ҳолатларига тааллуқли, дейилган. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ, шу иккинчи важҳ тўғрироқ, дейдилар.
Шунга кўра чалқанча ётиб, оёқларни чалкаштириб олиш агар аврат очилиб қолишига сабаб бўлмаса, жоиз иш ҳисобланади. Бу жаҳаннамийларни ётиши эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
14.0K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash
2021-02-13 05:20:06 РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:
عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).
яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш
13.6K views02:20
Ochish/sharhlash
2021-02-12 06:42:23
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
12.2K views03:42
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:09:08
Бомдод намозини вақтидан 15-20 дақиқа олдинроқ ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
15.2K views13:09
Ochish/sharhlash