Get Mystery Box with random crypto!

ШУКУРУЛЛО ДОМЛА ПРАВ Ўзининг кескин диний маърузалари билан | Дайди ўқ

ШУКУРУЛЛО ДОМЛА ПРАВ

Ўзининг кескин диний маърузалари билан танилган имом Шукурулло домла, ДАЙДИ ЎҚнинг нишонига ҳам айланган.

Унинг кўплаб чиқишлари миллатни улуғлашга, илм-фанни ўрганишга ҳамда ёшларимизни ўзга элатлар қўлида хор бўлишини олдини олишга қаратилганини кўпчилик англайвермайди.

Мигрантлар ҳақидаги маърузасида домла ҳақиқатни айтган. Ўқи илм эгалла, ҳунар эгалла ўзимизда ўзингни кўрсат деб жуда тўғри гапирган.

Домланинг гаплари нақадар ҳақлигини билиш учун меҳнат бозоримиздаги энг кўп ҳақ тўланадиган ишларни кўриб чиқинг. Ўқиган ва ҳунар билганларнинг камлиги туфайли улар сўраётган нархлар ҳушингиздан айиради.

Маълумот учун Россиянинг ўзида юрган миллионлаган ёшларимизнинг, ҳеч қандай билими ҳам ҳунари ҳам йўқлигидан 10-15 йиллаб умри оғир меҳнатларни қилиб ўтмоқда.

Дайди ўқ, Шукурулло домланинг гапини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Қул бўлиб юргандан кўра, ўқинг, чет тилларни ўрганинг, дунёвий билим эгалланг !!!

https://t.me/daydi2021